Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова


Назорат учун савол ва амалий топшириқлар



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

 
Назорат учун савол ва амалий топшириқлар 
 
1.
 
Нима учун Поль Пуарени “мода диктатор”и деб аташади? 
2.
 
Поль Пуаренинг ўз даврида либос модасига киритган янгиликлари ва 
ўзгартиришларини айтиб ўтинг. Уларга изоҳ беринг. 
3.
 
Аёллар илк бор униформа кийишига нима сабаб бўлган? 
4.
 
Нима учун айнан биринчи жаҳон уруши даврида аёллар либосларининг 
келажакда қандай бўлиши белгиланди? Жавобингизни тушунтиринг. 
5.
 
Шу даврдаги юксак мода уйлари фаолияти ва модадаги услублар 
ҳақида гапириб беринг. 
6.
 
Сизнингча нима учун К.Шанелнинг бу даврдаги ютуқларини нималар 
шакллантирган? Жавобингизни мустақил тўплаган маълумотлар 
билан тўлдиринг. 
 
 
 
 
 
 
 
 


128 
 
ХХ аср 20-30-йилларда жаҳон модасининг ривожланиши. 
Янги шакл ва янги матолар. 
Биринчи жаҳон уруши тугагандан сўнг 
қулайроқ кийимга бўлган эхтиёж юбкаларнинг янада калталашувига олиб 
келди: агар 1920 йиллар бошида айрим тикувчилар бел чизиғи бироз 
пастроқда бўлган, узунлиги товонгача тушадиган кенг кўйлакларни таклиф 
қилишган бўлса, 1925 йилга келиб юбкалар қисқариб тиззагача, 1927 йилда 
эса ундан ҳам баландроқ кўтарилган. Эркаклар шими аёллар гардеробига
аста-секин ўрнаша бошлади. 1920 йилларда шимлар дам олиш (пляж учун 
мўлжалланган ансамблдаги кенг шимлар) ва уй ичи кийими (шойи 
пижамалардаги зуав
6
лар иштонига ўхшаш) сифатида модага кириб келди.. 
Аёлларнинг жамиятдаги янги роли ўз аксини ўша даврдаги бироз 
гротескли, антиқа “а ля гарсон” (французчадан сўзма-сўз таржимада - “ўғил 
бола каби”) образида акс этган. 1920 йилларда ўғил болаларникига ўхшаш 
жусса намуна ва гўзаллик тимсоли бўлган бўлса, аёллар ўз назокатини ёрқин 
“вамп-аёл”
7
пардози (макияжи) эвазига тўлдирганлар. Бундай пардозли чеҳра 
“а ля гарсон” либосида эътиборни ўзига жалб этувчи композицион марказ 
бўлиб ҳисобланган. Худди кино қаҳрамонларининг гримига ўхшаб кўз ва 
қовоқларнинг қоп-қора, лабларнинг яққол кўзга ташланадиган тўқ қизил 
қилиб бўялиши маъшум соҳибжамол образини яратишга хизмат қилар эди. 
Йигирманчи йиллар иқтисодий ривожланиш даври бўлиб, Европа уруш 
қийинчиликларидан сўнг ўзига келаётган, ғолиб мамлакатлар ғалаба 
нашидасини сураётган давр эди. Иқтисодий ўсиш, саноатнинг ривожланиши, 
қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги чайқовчиликнинг авж олиши – буларнинг 
ҳаммаси “олтин йигирманчи йиллар” услубини шакллантирди.
6
зуав – фран.[zouave]<атоқ.(араб.) 1) француз армиясига зуауа қабиласидан ҳарбий 
хизматга олинган пиёда аскар; 2) французлардан терилган зуавлар корпусидаги арабча 
либос кийиб юрувчи солдатларнинг номи. 
6
вамп – вампир сўзининг қисқартирилгани; вампир – (нем.<сканд.) – 1) қонсўрар; 2) 
бировнинг қонини сўрувчи, қонхўр, золим. Бу ерда шум, маъшум, фалокатга олиб 
борувчи аёл маъносида


129 
Урушдан қайтганлар “бой берган” имкониятларининг ҳиссасини 
чиқариш учун вақтларини маишатда ўтказа бошладилар. “Олтин давр” 
ёшларининг ҳаётига спорт, автопойгалар, самолётда учишлар билан бир 
қаторда ичкилик, секс, опиум, никотин каби оғулар кириб кела бошлади. 
Маишатнинг яна бир тури сифатида Европа ва Америкада рақс билан 
ишқибозлик (дансингомания) кенг тарқалди. Рақсларга ишқибозлик ўша давр 
либосларига ўзига хос ўзгартиришлар киритди, у бирмунча “енгиллашди”, 
турли эрмак ва вақтичоғликлар учун мослаштирилди. Калта кечки кўйлаклар 
тонг отгунча рақс тушишга халақит бермаган, уларнинг этагидаги майда 
ипак ёки мунчоқ-бисер
8
лардан терилган шокилалари модали рақсларнинг 
ўзига хос пластикаси ва ритмини таъкидлаган, мустаҳкам пошнали ва қулай 
тасмали пойабзал чарчамасдан рақс тушишга хизмат қилган.
Корсетлардан воз кечилиши орқа қисми очиқ кўйлакларнинг (1918 
йилда П.Пуаре биринчи бўлиб намойиш этган) мода бўлишига олиб келган 
бўлса, 
юбкаларнинг 
калталашуви 
тана 
рангидаги 
пайпоқларнинг 
оммалашувига олиб келди.
1920 йилларда рақс ва тунги маишатбозликлардан ташқари техника ва 
спортга қизиқиш ҳам ўсиб борди. Техникага сиғиниш модабоп либосга 
автомобиль ва самолёт ҳайдовчиларининг профессионал кийимларидан 
олинган функционал элементларнинг кириб келишига сабаб бўлди. 1919 
йилда айнан спорт кийими ва актив дам олиш учун мўлжалланган либосларга 
ихтисослашган “Жан Пату” номли Олий Модалар уйи очилди.
Спорт либоси элементлари ҳам кундалик кийимларга кириб кела 
бошлади. Норасмий шароитда эркаклар пиджак ўрнига трикотаж кардиган ва 
пуловер кийишга журъат эта бошладилар. Ўртача кенгликдаги мумтоз 
бичимли шим ўрнига эса “гольф-шимлар” ёки пахмоқ “оксфорд шимлари” 
кийиларди. Умуман олганда, кийинишдаги аввалги қатъий талаблардан воз 
кечиш бошланди – цилиндр ва “котелок”лар кепи ёки юмшоқ шаклли шляпа 
8
бисер – арабча-майда дон, донача, заррача; каштачиликда қўлланиладиган шиша ёки 
металлдан ясалган, игна ёки ип ўтиши учун ўртаси тешилган мунчоқлар. 


130 
билан алмаштирилди, иссиқ кунда норасмий шароитда пиджаксиз ёлғиз 
куйлакда юриш мумкин бўлди. Эркакларнинг башанг кийими сифатидаги 
фракнинг ўрнини смокинг
9
эгаллай бошлади.
Трикотаж кундалик кийимлар учун энг модабоп ашёга айланди. Жун ёки 
ипак трикотаждан джемпер ва пуловерларни, трикотаж кардиганларни, 
тўқилган шапкача ва шарфларни нафақат эркаклар, аёллар ҳам кияр эдилар. 
Бундай буюмлар ҳозирги кунгача ўз актуаллигини йўқотмаганлиги учун, 
уларни либосдаги ўзига хос классика даражасига кўтариш мумкин. 
Сунъий шойи (аниқроғи, 1892 йилда ихтиро этилган вискоза) ва ипак 
креплар (1918 йилда Лиондаги “Бьянкини-Ферье” фирмаси томонидан 
ихтиро қилиб патентланган, ўта бурмабоп ва “тўкилувчан” ҳусусиятга эга 
бўлган, янгича ипак матолари: креп–ромэн, крепдешин,
креп–марокен, 
креп–сатинлар) башанг ва ёзги либослар учун кенг қўлланган.
Бу орада тайёр либослар ишлаб чиқаришнинг фаол ривожланиши 
бошлади. Бу эса ўз навбатида мурраккаб бўлган тикиш технологияси ва 
либос конструкциясининг соддалаштирилишини талаб қилар эди.

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish