Cover page namunalar app curves cdr



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

79-модда.Экспертиза
А Ж Р И М
(экспертиза тайинлаш ҳақида)
2018 йил апрель ойининг 17 куни____________ -сонли ишни__________
туман маъмурий суди ўз биносида, 
судья З.Алимованинг раислигида,
Д.Сабированинг 
котиблигида, 
__________
туман 
прокурори
ёрдамчиси А.Розиқов, аризачи вакили А.Толмасов, жавобгар вакили 
А.Сотволдиев иштирокида, аризачи "Лочин" масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар__________ туман давлат солиқ инспекциясининг
2015 йил 31 июлдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги 
шикоят аризаси бўйича юритилаётган ишни очиқ суд мажлисида кўриб 
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи
Республика кенгаш и__________ вилоят ҳудудий комиссиясининг 2015
йил 30 июндаги 06-110579-сонли рухсатига,__________ вилоят давлат
солиқ бошқармасининг 2015 йил 5 июлдаги 110799-х/с-сонли буйруғига 
асосан "Лочин" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 
аризачи деб юритилади)га қарашли ишлаб чиқариш цехида қисқа 
муддатли текшириш ўтказилиб, текшириш натижалари юзасидан 2015 
йил 21 июлда далолатнома расмийлаштирилган.
Текширишда аризачига қарашли ишлаб чиқариш цехида кирим 
ҳужжатлари бўлмаган Ф 10 маркадаги 10 311 кг, Ф 14 маркадаги 14 355 
кг тайёр металл (арматура) маҳсулотлар ҳамда металл арматураларни 
ишлаб чиқаришга мўлжалланган 10 935 кг ярим тайёр металл 
маҳсулотлар мавжудлиги аниқланганлиги баён қилинган.
Текшириш 
материаллари 
__________
туман 
давлат 
солиқ
инспекцияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)да кўриб 
чиқилиб, унинг натижалари бўйича 2015 йил 31 июлда қарор қабул 
қилинган.
Шундан кейин, жавобгар томонидан 88 345 000 сўм молиявий 
жаримани тўлаш юзасидан аризачига 2016 йил 30 майда 301799-сонли 
талабнома юборган.


Натижада аризачи судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар__________ туман давлат солиқ инспекциясининг 2015 йил 31
июлдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили иш бўйича мутахассис хулосасини 
олиш мақсадида экспертиза тайинлаш тўғрисида илтимоснома киритди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятга 
нисбатан ўз эътирозларини билдириб, экспертиза тайинлаш тўғрисида- 
ги илтимосномага нисбатан эътироз билдирмади.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг 
илтимосномани қаноатлантириш ёки рад этиш масаласини судга 
ҳавола қилиши ҳақидаги фикрини тинглаб, илтимосномани муҳокама 
қилиб, қуйидагиларга кўра уни қаноатлантиришни ҳамда иш юзасидан 
Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ қўмитаси ҳузуридаги 
Эксперт 
кенгашига экспертиза тайинлашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш 
тўғрисидаги кодекси 79-моддасининг биринчи қисмига кўра ишни 
кўриб чиқиш вақтида юзага келадиган, фан, техника, санъат ёки ҳунар 
соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб 
бериш учун суд ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра 
ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг розилиги билан экспертиза 
тайинлайди. Агар экспертизани тайинлаш қонунда белгилаб қўйилган 
ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёки тақдим этилган далилнинг 
қалбакилаштирилганлиги тўғрисидаги аризани текшириш учун ёхуд 
қўшимча экспертиза тайинлаш зарур бўлса, суд экспертизани ўз 
ташаббуси билан тайинлаши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 
12 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 
фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги 14-сонли қарори 
билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 
ҳузуридаги Эксперт кенгаши тўғрисида"ги Низом 5-бандига кўра, 
солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва 
норматив ҳужжатларни қўллашнинг энг мураккаб ва мунозарали 
масалалари бўйича хулосалар чиқариш, Кенгашга солиқ ҳақидаги қонун 
ҳужжатларини бузганлик учун молиявий жазо чоралари ва маъмурий 
жарималар қўлланганда пайдо бўлувчи зиддиятларни кўриб чиқиш, 
шунингдек, Низомнинг 6-бандида солиқ органлари мутахассисларини, 
шунингдек, бошқа муассасалар ва ташкилотларнинг молия, солиқ 
ва ҳуқуқ масалалари билан шуғулланадиган мутахассисларини, улар
213


билан келишган ҳолда, экспертиза ўтказишда ва экспертлар сифатида 
хулосалар беришда иштирок этиш учун жалб қилиш ҳуқуқига эгалиги 
белгиланган.
Текширишда аниқланган 3 турдаги 35 601 кг бўлган умумий 
баҳоси 95 868 000 сўмлик металл буюмлар "Лочин" масъулияти 
чекланган жамиятига белгиланган тартибда кирим қилинганлиги, ДСИ 
томонидан молиявий жарима тўғри ҳисобланганини аниқлаш учун 
махсус билимлар талаб этилади. Шу сабабли суд ишни тўлиқ ҳамда 
ҳар томонлама кўриш маққсадида аризачининг илтимосномасини 
қаноатлантириш ва экспертиза тайинлашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 79, 114, 168 
ва 169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
______ - сонли иш бўйича экспертиза тайинлансин.
Экспертизани ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси 
ҳузуридаги Эксперт кенгашига топширилсин.
Экспертизани ўтказиш жараёнида, текширишда аниқланган 3 
турдаги 35 601 кг бўлган умумий баҳоси 95 868 000 сўмлик металл 
буюмлар "Лочин" масъулияти чекланган жамиятига белгиланган 
тартибда кирим қилинган ёки йўқлиги, ДСИ томонидан молиявий 
жарима тўғри ҳисобланган ёки йўқлиги ҳақида асослантирилган жавоб 
бериш вазифаси қўйилсин.
Эксперт била туриб нотўғри хулоса берганлик учун жиноий 
жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилсин.
Тарафларга экспертизани ўтказиш учун зарур ҳужжатларни 
экспертга тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
Судья 
З.Алимова



Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish