Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Нав янгилаш
Экинларнинг ишлаб чиқаришдаги барча навларига хос 
ҳосилдорлик ва қимматли хўжалик белги ва хусусиятларни бошланғич ҳолатда 
сақлаш учун уларнинг уруғликларини ўз вақтида янгилаб туриш талаб этилади.
Нав янгилаш деб экилиб келинаѐтган бир навнинг ҳосилдорлик, маҳсулот 
сифати ва биологик хусусиятлари пасайганидан сўнг, шу навниг махсус 
усуллар ѐрдамида экилишига айтилади. Нав янгилашни тўғри ташкил қилиш ва 
ўз муддатида ўтказиш навнинг элита уруғликларини узлуксиз етиштириш 
билан боғлиқ. Нав янгилаш апробация маълумотларига асосланиб ѐки 
яхиланган 
элита 
уруғликлари етиштириб 
чиқарилганда, шунингдек 
уруғликнинг сифатидан қатъий назар олдиндан белгиланган муддатда даврий 
равишда ўтказилиб борилади. Нав янгилашнинг муддати кўпгина элита 
уруғликлари ишлаб чиқаришда кўпайтириш жараѐнида ҳар бир кейинги 
репродукция ўзининг ҳосилдорлик сифатини йўқотиб, тез бузилиб бориши, 
шунингдек уруғликларни етиштириш имкониятлари ҳисобига олиниб тавсия 
этилади.
Нав янгилаш жараѐнида барча хўжаликларни янгитдан районлаштирилган 
навларнинг элита ва 1-репродукция уруғликлари билан таъминлашда бирламчи 
уруғчилик муҳим аҳамиятга эга. Чунки, элита уруғликларини тиштириш билан 


213 
бирламчи уруғчилик шуғулланади. Бирламчи уруғчилик учта питомникдан 
иборат: 
- бўғинларни биринчи йил синаш питомниги ѐки танлаш питомниги; 
- бўғинларни иккинчи йил синаш питомниги ѐки уруғчилик питомниги; 
- биринчи-иккинчи йил кўпайтириш питомниги. 
Бу питомникларнинг вазифаси юқори сифатли суперэлита ва элита 
уруғликларини етиштиришда экин хили ва нав ҳамда уруғлик етиштириш 
хажмига қараб элита уруғлари етиштириш турлича бўлиши мумкин. 
Элита уруғликларини етиштириш мураккаб, малакали меҳнатни талаб 
этадиган жараѐндир. Бу кунда қуйидагиларга қатъий амал қилиш керак: 
-навнинг барча қимматли биологик ва хўжалик белги ва хусусиятларини 
дастлабки холатда сақлаб туриш; 
-қимматли белги ва хусусиятларнинг яхшиланиб бориши учун қулай 
шароит вужудга келтириш; 
-уруғликларнинг 
тез суратлар билан кўпайтириб, касаллик ва 
зараркунандалардан тозалаб, навнинг механик ҳамда биологик ифлосланишига 
йўл қўймай нав софлигини юқори даражада сақлаш.
Ҳар қандай холатда ҳам элита уруғликларини етиштириш бошланғич 
материал ташкил этишга, энг яхши бўғинларни синашга ва кўпайтиришга 
асосланган. Элита уруғликларини етиштиришда маҳсулдорлик ва бошқа 
қимматли белгилар бўйича энг яхши ўсимликлар танланади. Улар қулай 
шароитда 
парвариш 
қилинади, 
касаллик 
ва 
ҳашаротлар 
билан 
зарарлантирмасдан етиштириш усулларидан фойдаланилади.
Селекция ва уруғчиликнинг назарий асослари генетикадир. Чунки, улар 
генетик қонуниятлардан фойдаланишга асосаланган. 
Уруғчилик ўзининг барча амалий иш фаолиятини ирсият ва 
ўзгарувчанлик тўғрисидаги таълимотга амал қилган холда олиб боради. Шунга 
асосланиб навнинг ҳосилдорлик имкониятларини тўла-тўкис рўѐбга чиқариш 
ҳамда унинг хўжалик – биологик хусусиятларини сақлаб қолишга қаратилган 
иш режалари дастури ва услубларини ишлаб чиқади ва улардан амалда 
фойдаланади. 
Уруғчилик ишларини тўғри олиб бориш учун парвариш қилинаѐтган 
навларнинг биологик ва ўзгарувчанлик хусусиятларини яхши билиш керак. 
Шунинг учун навларнинг энг муҳим хоссалари ва ишлаб чиқаришда улардан 
фойдаланиш пайитида уларнинг ўзгарувчанлилиги таъсир кўрсатадиган айрим 
омиллар билан таниш бўлиш керак.
Ўзидан чангланувчи ўсимликларнинг навлари узоқ муддат ўзидан 
чанглантириш туфайли эмас, балки бошқа сабаблар таъсирида ѐмонлашиб 
кетиши мумкин. Академик Н.И.Вавилов бу ҳақда «Селекционер ва 
уруғчиларнинг тажрибалари буғдой, арпа, сули каби ўсимликларда генетик 
айниш мавжудлигини кўрсатмайди, кўпчилик навлар юзлаб йиллар давомида 
генетик айнишнинг ҳеч қандай сезиларли изисиз мавжуддир» деб ѐзади. 
Аслида навларнинг ѐмонлашувига уларнинг биологик ва тасодифий 
ифлосланиши сабаб бўлиб, танлаш олиб борилмаганда бу ходиса ўзидан 


214 
чангланувчи ўсимлик навларида ҳам, четдан чангланувчи ўсимлик навларида 
ҳам содир бўлади. 
Экинларнинг барча навларини яратишда танлашдан фойдаланиб, 
ўсимликлардаги қимматли хўжалик белги ва хусусиятлар кучайтирилади. 
Селекция нуктаи назаридан мукаммал бўлган ҳар бир нав ирсий 
хусусиятларини узоқ вақт, бир неча бўғинлар давомида мустаҳкамлаб сақлаб 
бора олади. Бироқ нав уруғини кўпайтириш ва ундан фойдаланиш жараѐнида 
навга хос бўлган муҳим хўжалик-биологик белгилар аста-секин ўзгариб, нав 
ѐмонлашади. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish