10.7. Талабалар ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун энг қулай имкониятларни яратиш мақсадида ўқув дастуридаги бошқа фанлар билан биргаликда талабалар конструкторлик бюроси, техник ижодкорлик, рассомчилик, моделчилик, тасвирий санъат тўгараклари имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш лозим бўлади. Бу қаторда талабалар конструкторлик бюроларида олиб бориладиган ижодий ишларнинг афзаллиги янги техник ишланмалар яратиш билан биргаликда улардаги техник ечимларни амалга оширишнинг иқтисодий, техник-технологик кўрсаткичларини асослаш, ғояни халқ хўжалигига қўллашнинг амалий имкониятларини ўрганиш каби яхлит мажмуавий фаолият билан белгиланади. Талабалар конструкторлик бюроларида ижодий меҳнат асосларини ўргатишдан мақсад рационализаторлик ва ихтирочилик фаолиятида намоён бўлувчи касбий фаолиятга қизиқишни тарбиялаш, эгалланаётган фаолият соҳасига ижодий муносабатни шакллантириш ва мустаҳкамлашдан иборат бўлиб, бундай таълим ўз касбига бўлган қизиқишни орттириши, таълим ва ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштира оладиган мутахассисни тарбиялаши билан аҳамиятлидир. Талабалар конструкторлик бюроларида талабалар ўз илмий-ижодий ишлари якунини ихтиро, рационализаторлик таклифи, реферат, курс ва диплом ишлари шаклида амалга ошириш йўлларини ўзлаштирадилар. Албатта, талабаларнинг бундай юқори кўрсаткичларга эришишлари, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятида иштирок этиши бевосита уларнинг билим савияси билан боғлиқ бўлади. Билим савияси юқори бўлган талабаларнинг малака тавсифи ортиб боради, касбни эгаллаш тезлашади, илмий техника ижодкорлигида иштирок этиш даври эртароқ бошланади.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
Тўгарак ишларининг йўналишлари ким томонидан ва қандай қилиб белгиланади ?
Тўгарак ишларини режаси, структурасида қандай бўлимлар бўлиши тавсия этилади ?
Ўқувчиларни техник тўгаракларга қабул қилишнинг қандай мезонига амал қилинади?
Ўқувчиларнинг меҳнат ва техника турлари бўйича синфдан ва мактабдан ташқари ишларини қандай гуруҳларга бирлаштириш мумкин ?
Гуруҳ шаклида техник ечимларни ишлаб чиқиш юзасидан уюштириладиган бахслар қандай вазифаларни ҳал қилиш имконини беради?
Мактабдан ташқари ишларнинг қандай шакллари кенгроқ тарқалган?
Ўқувчиларнининг техник ижодкорлиги қандай ҳарактер га эга, унинг комплекси қандай элементларни қамраб олади?
Маълум бир техник объектни тажрибадан ўтказишда қонунлар асосида чиқарилган хулоса ва умумлаштириш натижаларидан қандай фойдаланилади?
"Мақсад - мақсадга эришиш учун мавжуд имкониятлар" кўринишидаги мантиқий кетма-кетликни аниқ мисол асосида тавсифлаб беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: |