Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Ўрта ер денгизи гуруҳи.
Ўсимликларнинг бўйи 28 – 35 см, тик ўсувчи 
гули оқ, уруғ жуда йирик, 1000 тасининг вазни 350 – 600 г. шакли думалоқ. 
Навлари ўртапишар (90–100 кун), пишиш даврида иссиқликка талабчан, 
кўрғоқчиликка чидамлилиги пастроқ. Аскохитоз билан кучли зарарланади. 
Фузариоз билан ўртача. Йирик уруғли навларни яратишда қимматли бошлагич 
материал сифатида фойдаланилади. Тарқалиши: асосан киш даврида ўстириш, 
мақсадида ўрта ер денгизи минтақаларида – Испания, Италия ва Шимолий 
Африкада экилади.
Селекциянинг 
вазифалари 
ва 
асосий 
йўналишлари. 
Турли 
минтақаларда экилиб келинаѐтган нўхат селекциясининг умумий вазифаси – 
юқори ҳосилли, уруғнинг таркибида кўп миқдорда оқсил сақлайдиган, ҳосилни 
йиғиб олиш жараѐнини механизацияга мослашган ва кўрғоқчиликка чидамли 
навлар яратишдир. Хўраки, озиқ овқат учун навлар яратишда уруғи ѐруғ (оч 
сариқ) рангли ҳашаки – ем–ҳашак йўналишидаги навлар яратишда уруғнинг 
рангининг аҳамияти йўқ.


46 
Баҳорикор – лалми ерлар, қуруқ, субтропик Ўрта Осиѐ ва Кавказорти 
минтақалари учун тезпишар, кўрғоқчиликка, гармселга, униб чиқишдан 
гуллашгача бўлган даврда совуққа ва гуллаш ҳамда ҳосил тўплаш даврида – ўта 
– (изғирин) иссиқликка чидамли навлар яратиш мақсадга мувофикдир. Навлар 
аскохитоз ва фузариозга чидамли бўлиши керак. Бу минтақаларда аскохитоз 
билан зарарланиш фақат намлиги баланд бўлган йилларда кўзатилади. Чўл 
ҳудудида нўхат эрта баҳорда экиб ўстирилади. Шунинг учун бу ҳудуд навлари 
эртапишар, курғоқчиликка, гармселга, аскохитоз ва антракнозга чидамли 
бўлиши керак. 
Ҳосилдорликка 
йўналтирилган 
селекция. 
Маҳсулдорлик 
ва 
ҳосилдорликни таъминловчи омиллар бўлиб, гектаридаги ўсимлик сони, ўртача 
ўсимликда дуккаклар сони ва 1000 дона уруғнинг вазни ҳисобланади. Навнинг 
биологик барқарорлиги дала шароитида тегишли экиш мейѐрида кўп 
миқдордаги ўсимликлар сонини таъминлайди. Ўсимликдаги дуккаклар сони 
навнинг ирсий хусусиятлари ва ўстириш шароитига боғлиқ.
Уруғнинг йириклигига қараб нўхат навлари уч гуруҳга бўлинади: Майда 
уруғли – (1000 танасининг вазни 200 граммгача) ўрта уруғли (201 – 350 г) ва 
йирик уруғли (350 граммдан катталари). Энг йирик уруғли – Ўрта ер денгизи 
экологик гуруҳи нўхатининг 1000 уруғнинг вазни 600 г ташкил қилади.
Чўл ҳудудида тарқалган навлар ўрта уруғли гуруҳга киради. Баҳорикор, 
лалми тоғолди субтропик зонада (Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон ва 
Арманистон) майда уруғли ва ўрта уруғли нўхат навлари экилади. У 
навларнинг энг йирик уруғлиларининг 1000 тасини вазни 300 – 350 г. 
бундайларга Азербайжанский 583 ва Астрахан Базорский маҳаллий навлар 
киради. 
Майда уруғли навларнинг дуккагида иккита уруғ, ўрта уруғлиларга бир 
ѐки икки, йирик уруғлиларда эса биттадан уруғ шаклланади.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish