3 3 2
237-модда. Кассация шикоятини (протестини)
кўрмасдан қолдириш
А Ж Р И М
(кассация шикоятини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2018 йил 27 май кун и __________ -сонли маъмурий иш ни___________
вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг судлов ҳайъати
__________ ш аҳар,___________ кўчаси, __-уйда жойлашган___________ туман
ҳокимлиги биносида,
______ вилоят маъмурий суди раиси Ж.Уразбоев раислигида,
судьялар
А.Абраева
ва
Д.Расуловдан
иборат
таркибда,
С.Абдуллаеванинг
котиблигида, __________ вилоят прокурорининг
ёрдамчиси Э.Бахромов, аризачи вакили А.Розиқов, жавобгар вакили
А.Каттабеков иштирокида, аризачи "Серқуёш" масъулияти чекланган
жамиятининг Давлат хизматлари агентлиги __________ бошқармаси
мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш
тўғрисидаги шикоят аризаси бўйича юритилган маъмурий иш юзасидан
__________туман маъмурий судининг 2018 йил 30 апрелдаги ҳал қилув
қарори устидан Давлат хизматлари агентлиги __________ бошқармаси
томонидан берилган кассация шикояти ва унга илова қилинган
ҳужжатларни иш ҳужжатлари билан сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
"Серқуёш" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) Давлат хизматлари агентлиги __________
бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб унда__________ туман
тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш марказининг
"Алимкент" масъулияти чекланган жамиятига хорижий юридик шахсни
қўшиб олиш шаклида 2017 йил 18 декабрдаги______ -сонли рўйхатга
олиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни
ҳамда тадбиркорлик субъекти "Алимкент" масъулияти чекланган
жамиятига хорижий юридик шахсни қўшиб олиш шаклида рўйхатга
олишни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2018 йил 12 апрелдаги ажрими билан ишга "Алимкент"
масъулияти чекланган жамияти, унинг иштирокчиси__________ давлати
3 3 3
фуқароси Алис Ношур, "Барбос" компанияси низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар
сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2018 йил 30 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан шикоят аризаси қаноатлантирилган.__________ туман
тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш марказининг
"Алимкент" масъулияти чекланган жамиятига хорижий юридик
шахсни қўшиб олиш шаклида 2017 йил 18 декабрдаги______ -сонли
рўйхатга олиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф ҳамда
тадбиркорлик субъекти "Алимкент" масъулияти чекланган жамиятига
хорижий юридик шахсни қўшиб олиш шаклида рўйхатга олиши ҳақиқий
эмас деб топилган.
Суднинг ҳал қилув қарори устидан жавобгар кассация шикояти
бериб, унда улар томонидан жамиятни қайта ташкил қилинганлигини
рўйхатга
олиш
қонун ҳужжатлари талаблари асосида
амалга
оширилганлиги, рўйхатга олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар
тақдим этилганлиги сабабли рўйхатга олиш амалга оширилганлиги,
суд қарорида улар томонидан қайси қонун ҳужжатлари нормалари
бузилганлиги кўрсатилмаганлиги каби важларни баён қилиб, суд
қарорини бекор қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида баён
қилинган важларини қувватлаб, шикоятни тўлиқ қаноатлантиришни
сўради, шунингдек бошқарма бошлиғи хизмат сафарида бўлганлиги
учун унинг ўрнига кассация шикоятини ишончномага асосан ўзи
имзоланганлигини баён қилди.
Аризачи вакили суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асосли
эканлигини маълум қилиб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг
кассация шикоятини рад этиш ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш тўғрисидаги фикрини эшитиб, кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра кассация
шикоятини кўрмасдан қолдириш лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодексининг 228-моддасига кўра кассация шикояти (протести)
судга ёзма шаклда берилади ва шикоят (протест) берган шахс ёки унинг
вакили томонидан имзоланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги "Маъмурий ишларни
кўришда биринчи инстанция суди томонидан процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 15-сонли
қарорининг 8-бандида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 13-моддасига
кўра ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар
ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб
бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди.
Суд мажлисида
кассация
шикояти жавобгарнинг раҳбари
томонидан эмас, балки унинг вакили А.Каттабеков томонидан
имзоланганлиги
аниқланди.
Иш
ҳужжатларида
А.Каттабековга
жавобгар томонидан 2018 йил 1 мартда берилган 18-07/1-сонли
ишончнома мавжуд бўлиб, бироқ унинг муддати 2018 йил 1 майгача
деб белгиланган. Ушбу ҳолатда мазкур ишончнома 2018 йил 2 майдан
ўз кучини йўқотган.
Кассация шикояти эса жавобгарнинг вакили томонидан 2018 йил
16 майда имзоланиб, судга тақдим этилган. Суд мажлисида жавобгар
судга кассация шикоятини имзолаш пайтида шикоятни имзолаш
ваколатига эга эканлигини тасдиқловчи далилни тақдим эта олмади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодекси 237-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг
унинг имзоланмаганлиги ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган
ёки мансаб мавқеи ёхуд фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари
кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан
қолдиради.
Шунга кўра судлов ҳайъати кассация шикояти (протести) уни
имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги
сабабли кассация шикоятини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 168, 169 ва
237-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
Давлат хизматлари агентлиги__________ бошқармасининг кассация
шикояти кўрмасдан қолдирилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |