Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
Ўқувчи ва ёшлар техник ижодкорлик фаолиятини қандай босқичларга ажратиш мумкин?
Техник ижодкорлигининг мазмуни қандай омилларга кўра танланади?
Техник ижодкорлик муаммоларини ҳал этишда янги ахборот технологияларининг қандай имкониятларидан фойдаланиш мумкин ?
§ 9. ЎҚУВЧИЛАР ИҚТИДОРИНИ АНИҚЛАШДА МЕТОДЛАР ҲАМДА ПСИХОДИАГНОСТИК ТЕСТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ижодий ва ижтимоий фаолликка, сиёсий ҳамда ижтимоий ҳаётда тўғри йўл топа билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодни шакллантириш, ҳар томонлама камол топган, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни назарда тутган педагогик ғояни илгари суради. Инсоннинг ижтимоийлашганлик даражасини унинг шахсий сифатлари ифодалайди. Инсоннинг шахсий сифатидаги хусусиятлари индивидуаллик таркибининг ажралмас қисми бўлиб, индивидуалликнинг ўзи инсоннинг алоҳида шахс сифатида камол топиши ижтимоий тараққиёт жараёнида намоён бўлади.
Ўқувчиларнинг иқтидорини ривожлантиришда таълим методлари ва педагогик технологияларни қўллашнинг назарий асосларини тадқиқот мақсадига мувофиқ ҳолда ишлаб чиқиш учун биз “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгилаб берилган ўқувчиларнинг савиясини жаҳон талаблари даражасига кўтариш, уларни фаол ижодий меҳнатга тайёрлаш ҳамда уларнинг иқтидорини аниқлаб, таълим жараёнида уларни ривожлантириб бориш мезонларига амал қилдик.
Илмий ишларини олиб боришда қуйидаги тадқиқот методлар фойдаланилса, шахс ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилишимиз мумкин бўлади.
9.1. Кузатиш методи. Эмпирик методлари туркумидан муҳим ўрин эгаллаган диагностик хусусиятли методларидан бири – кузатиш методидир. Кузатиш методининг технологияси қуйидагилардан ташкил топади:
воқелик (атроф–муҳит, инсон шахси)ни кузатиш оқимини муайян қисмларга, йўналишларга ажратиш (немисча < лотинча “квантификациялаш”, яъни энг зарур, биринчи даражали жиҳатларини саралаш);
кузатишнинг кўлами (ҳажми), хусусияти ва ўзига мослигини аниқлаш, яъни унинг нималарга қаратилганини белгилаб олиш;
кузатиш жараёнида барча ҳолат, ҳодиса, аломат ва ташқи қиёфа, кўринишнинг ўзига хослигини қайд қилиш (уларни ёзма нутқда ифодалаш, яъни французча < лотинча “фиксациялаш”);
кузатиш давомида тўпланган омиллар, маълумотлар, натижаларни математик статистик методлар ёрдами билан ҳисоблаб чиқиш ва миқдорий таҳлил якунлари бўйича психологик сифат талқинини амалга ошириш.
Психологик кузатиш олиб боришдан кўзланган мақсад қуйидагилардан иборат:
кузатилувчи вазият, ҳолат ва объектни мақсадга мувофиқ танлаш, унинг оқилона эканлигига ишонч ҳосил қилиш;
кузатишнинг дастурини ишлаб чиқиш, уни амалиётга татбиқ қилиш, схематик ифодалашни яратиш, йиғилган натижаларни чизма асосида акс эттириш.
Кузатишнинг босқичма-босқичлилиги тадрижийлиги (иерархияси) таркиблари қуйидагилардан ташкил топади:
кузатишнинг мақсади, вазифалари, дастури, қайдномаси: бунда умумий талабларга риоя қилиш, яхлит қайд қилиш, кундалик, техника воситалари (фактик ҳолатлар), натижаларнинг таҳлили, талқини ва ғояларини илгари суриш.
Психология фанида кузатишнинг қуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин: изчил, эпизодли, дала шароитли, лабаратория-сунъий, табиий, хронологияли, даврий, бир мартали кабилар.
Инсоннинг меҳнат фаолиятини кузатишда қуйидаги воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ :
Кузатиш методининг бир неча хил шакллари мавжуд бўлиб, вазифаларига қараб уларнинг ҳар биридан фойдаланиш мумкин: аралашиб яширин кузатиш, кузатилувчининг психологик портретини яратиш, аралашиб ошкора кузатиш (ўсмирларда юқори натижа беради), хулқ - атвор портретини таҳлил қилиш ва ҳакозо.
Кузатиш якунлари бўйича умумпсихологик хулосалар чиқариш, миллий, этнопсихологик, ҳудудий хусусиятларни қатъий равишда шарҳлаш, ёш даврлари, жинсий хусусиятларига тааллуқли мулоҳазалар билдириш – психологик билимларнинг бойишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |