Дала экинларининг асосий зараркунандалари


ЧИГИРТКАЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ



Download 3,6 Mb.
bet12/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

ЧИГИРТКАЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ
Этомологлар катта – катта майдонларни чигирткалардан ёппасига тозалаб, уларни тамоман йўқотиб юбориш соҳасида бир қанча самарали чоралар ишлаб чиқдилар. Қириш ва агротехника ҳамда ташкилий-хўжалик чораларни кўришдан иборат кураш тизими яқин вақт ичида бу зараркунандаларнинг хавфини абадий тугатишга имкон бермоғи лозим.
Кимёвий усул билан курашилганда катта-катта майдонларни чигирткалардан тамоман тозалашга эришилади, лекин бу ишнинг натижаси агротехника тадбирларни кўриш йўли билан мустаҳкамланиши зарур. Далалар чала тозаланиб, чигиртка личинкаларининг гарчи 2 – 5 % и тирик қолганида ҳам келгуси йили қулай шароит туғилиши билан бу личинкалар қишлоқ хўжалигига анчагина зарар етказа оладиган даражада кўпайишлари мумкин. Масалан, 1942 йили Ўзбекистонда экин ҳосилининг чигирткалар нобуд қилишига деярли йўл қўйилмаган эди, аммо 1943 йили об-ҳавоси чигирткаларнинг урчиши учун қулай бўлганида бир неча минг гектар экин майдонлари зарарланди.
Чигирткаларга қарши курашда, кўпинча экинларга ва қалин ўсимликли ерларга 12 % ли гексохлоран дусти чанглаш усулидан кенг миқёсида фойдаланилади. Ҳар гектар ерга самолётдан чангланганда 8 – 10 кг, ерда юргизиладиган аппаратларда чангланганда 10 – 15 кг 12 % ли гексахлоран дусти сарфланади. Марокаш чигирткасига қарши курашилганда бу дори 1,5-2 баравар ортиқ ишлатилади. Ёввойи ўсимликларга самолётдан ҳар гектарига 3,5-4 кг ҳисобидан кальций арсенит ҳам чангланади.
Кальций арсенит ерда юргизиладиган аппаратларда чангланганида унга баравар миқдорда эланган кўча тупроғи қўшилади. Бу аралашма ҳар гектарига 10 – 12 кг ҳисобидан сарфланади. Аммо, экинларини куйдириб юбормаслик учун, уларга кальций арсенит чангланмайди.
Қалин ўсган ўсимликларга ва экинларга тушган кичик ёшдаги личинкаларга қарши курашилаганда чанглаш ўрнига, баъзида гексахлоранинг сув қўшиб тайёрланган 2 % ли (қизил чигирткаларга қарши 4 % ли) суспензияси ишлатилади. Ёввойи ўсимликларга натрий арсенит эритмаси ҳам пуркалади, бунда ер аппарати билан пуркашда натрий арсенитнинг 2 % ли, самолётдан туркашда 8 % ли эритмаси ишлатилади. Бу эритма ва суспензияларга 0,2 % кир совун ёки 0,4 % суюқ совун қўшилади. Самолётдан пуркалганда ҳар гектарига 50 л, ердан юриб пуркалганда 600-1200 л суюқ дори сарфланади.
Ўсимлик-экинлар самолётдан дориланганида ҳам ерда юргизиладиган аппаратларни ишлатишга тўғри келади. Масалан, самолётдан чанглангандан сўнг туғилган личинкаларни, шунингдек тухумдан эрта чиққан личинкаларнинг кичкина тўдаларини қириб ташлаш учун ерда юргизиладиган аппаратлар ишлатилади.
Галалашиб ва якка-якка ҳаёт кечирадиган личинкаларга қарши, кўпинча ўсимлик сийрак бўлганида заҳарли емларни ишлатиш яхши натижа беради.
Бу емларни тайёрлаш учун заҳар тариқасида натрий арсенит ёки натрий арсенат, калций арсенит ёки оқ мишьяк ишлатилади. Кейинги вақтда мишьякли бирикмалар ўрнига, гарчи камроқ фойда берса ҳам, натрий фторит ва натрий кремнефторид ишлатилмоқда.
Ем тариқасида кепак, шунингдек от, қўй ва туя гўнги, майда қилиб тортилган шоли пўсти, тўпон, ёғоч қипиғи ёки чигит кунжарасидан фойдаланилади. Ёғоч қипиқлари одатда кунжара ёки кепакка қўшилади. Чигит кунжарасига 50-75 % яхшилаб қуритилган ва майдаланган гўнг қўшилади.
Чигирткаларга қарши курашда кунжара талқонига оғирлик жиҳатидан 0,75-1 % мишьяк (3) оксиди ёки мишьяк (5) оксиди қўшиш анча яхши натижа беради. Емга қўшиладиган асосий модда катта ҳажмли ва намни кўп сиғдирадиган бўлса, заҳар нормаси оширилади. Заҳарли ем гўнгдан тайёрланганида унга 1-1,5 % мишьяк (3) оксиди ёки мишьяк (5) оксиди қўшиш кифоя қилади. Техник натрий арсенит таркибида кўпинча 70 % га яқин мишьяк (3) оксиди бўлиши сабабли, кунжара талқони учун асосий модданинг ҳар кг га 11-14 г, от гўнгидан тайёрланганда эса 15-20 г ҳисобидан заҳар қўшилади. Аммо кенг кўламдаги оператив ишлар вақтида турли ўзгаришлар юз бериши эътиборга олиниб, қуритилган асосий модда (ем) нинг 1 кг га қуйидаги нормада натрий арсенит қўшиш тавсия қилинади: кунжара талқони учун 15 г, кунжара талқони билан от гўнги баравар миқдорда қўшилган аралашма учун 17 г, кунжара талқонига 75 % от гўнги қўшилган аралашма учун 18-19 г ҳамда тоза от гўнги учун 20 г. Асосий модданинг 1 граммига қўшиладиган натрий арсенат нормаси қуйидагича оширилади: кунжара талқони учун 19 г гача, кунжара талқони билан гўнг баравар миқдорда қўшилган аралашма учун 22 г, кунжара талқонига 75 % гўнг қўшилган аралашма учун 25 г ҳамда тоза от гўнги учун 30 г.
Марказий Осиёда модда (ем) лардан 75 % гўнг ва 25 % кунжара талқони қўшилган аралашма, заҳарлардан эса натрий арсенит энг кўп ишлатилади. Заҳар нормалари қўйидаги усулда аниқланади: асосий модданинг (ем) оғирлиги натрий арсенит таркибидаги мишьяк (3) оксидининг миқдорига бўлинади (Иванов). Агар арсенитда 70 % мишьяк (3) оксиди бўлса, бу ҳолда ем аралашмасининг 100 кг га 100:70=1,43 кг заҳар қўшиш керак. Заҳарли дорининг анализи бўлмаганида 100 кг аралашмага тахминан 1,9 кг заҳар қўшиш керак.
Фторли дорилар асосий модданинг 1 кг га 40-50 г ҳисобида қўшилади. Емлар кўп миқдорда тайёрланганда ишни енгиллаштириш учун махсус қориштириш аппаратлар ишлатилади.
Заҳарли емларни аппаратсиз ҳам тайёрлаш осон. Зич тупроқли ерга чуқурлиги 20-25 см ва эни 70-80 см келадиган ариқчалар қазилади. Ариқчаларнинг узунлиги тайёрланадиган заҳарли емнинг миқдорига қараб белгиланади. Ариқчанинг туби ва деворлари шиббаланиб, деворларининг устки четлари тупроқ тўкилмайдиган қилиб юмалоқланади. Шундан сўнг ариқчага муайян миқдорда қуритилган асосий модда (ем) солинади. Бу моддани зарур миқдорда солиш учун аввало торозида тортиб кўрилган ўлчовдан фойдаланилади. Солинган материал яхшилаб аралаштирилади ва эзғилаб майдаланилади. Сўнгра асосий модданинг сув шимиш даражасига қараб, унга қўшиладиган заҳар сувда эритилади. Одатда 10 кг қуруқ моддага қуйидаги миқдорда сув қўшилади: чигит кунжараси ўрта ҳисобда 4 л; чигит кунжараси билан гўнг баравар миқдорда қўшилган аралашма учун 6,5 л; гўнг, қипиқ, зиғирпоя тўпони учун 7,5 л.
Сувда эритилган заҳар ариқчага секин-аста қўйилади ва асосий модда билан яхшилаб аралаштирилади.
Заҳар (масалан, оқ мишьяк) сувда эримайдиган бўлса, бу ҳолда заҳар эритмаси ариқчага қўшиш вақтида чайқатилади, натрий кремнефторид эса қуруқ ҳолда асосий моддага аралаштирилиб, сўнгра зарур миқдорда сув билан намланади. Тайёрланган ем жуда сернам бўлмаслиги, қўлга олиб сиқиб, кейин ерга ташлаганада увоқланиб сочилиб кетадиган бўлиши шарт.
Заҳарли емлар далага махсус автомашиналарда ёки қўлда сочилади. Чигиртка тушган майдонлар катта бўлса, заҳарли емларни самолётдан сочиш ҳам мумкин. Якка ҳолда яшайдиган чигирткаларга қарши ҳар гектарига 10-15 кг, галалашиб яшайдиган марокаш ва тўқай чигирткаларига қарши эса ҳар гектарига 20-30 кг ҳисобидан заҳарли ем ёппасига сочилади. Гала бўлиб ҳаракатланаётган чигирткаларга қарши курашда заҳарли ем ёппасига сочилмай, балки лента шаклдаги айрим йўлларга сочилади; кенглиги 6 – 8 м келадиган бир йўлга емни сочиб бўлганидан кейин, навбатдаги, яъни ем ташланмаган йўлга ўтилади. Йўлларнинг эни чигирткаларнинг оз-кўплигига ва экин майдонларидан узоқ-яқинлигига қараб белгиланади; экин майдонларига заҳарли ем ёппасига сочиб чиқилади.
Заҳарли емлар якка ҳолда яшайдиган чигирткаларга қарши кечаю кундуз, галалашиб ҳаракатланадиган чигирткаларга қарши эса эрталаб ва кечқурун, яъни улар зўр бериб озиқланаётган пайтларда сочилади.
Заҳарли ем сочилган участкалардаги чигирткалар озиқланганларидан кейин бир неча соат ўтгач, ҳалок бўла бошлайди, 1-2 суткадан сўнг кўплаб қирилади ва 6-7 суткадан кейин тамомила йўқолади.
Тўқай чигирткасига қарши ерда юргизиладиган аппаратлар ёрдамида курашилганда унинг тухум қўйиш жойида ўриб ташланган ўсимликлардан фойдаланилади; бу ҳолда чигирткалар келаётган йўлларга ўриб ташланган ўсимликлар йиғиштириб олинмай, уларга заҳар пуркалади ёки чангланади ёхуд бу ўтлар устига заҳарли емлар сочилади. Тўқай чигирткасининг тўдалари бундай йўллардан бемалол силжий беради. Бундай йўллар ўртасида 10-12 м оралиқ, яъни ўсимликлари ўрилмаган жой қолдирилади ёки кенг йўлнинг ўсимликлари ёппасига ўрилади ва унга қия қаратиб ўти ўрилган тор йўллар қилинади. Атрофдаги чигирткалар ана шу тор йўллар бўйлаб заҳарланган кенг йўлга ёпирилади.
Юқорида айтганимиздек, чигиртка личинкаларининг ёши ошган сари улар эгаллаган майдон дастлабки майдонга нисбатан 100 – 300 баравар ортади. Личинкалар 3 ва 4 ёшларга ўтгандан кейин чигирткалар зарарлаган майдон айниқса тез кенгаяди. Шу сабабли чигирткаларни кимёвий йўл билан қириш ишлари личинкалар 3 ва 4 ёшларга кирмасдан олдин ўтказилади, шундай қилинганда ишчи кучи ва заҳарли моддалар тежаб сарфланади. Марокаш чигирткасига қарши кураш ишлари личинка кўплаб тухумдан чиқа бошлагандан кейинги 10 – 15 кунда амалга оширилади (Иванов).
Шуни эсда тутиш керакки, ишлатиладиган заҳарлар чигиртка учунгина эмас, балки чорва моллар учун ҳам хавфлидир. Шу сабабли дориланган ерларда ем увоқлари қолмаслиги шарт. Бу ерлардаги увоқларни ўрачага супуриб кўмиш лозим.
Кейинги вақтларда Бутунроссия ўсимликларни ҳимоя қилиш институти чигирткаларни кимёвий усулда қириш учун янги препаратларни синаб кўради. Циплепков, Попов, Струбинский тўқай ва воҳа чигирткаларини альдрин ва дильдрин препаратлари, гексахлоранга қараганда уч марта кам сарфланганда, чигирткаларни кўплаб қириши мумкинлигини аниқладилар. Гала бўлиб яшайдиган чигирткалар кўплаб урчиганида, кимёвий дорилар етишмаган тақдирда механиқ қириш воситаларидан ҳам фойдаланилади.
Гала бўлиб келаётган чигирткалар кўпайиб кетиб, уларни қириш учун кимёвий воситалар етишмай қолганида уларнинг йўлига узунлиги 150 см, эни эса 40 см келадиган тунука тўсиқлар ўрнатилади. Бу тўсиқларнинг четлари букланиб, бир-бирига мих билан уланади. Михларнинг пастки учлари ўткир қилинади ва тўсиқларни бир-бирига бириктиришда ерга қоқилади. Четлари турба қилиб букилган тўсиқлар кўпга чидайди ва ишлатиш учун қулай бўлади. Бир тўсиқ турбасининг ўрталигидаги ва иккинчи тўсиқ турбасининг четларидаги учдан бир қисми ўйиб олинади. Бу тўсиқлар ўша ўйиб олинган жойларига диаметри 10 мм шпилкалар қўйиш йўли билан бир-бирига биркитилади. Михларни ердан чиқариб олиш ўнғай бўлиши учун уларнинг боши ҳалқасимон қилиб букилади.
Тўсиқлар чигиртка тўдаларининг келаётган йўлига бир-бирига нисбатан қияроқ қилиб ўрнатилади. Ишчи бригадаларидан бири бел ёки кетмон билан ерни ўсимликлардан тозалайди, иккинчиси чигирткаларни ушлаш чуқурлари қазийди, учинчиси эса тўсиқларни ўрнатиладиган жойга ташиб туради. Сўнгра биринчи ва учинчи бригадалар тўсиқларни бешта-бештадан қилиб бир-бирига улайди, иккинчи бригада эса ўра ва чуқурлар қазишни давом эттиради (Харин).
Тунука тўсиқлар бурчак ҳосил қилиб, бир-бирига тақалиб турган жойларга тутиш чуқурлари қазилади.
Чигиртка тўдалари кетма-кет тизилиб силжиганида битта ушлаш ўраси, кенг саф тортиб силжиганида эса эгри-бугри қилиб бир қанча ўралар қазилади ва уларнинг четларига тўсиқ деворлар ўрнатилади. Тўсиқларни шундай ўрнатиш керакки, уларнинг ўткир бурчаклари чигиртка тўдасини алоҳида гуруҳларга ажратиб, ўраларга йўналтирадиган бўлсин.
Деворларни ўрнатиш ва чуқурларни қазиш ишлари кечаси, чигиртка тўдалари тунаш учун тўхтаган вақтда бажарилади. Чигиртка тўдаларининг силжиши кузатиб турилиб, уларнинг қай томонга юриши барвақт аниқлаб қўйилади. Шу билан бирга чигирткаларни чўчитиб юбормасликка ҳаракат қилинади, чунки чигирткалар безовталанганида юриш йўлини ўзгартириши мумкин.
Марокаш чигирткасининг тўдалари анча узоқ вақт муайян бир томонга юришлари сабабли, уларга қарши курашда кўчма тўсиқлардан фойдаланиш айниқса яхши натижа беради.
Барвақт тайёргарлик кўриб, ишларнинг ҳажми ва бажариладиган жойлари белгилаб қўйилса, чигирткаларга қарши кураш шунча муваффақиятли бўлади.
Чигиртка босиши мумкин бўлган жойлар йил бўйи уч марта текширилади. Чунончи:
1.Ёзда чигирткалар тухум қўяётган даврда чигиртка тушган жойлар аниқланиб, схематик планга киргизилади. Якка ҳолда юрувчи чигирткаларни текшириш вақтида кўкламда дориланган участкаларга алоҳида эътибор берилади. Участканинг кўп ёки озгина зарарланганлиги бир неча жойдаги ҳар квадрат метрда қанча чигиртка борлиги кўз билан чамалаб аниқланади.
2.Зарарланган участаларнинг рўйхати, кузда кўзачаларнинг жойланиш қалинлигини аниқлаш йўли билан текширилади; бунинг учун кетмон билан чопиб 5 см гача чуқурликдан 0,25 м2 катталикда тупроқ намуналари олинади. Уват, йўл ёқалари, ташландиқ ерлар, партовлар ва ҳоказо кичкина участкалар, экологик шароит эътиборга олинган ҳолда, танлаб текширилади. Бундай текшириш вақтида кўзачалар топилган участкалар зарарланган деб ҳисобланади. Қизил чигиртка кўзачалари билан зарарланган участкаларни текшириш вақтида ажриқзорларга, янтоқ ва олабута ўсимликлари атрофидаги ерларга алоҳида эътибор бериш зарур, чунки бу чигиртка кўзачаларини кўпинча ўша ўсимликлар атрофига қўяди.
Чигирткалар тухум қўяётган даврдаги текширишда зараркунанда борлиги аниқланган кичкина участкаларнинг ҳар гектаридан камида 5 та, 10 гектарлик участкалардан камида 20 та ва катта участкаларнинг ҳар гектаридан камида биттадан тупроқ намунаси олинади. Ҳар қайси намунадаги кўзачалар санаб чиқилади. Партовлардаги кўзачаларнинг ўртача қалинлиги ҳамма топилган кўзачалар сонини намуна олинган жойлар сонига тақсимлаш йўли билан аниқланади. Ҳар бир намуна олинган майдонча 0,25 м2 га тенг бўлгани учун, тақсимлашда чиққан сон тўртга кўпайтирилади. Бу 1 м2 ердаги кўзачалар сонини кўрсатади. Кўзачалар борлиги аниқланган участкалар тош ўйиб ёки қозиқлар қоқиб белгилаб ҳамда кўкламда дорилаш учун режа ёки картага ёзиб қўйилади.
3. Кўкламда, чигирткаларнинг нормал тухум қўя бошлаш вақтини аниқлаш ҳамда қириш тадбирларини ўз вақтида уюштириш учун, участкалар учинчи марта текширилади. Чигиртка личинкалари тухумдан чиқа бошлаш вақтигача зарур асбоб-ускуна ва заҳарли дорилар тайёрланади.
Марокаш, отбосар, қир, туркман ва қора тарғил чигирткалар тухумларини тупроғи зич чўлларга қўяди. Бундай ерларни иложи бўлиши билан ҳамон ҳайдаб экинзорга айлантириш катта аҳамиятга эга.
Марокаш чигирткаси моллар кўп ўтлатилиб, ўсимликлари сийраклашиб ва тупроғи зичлашиб қолган ерларга тухум қўйишни яхши кўради. Шунинг учун, яйловлардан бир меъёрда фойдаланиш, уларда мол ўтлатишни тартибга солиш йўли билан яйловларни яхшилаш зарур. Яйловлар камлиги сабабли улардан тўғри фойдаланиб бўлмаса, бундай ҳолда ерни ҳайдаб унга экинлар экиш маъқул.
Воҳа чигирткаси урчишининг олдини олиш учун уватларни бузиш, экин учун яроқли участкаларни ёппасига ҳайдаш ва ялангликларни ўзлаштириш керак. Тўқай чигирткаси тарқалишининг олдини олиш учун тошқин сувлари натижасида ботқоқланган ерларни мумкин қадар кенгроқ доирада қуритиб экинзорларга айлантириш зарур. Шоли чигирткасига қарши анғизларни кеч кузда ҳайдаб қўйиш, шолипоялардаги полларни бузиш ҳамда атрофдаги бегона ўтларни муттасил йўқотиб туриш лозим.


Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish