Иш вақти ва дам олиш вақти.
Жамоа шартномасининг 4.1 ҳамда 4.22 бандлари бажарилган бўлиб, унга асосан:
Ташкилотда иш хафтасининг нормал меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ҳодимлар учун 40 соатдан кўп бўлмаган, 16 ёшдан 18 ёшгача ҳодимлар учун - 36 соатдан, I ва II грух ногирони булган ҳодимлар учун 36 соатдан, ноқулай мехнат шароитларида ишлаётган ҳодимлар 36 соатдан ортик бўлмаган муддатлар белгиланган (4.1 банд);
4.11. Касаба уюшмалари билан келишилган ҳолда календар йили бошлангунга қадар корхонанинг барча таркибий бўлинмаларида меҳнат таътили графиклари тузилган.
4.16 Никох тўй маросими ўтказиш муносабати билан 60 нафар ҳодимга иш хаққи сақланиб қолинадиган таътил берилган, 65 нафар ходимга (ота учун) фарзанд туғулганлиги муносабати билан 2 кундан иш ҳақи сақланган холда таътил берилган.
Яқин қариндошлари (отаси, онаси, турмуш уртоғининг ота- онаси, эри, хотини, фарзандлари) вафоти ва дафн этилиши муносабати билан 86 нафар ҳодимга ҳақ тўланадиган 3 кунлик таътил берилган.
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда (шу жумладан унинг муддати тугаши муносабати билан хам) ходимнинг уз хохишига кура, йилллик асосий ва кушимча таътилларни бериб, ундан кейин мехнат муносабатларини бекор килиш мумкин. Бу холда таътил тугаган кун мехнат шартномаси бекор килинган кун деб хисобланади. Корхонада фойдаланилмаган мехнат таътили пуллик компенсация сифатида тўлаб берилган ва бу кўрсатгич 3 042 598 минг сўмни ташкил этган. (4.22 банд).
Мехнатга хак тулаш. Кафолатли туловлар ва компенсация туловлари.
Жамоа шартномасининг 5.1. бандига асосан корхонада вақтбай – мукофотли шакли қўлланилган. Корхонада лавозим окладлари бўйича тўловлар 100 642 100 минг сўмни, ойлик мукофот тўловлари 48 552 969 минг сўмни ташкил этган.
Жамоа шартномасининг 5.2 банди бажарилган булиб меҳнат ҳақи Тармоқ тариф сеткаси бўйича бюджет ташкилот ва муассасалари учун белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда тўланган. (01.01.2022 ҳолатига 1 721 982 сум)
Жамоа шартномасининг 5.3. банди бажарилган булиб, Тариф ставкаси ва мансаб маошлари “Узбекистон темир йуллари” АЖ ходимларининг иш хаки шароитлари тугрисида”ги Низом асосида белгиланган.
Жамоа шартномасининг 5.4. банди бажарилган булиб, корхона ва ташкилотларда энг паст лавозимдаги ходимлар тариф сеткасининг 1- разрядидан кам булмаган миқдорда тўланган.
Жамоа шартномасининг 5.5. бандига кўра иш ҳақини тўлаш муддати келгуси ойнинг 30-санасигача этиб белгиланган бўлиб, амалда бажарилган.
Жамоа шартномасининг 5.6 бандига асосан,ходимларнинг розилиги билан иш хакининг 50 фоиз кисми пластик карточкаларга утказиб берилган.
Жамоа шартномасининг 5.10 банди талабларининг бажарилиши таъминланган. Унга асосан бажарилган иш хажмлари ва молиявий имкониятларни хисобга олган холда мукофотлаш туғрисидаги тасдикланган Низомларга асосан ходимларга, мутахассисларга, рахбарларга, касаба уюшмаси аппарати ходимларига хар ойлик пул мукофотлари тулаб борилган.
УТЙ АЖ рахбарияти тамонидан ўрнатган тартибда устама, кушимча (тунги вактдаги иш, байрам кунларида, иш вактидан ташкари ишлаганлик, кучиб юриш билан боглик ишларда), шу жумладан чўл ва сувсиз жойларда ишлаганлик учун туман коэффицентларини шунингдек мукофот ва рағбатлантирувчи тўловлари кулланилган.
Жамоа шартномаси 5.12 бандига асосан корхона ва ташкилотларда иш хакига куйидаги устама ва кушимча туловлар туланган:
5.12.3 бандига асосан бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун тўловлар 273 341 минг сўм
5.12.10 бандига асосан вахта услубидаги иш учун устамалар 3 018 546 минг сўмни ташкил этган.
5.12.12 бандига асосан асосий ишдан озод этилмаган бригадирларга бригадага бошчилик қилганлиги учун 16 501 минг сўм устама тўловлари тўлаб берилган.
5.12.13 бандга асосан енгил ва юк машиналари хайдовчиларига хайдовчилик гувоҳномасининг тоифаси учун 649 265 минг сўм устама тўловлари тўлаб берилган.
5.12.14. бандга асосан ноқулай, оғир ва зарарли меҳнат шароитлари учун қўшимча тўловлар 211 221 минг сўмни ташкил этган.
5.12.16. бандга асосан табиий-иқлим ва турмуш шароитлари ноқулай бўлган жойларда меҳнат ҳақига район (ҳудудий) коэффициенти учун устамалар 4 144 327
5.12.17. бандга асосан “Фахрий темирйўлчи” нишони билан тақдирланган ходимларга 70 306 минг сўм миқдорида қўшимча тўловлар тўланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |