Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

6.
 
XVII асрнинг иккинчи ярмида эркаклар ва аёллар кийимларида қандай 
ўзгаришлар бўлган, унга сабаб бўлганми? 
 
XVIII аср либоси 
Агар XVII аср қироллик ҳокимиятининг гуллаб яшнаган ва чексиз 
имкониятларини мустаҳкамлаган аср бўлган бўлса, XVIII аср унинг таназзул 
даври бўлди. Капиталистик ишлаб чиқаришнинг тасдиқланиши маданият ва 
санъатда янги шаклларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Буржуа маданияти 
асослари пайдо бўла бошлади. Улар Дидро, Вольтер, Руссо сингари 
маърифатчилар мафкурасида ўз ифодасини топди. Айнан ушбу асрда 
инсонпарвар маданият тушунчаси истеъмолга кирди. Зиёлилар қатламининг 
пайдо бўлиши ва улар ўртасидаги алоқалар сабаб мамлакатлар ўртасидаги 
маданий алоқалар кенгайди. Фан-техника ва ишлаб чиқаришдаги тараққиёт 
иқтисодий ривожланишга туртки бериш билан бирга маърифатпарварлик 
билан уйғунлашиб, Францияни буржуа инқилобига олиб келди. Француз 
инқилоби феодал тузумга батамом хотима ясаб, капиталистик жимиятнинг 
барпо бўлишига сабаб бўлди.
XVIII асрда Европа маданияти пойтахти сифатида аввалгидек Франция и 
Англия сақланиб қолди. Француз санъати Оврупо давлатлари учун намунал 
бўлди. Фрацуз тили халқаро тил бўлиб қолди. Француз модаси барча Оврупо 
мамалкатларига тарқалиб, умумий Оврупо модасига айланди. Англиянинг 


93 
таъсири фалсафа, иқтисодий ва ижтимоий назария билан бирга санъатда ҳам 
кўзга ташланди. Хусусан, инглиз либоси “французлашиб” барча Оврупо 
мамалкатларига тарқалди.
XVIII аср ўрталарида санъатда барокко услуби ривожини тўхтатган 
рококо усули етакчилик қила бошлади. Рококо Францияда Людовик XV 
ҳукмронлигида пайдо бўлди. Ушбу услуб ғоявий танззулни бошдан 
кечираётган, эртанги кунига ишончи йўқ юқори табақа аслзодалари дидини 
намоён этган.
Рококо услуби меъморлик, тасвирий санъат, амалий санъатда 
кузатилади. Ушбу услубга чуқур ғоявий мазмун, борлиқдан қочиб, енгил 
тасаввурлар, нозик ҳиссиётлар берилиш, носимметрик, ва мураккаб 
чизиқлардан иборат шаклнинг безакдорлиги хос.
Рококо термини французча «рокайль-рок» - қоя маъносини билдиради. 
Денгиз чиғаноғлари ва денгиз ўтлари билан қопланиб, улар билан бирлашиб 
кетган қоя парчалари сингари ўзига хос, тартибсиз, тўсатдан пайдо бўлган, 
ажойиб кўриниш – рококо орнаментини асоси, унинг безагининг асосий 
мотивларидир. Нозик ва хашамдор нақшлар бетакрор нозик, юмшоқ, ёрқин, 
турфа хил ранглар оттенкаларига мос тушган.
Рококо бадиий усули чизгилари XVIII аср француз либосида ўзининг 
ёрқин намоён қилган. У шунингдек, авваламбор, инсон гўзаллиги ҳақидаги 
фикрларга ҳам ўзгаришлар киритди.
Сунъий яратилган «байрамона шукуҳ» дунёсида сунъийлик инсон 
гўзаллигининг асоси бўлди. Аёллар ва эркаклар қиёфасида реал ҳаётдан узоқ 
бўлган қўғирчоқ монанд, эртакона шартлилик, реал ҳаётий заминдан узилган 
фантастик белгилари бўртиб турган қиёфага урғу берилди.
Либосда бу образни яратиш инсон қомати пропорцияларини 
бузилишига, яъни юқори ва паст қисмлар мутаносиблигига олиб келди. 
Кичкинагина, нозик бош, тор елкалар, ингички, эгилувчан бел ҳамда бўкса 
ўлчови ва шаклининг гротеск даражада катталашиши кўзга ташланади. 
Декоратив рококога қулайлик ва амалийлик деярли хос эмас.


94 
Эркак ва аёлнинг ташқи белгиларининг яқинлашуви, уларнинг 
нозиклашуви, қўғирчоқ қиёфа, ёш даражасидаги фарқларнинг йўқолиши 
(ушбу даврда кексалар ҳам, ёшлар ҳам бир хил либос кийя бошлашган, бир 
хил косметик воситалардан фойдаланишган) оқсуяк юқори табақанинг 
маънавий ва жисман қайта туғилганлигини билдирарди. Уларнинг бир қатор 
авлодлари меҳнатга лаёқатсизлиги билан ажралиб туради. Бутун куч ташқи 
назокат ва турли кўнгилочар жиҳатларга сарф этилди. Француз тасвирий 
санъатида бу каби образлар билан Буше, Ватто, Фрагонара портретлари 
таништиради. 
XVIII аср 70-йилларида классицизм санъатдаги асосий йўналиш бўлиб 
қолди. 
Ўзининг 
аниқ 
ва 
ёрқин 
образлари, 
қатъий 
геометрик 
композицияларида у яна антик давр идеалларига мурожаат этди. Бироқ ушбу 
давр амалий безак санъати ва айниқса 70-80-йиллар либосида рококо 
услубининг таъсири бутунлай бартараф этилмади. Ҳаддан ташқари 
безакдорлик, ҳашамдорлик вақти вақти билан янги шаклларда ўзини намоён 
этиб турди.
XVIII аср либосида авваламбор матолар тури ўзгарди. Сарой ва 
тантанавор либосларда қўлланган шойи, бахмал, парча, атлас матолар 
ўрнини юпқа жун матолари, сукно ва пахта матолар эгаллай бошлади. 
Рейнолдс, Хогарт, Гейнсборо портретлари XVIII аср охиридаги янги идеал 
белгиларини ўзида намоён этади. 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish