CoursеLаb тизимида дастурлаш ўзига яраша қулайликларни яратади. Шунинг учун биз шу муҳитда дастурлашни амалга оширамиз. “CoursеLаb” тизимини ишга туширамиз “CoursеLаb” тизимининг асосий ойнаси ва бош саҳифа очилади. Дастурлашни бошлашдан олдин янги проект ёки яратилган проектни очиб дастурлашимиз мумкин.
3.4-расм.
Биз бу мисолда янги проект яратиб дастурлашни бошлаймиз.
Янги проектни яратиш файл менюси ёрдамида ёки бош саҳифадан янги проект ойнасини очиш орқали амалга оширилади. Файл менюси орқали очиш
Файл – >Создать – >Курс орқали амалга оширилади.
Янги проект ойнасида проект номи, шаблонлари танлаш ва қайерда сақланишини кўрсатиш керак.
Биз керакли майдонларга маълумотларни киритамиз ва “Далее” тугмасини босамиз ва қуйидаги расмдаги ойна очилади.
Бу ойнада маъқул топилган шаблон олинади “Далее” тугмасини босамиз. Янги ойна очилади. Очилган ойнада проектнинг ҳусусиятлари кўрсатилади, биз ҳеч нарсани ўзгартирмай “Готово” тугмасини босамиз.
Аввалом бор биз яратилаётган дастуримизнинг “мастер”ини тайёрлаймиз.
Сенарий асосида тайёрланган объектларни ва дастурий қисмни кўрсатилган ойнага киритамиз ва шу файлда сақланади. Шундан сўнг ойнага қуйидаги кўринишда объектларни туширамиз. Айрим диалог ва интерактив машқларни бажариш учун махсус алгоритм тузилади.
Сўнгги қадамда тайёр “мастер”ини тайёрлаймиз.
Курс қайси манбадан олиниши кўрсатилади.
Дастурий таъминотни яратишда қўлланилган тизимда қуйидаги имкониятлар жамланган: ўқув материалларини яратиш ва таҳрирлаш, нима кўринса, натижада шунга эга бўлинади. Ўқув материали авторидан бир дастурлаш тили билишни талаб қилмайди. Объектли ёндошиш - амалда ҳар қандай мураккаб бўлган ўқув материалларини болалар кубикларидек осон тузишга имкон яратади.Сенарийлардан фойдаланиш мураккаб кўп объектли ўзаро боғлиқликларни анча соддалаштириш имконини беради. Механизм ўз ичига тест тузишни ҳам олади. Фойдаланувчи томонидан яратилган очиқ кодли интерфейс ва шаблонлар кутубхонасини осон кенгайтиришга имкон беради;
Курсга Adobe®Flаsh®, Shockwаvе®, Jаvа®, турли хил форматдаги видеолардан иборат бўлган ҳар қандай Rich-mеdiани киритиш имконияти борлиги; товушни баравар бирга олиб борилишини киритиш ва синхронизациялаш оддий механизмлари борлиги.Microsoft® PowеrPoint® форматидаги тақдимотли ўқув материалини импорт қилиш имконияти. Ҳаракатларни тавсифлашнинг оддий тили. Таҳрирлагич тажрибали фойдаланувчига тўғридан-тўғри JаvаScriptнинг қўшимча имкониятларидан фойдаланишни тақдим қилади. Электрон ўқув курсларини намойиш қилишда JаvаScriptни мавжуд бўлишини талаб қилмайди.
CoursеLаb инструментал тизими асосида ўқув-методик мажмуаларини яратиш қулай ва мақсадга мувофиқдир. Таълим жараёнини индивидуаллаштириш ва дифференциялаш, талабанинг ўқув фаолиятини ўзи назорат қилиш ва тўғри йўналтириш, компьютернинг ҳисоблаш имкониятларидан фойдаланиш туфайли ўқув вақтини тежаш, ўқув материалларини визуаллаштириш, ҳодиса ва жараёнларни моделлаштириш, уларни имитациялаштириш, турли педагогик вазиятларда оптимал қарор қабул қилиш малакасини шакллантириш каби имкониятларни беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |