10.6. Талабаларнинг илмий-тадқикот ишлари. Олий таълим муассасаларининг асосий вазифаси таълим тизими учун юқори малакали педагоглар тайёрлашдир. Ўқитувчи инсон яратган барча илм–қадриятларни эгаллаган, ижодкор шахс ҳисобланади. Ўқитувчилик қилиш учун мутахассисликка оид, педагогик ва психологик билимларни чуқур эгаллашигина кифоя қилинади, балки у илмий-тадқиқот ишларига ҳам лаёқатли, ўқувчилар таълим тарбияси жараёнига ижодий ёндошиш кўникма ва малакаларини ҳам эгаллаган киши бўлмоғи лозим. Бундай ўқитувчини шакллантириш учун педагогик ўқув юртлари талабалар фаолиятида илмий-тадқиқот элементларини ҳам қўллаш лозим.
Талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари ўз навбатида улардан чуқур мустаҳкам билим эгаллашни талаб қилади Мустақил билимларсиз амалий, ўқув-тарбиявий ишларга ижодий ёндошиш мумкин эмас.
Олий таълим муассасаларида талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари асосан, профессионал педагогик, ўқув-тарбиявий йўналишда амалга оширилади. Унинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат:
- талабаларнинг изланишга, тадқиқотчилик фаолиятига, ўқув-тарбиявий ишларга ижодий ёндошишни ривожлантириш;
- мутахассисликка оид педагогик-психологик фанларга оид ўқув-тадқиқот кўникма ва малакаларни шакллантириш;
- адабиётлар ва бошқа илмий манбаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш қобилиятларини ўстириш;
- ўқувчилар билан олиб бориладиган таълим-тарбиявий ишлар, шунингдек мутахассислик фанлари соҳасидаги муаммоларни кўра олиш ва шу соҳада илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш кўникма ва малакаларини эгаллаш;
- ўз фаолиятини муваффақиятли ташкил қилишда илмий-тадқиқиот методларидан фойдаланишга ўрганиш.
Педагогик олий таълим муассасаларида талабалар бажарадиган илмий-тадқиқот ишлари икки йўналишда ташкил қилинади: биринчиси, ўқув машғулотлари билан боғлиқ бўлган тадқиқот ишлари, яъни ўқув-тадқиқот ишлар; иккинчиси, аудиториядан ташқаридаги илмий-тадқиқот ишлари.
Ўқув машғулотлари билан боғлиқ бўлган тадқиқот ишларига қуйидагилар киради:
- лаборатория машғулотларини ўтишда тадқиқот ишларига ўргатиш;
- ўқув предметларидан амалий машғулотлар учун тажриба-синов материалларини тўплаш;
- қўшимча адабиётларни, айниқса илмий-тадқиқот методлари ва методологияси масалалари билан боғлиқ бўлган адабиётларни (ватан ва чет эл адабиётларини) ўрганиш ва танқидий таҳлил қилиш;
- тўпланган тадқиқот материаллари асосида реферат ва маърузалар ёзиш;
- педагогик, ишлаб чиқариш ва дала амалиётлари давомида ўқув экспедициалари вақтида ўқув топшириқлари бўйича индивидуал ёки жамоавий тадқиқоти ишларини олиб бориш; ўқувчиларнинг қизиқишлари индивидуал хусусиятларини ўрганиш, жамоада шахслараро муносабатлар бир мақсадга қаратилган ижтимоий психологик ва социологик тадқиқотлар, ёшлар тадқиқоди ва идеали мактабда ўқув-тарбиявий ишлар методларини қиёсий-психологик, педагогик, археологик тадқиқотлар, гербарийлар тўплаш, фенологик ва материалогик ҳодисаларни ўрганиш, ўқув устахоналарида меҳнат таълими методларининг самарадорлигини тадқиқ этиш, ўсимликлар, дарахтлар ўстиришнинг самарали воситаларини тадқиқ қилиш ва бошқалар;
- курс, битирув ва диплом ишларини тажриба-тадқиқот йўналишида бажариш.
Аудиториядан ташқаридаги илмий-тадқиқот ишларига қуйидагилар киради:
- талабаларнинг илмий тўгараклардаги ишлари. Бундай тўгаракларда талабалар илмий билиш методларини, тадқиқот усулларини ўрганадилар, адабиётлар ва бошқа илм манбалари асосида ҳисоботлар ёзадилар, ўзларининг тадқиқот ишлари ҳақида чиқишлар қиладилар, турли масалаларни муҳокама қилишда, мунозараларда қатнашадилар;
- кафедра ўқитувчилари, аспирантлар, шунингдек, мактаблар, халқ таълими тизимидаги илмий-методик муассасалари томонидан олиб бориладиган тадқиқот ишларида қатнашиш;
- илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ўтказиладиган археологик, этнографик ва бошқа экспедицияларда қатнашиш;
- ўзининг тадқиқот материаллари асосида маърузалар ва чиқишлар қилиш;
- конструкторлик бюроларидаги ишларда, шартнома ёки оталиқ асосида олиб бориладиган тадқиқот ишларида қатнашиш; асбобларни конструкция қилиш, таълимнинг техник воситалари ва кўргазмалик воситаларини ясаш, жамоа хўжаликларида меҳнатни илмий ташкил қилишни ўрганиш ва бошқалар.
1-2 курсларда талабалар кафедра ўқитувчилари раҳбарлигида психологик-педагогик ва ўз мутахассислиги юзасидан дастур топшириқларида мувофиқ ўқув ҳарактер идаги тадқиқот ишларини бажарадилар. Ўқиган, билганларини ёзма баён қилишга ўрганади, илмий тушунчаларни, қоидаларни ўз тушунчаси билан солиштиради. мактаблар орасидаги алоқаларни тушунади ва мустақил фикрлайди. Реферат ёзиш давомида талабалар адабиётлар билан ишлаш малакасини эгаллайди, муҳим назарий масалаларни мустақил ҳал қилиш имкониятига эга бўлади. Илмий ишларни расмийлаштириш каби қоидалар билан ҳам танишади. Айрим курсларининг охирида ўтказиладиган ўқув конференциялари ҳам талабаларни илмий тадқиқот ишларига ўргатишга муҳим аҳамиятга касб этади. Ишнинг бу шакли рефератив ишга боғланади ва унга суянади. Марузачилар муаммо юзасидан энг яхши реферат ёзган талабаларидан танланади. Уларнинг чиқишларини бошқалар тўлдирадилар. Ҳар бир маъруза тўлдирилади, муҳокама қилинади, бундай конференциялар ўқув йили охирида ўтказилади.
Шунингдек, биринчи, иккинчи курсларда ўқув амалиёти жараёнида талабалар мактаб ўқувчиларининг ёш ва индивидуал хусусиятларини ўрганишга жалб этилади. Бунда улар кузатиш, суҳбат ва анкеталар ёрдамида ўқувчиларга ҳусусиятларга, қизиқишларни ва интилишларни ўрганадилар ва тадқиқотчилик малакаларни эгаллайдилар.
Талабаларда тадқиқотчилик сифатлари шаклланишнинг иккинчи босқичи юқори курсларда ўқиш давомида бўлади. Бу босқичда талабалар лабораторияда, ўқув ва илмий экспедицияларда турли даражадаги тадқиқот ишларни мустақил бажарадилар, илмий-тўгарак ва кафедра ўқитувчилар ва аспирантлар тадқиқотларда, талабаларнинг жамоавий тадқиқот ишларда қатнашадилар; курс, битирув ва диплом ишлари ёзиш билан боғлиқ бўлган тадқиқот ишларини бажарадилар; илмий назарий конференцияларда маъруза қиладилар, илмий ишлар конкурсларида иштирок этадилар. Бу босқичда талабалар олиб борган тадқиқот ишлар натижасида мавзу танлай олиш, тадқиқот методикасини туза олиш, тадқиқотни ташкил этиш ва ўтказиш, тадқиқот натижаларини сифат ва сон жиҳатидан таҳлил қилиш, ўз ҳулосаларини айта олиш, ўз ишини талабалар илмий ишлари конкурслари учун тайёрлай олиш қобилиятини кўрсатиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |