Цзбекистон республикаси


Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар



Download 6,37 Mb.
bet27/73
Sana15.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#553622
TuriУчебное пособие
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   73
Bog'liq
“Техник ижодкорлик ва дизайн” укув кулланма (2)

Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар

  1. Техник ижодкорликни амалга оширишда энг кўп фойдаланиладиган методларни тавсифланг.

  2. “Амал ва хато” методининг афзаллик ва камчиликлари.

  3. Аниқ мисол асосида ижодкорлик масаласини ҳал қилиш концепциясини таклиф қилинг.


§ 6. ТЕХНИК ИЖОДКОРЛИКДА ДИЗАЙН ЕЧИМЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


6.1. Техник ва бадиий моделлаштириш умумий жараён сифатида. Саноат – техник маҳсулотларининг бадиий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, уларга эстетик тус бериш – олимлар, мухандислар ишлаб чиқариш ходимларнинг муҳим вазифасидир. Қулай ва чиройли буюмлар яратишга қаратилган бадиий конструкциялаш (дизайн)нинг диққат марказида ҳамиша одам, унинг ижтимоий ва индивидуал эҳтиёжлари, истеъмол ва маънавий талаблари туради. Ҳар бир предмет (буюм) саноат асаридан фарқли ўлароқ қандайдир ҳаётий муҳим вазифага (функцияга) эгадир. Лекин деярли ҳар бир ишида ўзини гўзал буюмлар билан ўраб олиш эҳтиёжи бор. Шунинг учун ҳам буюмнинг қиммати икки асосни - фойда ва гўзалликни қамраб олади. Ҳар бир буюмда техник ва эстетик асос мавжуд бўлиб, у ҳамиша муҳим бўлмайди ва тарихан алмашиниб туради.
6.2. Дизайн тушунчаси. Дизайн - инглиз тилидан олинган бўлиб, чиройли, шинам, яхши чиройли лойиҳа деган маънони англатади. Дизайнер эса - кучли рассом - конструктор одам. Буюм билан ҳар қандай танишиш маълум даражада унга баҳо бериш билан боғлиқ. Баҳо бериш функционал, эстетик, ижтимоий нуфузли бўлиши мумкин. Буюмлар оламини лойиҳалаш билан шуғулланадиган киши ўзининг пировард мақсадига - чиройли буюм яратишга ҳаракат қилар экан, биринчи навбатда мазкур буюмнинг эстетик қиймати нимадан иборат эканлигини билиш лозим.
6.3. Бадиий моделлаштиришнинг мазмуни. Буюмнинг ташқи формаси - геометрик шакллар параллелепипед, призма, цилиндр, конуссимон.
Нисбатлар - бу тушунча контрасли ва фарқли нисбатлар бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ (ҳажмини, чизиқли миқдорларини, фактураларни, рангларни). Ҳажми фазовий тузилиш (фронтал, фазовий). Маълумки ҳар қандай буюм уч ўлчовга эга бўлиб, бу ўлчовлар нисбатини биз ҳамиша ҳис қилиб турамиз. Шу сабабли буюмнинг ҳажмига доир характеристика унинг асосий ўлчовларига боғлиқ бўлади.
Материал - объект қандай материалдан тайёрланганлиги ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Гармоник форма ва композиция тушунчаси. Гармоник форма гўзаллик қонунлари асосида яратилади. У узвий ва яхлит қисмлари пропорционал ва ритмик бўлиб, у одамга ва атрофдаги бўлимларга мос пластик бўлади, ранги кўзни қувонтиради. Дизайнда композиция деганда баъзан тугалланган объектни характерловчи сифат баҳоси тушунилади. Дизайн назарияси ҳозирги кунда техник эстетика деб номланиб, у ўз ичига ижтимоий, иқтисодий, эргономик масалаларни олади. Яратилаётган ҳар қандай объект маълум вазифани (функцияни) бажаришга қаратилган. Объектнинг шакли, ўлчами унинг функциясига мазмуни ва ташқи қиёфасига мос келиши керак.
Агар буюмнинг эни ва баландлиги чуқурлигидан ниҳоятда катта бўлса, бундай тузилиши фронтал, агар буюмнинг чуқурлиги юқорида айтилган тартибда бўлса, у ҳолда бундай тузилишни фазовий тузилиш дейилади.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish