Цзбекистон республикаси



Download 1,41 Mb.
bet36/63
Sana09.06.2022
Hajmi1,41 Mb.
#645773
TuriУчебное пособие
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   63
Bog'liq
“Техник ижодкорлик ва дизайн” номли ўқув қўлланма

7.8. Модел ва моделлаштириш. Техник моделлаштиришга киришишдан олдин «модел» ва «макет» тушунчаларининг аниқлаб билиб олиш зарур. Модел ҳақиқатдан объектнинг ёки ундаги асосий узелларнинг нусхасидир. Шунингдек у харакатланадиган ва ўз намунаси (ҳақиқий объект)нинг функциялари ихчам ҳолда бажарадиган ҳам бўлиши керак. Макет - объектнинг констуркциясини яққолроқ тасаввур этиш имконини берадиган умумий ҳажми тасаввурдир. Ишлаб чиқариш шароитларида янги машиналарни яратиш жараёнини ҳам, ўқув устахоналарида техник моделларни ясаш жараёни ҳам қуйидаги жиҳатларини ташкил қилади: техник мақсаднинг (машиналар) механизмлар конструкциясини, моделлар ясаш фикрининг вужудга келиши: ўйланган техник мақсадга, техник талаблар қўйиш: конструкция эскизларини тузиш ва уни муҳокама қилиш, технологик жараённи ишлаб чиқариш ҳамда керакли материаллар ва асбобларни танлаш; мўлжалланган буюм деталларини тайёрлаш ва уларни узелларга, узелларни буюмларга йиғиш, буюмни ишлатиб синаш ва ростлаш.
7.9. Техник моделлар классификацияси. Техникада ишлатиладиган моделлар 3 типга бўлинади.
1-тип - геометрик ўлчамлари ўхшаш. Кўргазмали қурол мақсадида ишлатиладиган объектнинг ташқи қиёфасини англатадиган. Геометрик моделлар таълимда кенг қўлланилади. Жумладан бундай моделлар ўқувчиларни техника объектларининг ишлаш мезонлари ва умумий тузилиши билан таништиришда муҳим аҳамият касб этади. Одатда, ишлаб чиқаришнинг энг замонавий йўналишлари билан фақатгина китоб ва журналларда келтирилган чизмалар ва расмлар орқали танишадилар, яъни образли-белгили идеал моделлардан фойдаланадилар. Бироқ улар объект тўғрисида тўла тушунча ҳосил қилиш имконини бермайди. Шу сабабли кейинги йилларда модел ва макетлардан кенг фойдаланилмоқда.
2-тип - физикавий ўхшашлиги. Бу фақат ташки қиёфасини англатмасдан балки ўрганилаётган объектнинг ҳаракат динамикаси, ўзаро боғлиқлиги қонуниятлари, хусусиятлари ва ўхшашликларини кўрсатади. Бундай моделларни яратишда нафақат объектларнинг тузилишини ўрганиш, балки улардаги жараёнлар динамикасини ўрганиш ҳам кўзда тутилади. Физик моделлаштиришда модел ва унинг прототипи бир хил турдаги физик табиатга эга материалдан тузилган деб қаралади, яъни, суюқлик ҳаракати суюқлик ҳаракати билан, электр токи электр токи билан, самолёт моделининг учиши унинг модели учиши билан алмаштирилади. Бироқ, бир физик ҳодисани иккинчи бир мос ҳолат билан ҳам алмаштиришга рухсат этилади, мисол учун суюқликнинг оқишини электр токи, сувнинг қумлардаги ҳаракатини иссиклик узатилиши билан ва б.
3-тип – функционал ўхшашлиги – тирик мавжудотларнинг ҳаракатларини моделлаштириш тушунилади. Бу турдаги моделларнинг аслига яқин бўлишини таъминлаш мақсадида кўп ҳолатларда улар тирик мавжудотлар, инсонларга ўхшаш қилиб яратилади. Уларга мисол сифатида электромеханик ва электрон «тошбақа», «чувалчанг», «айиқча» ва бошқаларни келтириш мумкин. Бу қаторга инсонга қиёсан ишланган роботларни ҳам киритиш мумкин. Бундай моделлар устида ишлаш ўқувчилар учун жуда қизиқарли бўлиб, бунда моделни автоматлаштириш ва механизациялаштириш учун чексиз истиқболлар очилади.
Моделлар динамик ва статик бўлиши мумкин. Техник моделлаш жараёнида конструкциялаш элементларини ўргатиш тажрибали қатор мураккаб вазифаларни қуйидаги тартибда бажариш айни мақсадга мувофиқлиги кўрсатади: чизмалар эскизларини ўқиш ва тайёрланадиган деталлар конструкциясини тушунтириш, ҳисоблаш асосида айрим деталларнинг конструкцияларини ўзгартириш, ана шу ўзгартиришларни чизмага киритиш ва кинематик схемасини тузиш: деталларни бириктириш ва мустахкамлаш йўлларини белгилаш; деталларни йиғиш жараёнида уларни ўрнатиш жойларга кўра конструкциялаш; конструкцияда етишмайдиган деталлар ва узелларни конструкциялаш; техник талаблар, шунингдек топшириқ бўйича ёки ихтиёрий равишда деталлар тайёрлаш, деталларни узелларга, узелларни деталларга йиғиш ва моделни ишда синаб кўриш аниқланган камчиликларни тузатиш, моделни такроран ишда синаб кўриш ва пардозлаш.

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish