Денов туман йўллардан фойдаланиш унитар
корхонаси директори
Д. Неъматовга
Давлат аҳамиятидаги 4Р99 "Мангузар қ. - Хотинработ қ. - Шаҳритуз ш." автомобиль йўлининг 6,3 - 7,3 км. қисмида реконструкциядан кейин ташкиллаштирилган ҳаракат хавфсизлигини аудит қилиш юзасидан
Х У Л О С А
"Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" ДУКнинг 2021 йил 15 ноябрдаги 107-Б-сонли буйруғига асосан биз, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси "Автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини ташкил этиш ва мониторинг қилиш маркази" бошлиғи ўринбосари З.Худайбердиев ва бўлим бошлиғи М.Рихсиевлар жорий йилнинг 16 декабрида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р99 "Мангузар қ. - Хотинработ қ. - Шаҳритуз ш." автомобиль йўлининг 6,3 - 7,3 км. қисмида (1 км.) реконструкциядан кейин ҳаракат хавфсизлиги қай даражада таъминланганлигини ўрганиш, хавфсиз ҳаракатланишни ташкиллаштириш, мавжуд камчиликларни аниқлаб, тегишли тавсиялар берилиши бўйича амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аудит қилиш мақсадида хизмат сафарига келдик.
Давлат аҳамиятидаги 4Р99 "Мангузар қ. - Хотинработ қ. - Шаҳритуз ш." автомобиль йўлининг 1 км. узунликдаги қисмининг реконструкция лойиҳаси 2012 йилда тасдиқланган, реконструкция ишлари 2021 йил ноябрига қадар амалга оширилган. Реконструкция ишларини амалга ошириш давомида автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилмаган ва хозирги кунда тўлиқ фойдаланилмоқда.
Автомобиль йўли 2-категория бўлиб, асфальтбетон қопламали. Йўлнинг реконструкция бўлган қисмининг охири (7,3-км.) М39А автомобиль йўлига туташади. Йўлнинг икки чеккасида 1-тоифали БОС-3 темирбетон тўсиқлар мавжуд. Қарама-қарши йўналиш РП-300 бетон тўсиқ билан ажратилган. Сув қочирувчи темирбетон лоток ўрнатилган. Кечки вақтда ёритилган. Ўтказувчанлик қобилияти: суткасига 9 000 тадан 10 000 тагача бўлган автотранспорт воситалари ҳаракатини таъминлай олади.
Комиссия томонидан қабул қилинишига хужжатлар тайёрланган ва расмийлаштирилмоқда.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида қуйидагилар маълум бўлди:
1. Йўл ҳолати бўйича:
3-категориядан 2-категорияга реконструкция қилинган. Қарама-қарши йўналиш РП-300 темирбетон тўсиқ билан ажратилган. Қатнов қисми кенглиги ҳар бир йўналишда: 9,25 м., 2 та ҳаракатланиш тасмаси бўлиб, кенглиги 3,75 м.дан. Йўл ёқаси 1,7 м.дан 3,0 м.гача, мустаҳкамланган тасма М39А автойўли йўналишида 1,0 м. ва М41 автойўли йўналишида 0,7 м. Йўл ўқида ажратувчи тасма кенглиги 0,6 м. Қатнов қисми чеккаларига ҳар икки тарафдан 1.1 сидирға чизиқ чизилган. Ётиқ чизиқлар ҳолати яхши.
2. Тўсиқлар бўйича:
Йўлнинг четига ўрнатилган 1-тоифали БОС-3 темирбетон тўсиқларнинг йўналиш бўйича бош қисмларини учбурчак шаклидаги 1-тоифали темирбетон тўсиқлар ўрнатиб хавфсизлантириш керак. Мазкур ишлар амалга оширилса тўсиққа урилиш билан боғлиқ оғир оқибатли ЙТХлар сони 3-5 баробар камаяди.
Марказ бошлиғи ўринбосари: З.Худайбердиев
Бўлим бошлиғи: М.Рихсиев
Денов туман йўллардан
фойдаланиш унитар
корхонаси директори Д.Неъматов
2021 йил "____" декабрь
Do'stlaringiz bilan baham: |