Ишбай ишловчи ходимга меҳнат таътили ҳақининг ҳисоб-китоби Ф.И.Ш.____________________, Лавозими__________________ Меҳнат таътили берилган давр____________________ Вақтбай ишловчилар учун ходимнинг охирги ойдаги маоши ва олдинги меҳнат таътилидан кейинги меҳнат таътилигача бўлган даврда олган мукофатларининг ўртача ойлик суммаси, шунингдек корхона раҳбари буйруғи бўйича берилган меҳнат таътили кунлари сони меҳнат таътили ҳақини ҳисоблашга асос қилиб олинади. Ушбу маълумотлар асосида меҳнат таътили ҳақи қуйидаги кетма-кетликда ҳисоб-китоб қилинади:
*ўртача ойлик тўлов ходимнинг охирги ойдаги маоши ва унинг олдинги меҳнат таътилидан кейинги меҳнат таътилигача бўлган даврда олган мукофатларининг ўртача ойлик суммаси йиғиндисидан иборат бўлади. Айтайлик, ходимнинг ойлик маоши 1 500000 сўм, ўтган 9 ойда олган мукофат ҳақи 1 800 000 сўм. У ҳолда ходимнинг меҳнат таътилини ҳисоблашга асос бўладиган ўртача ойлик суммаси 1 700 000 сўмни (1 500 000 + 1 800 000/9) ташкил этади.
ўртача ойлик тўлов суммаси ўртача ойлик иш кунлари сонига (25,4 кун) бўлинади. Топилган сумма ўртача бир кунлик тўлов суммасини билдиради. Бизнинг мисолимизда ушбу тўлов 66 929,13 сўмни (1 700 000:25,4) ташкил қилади.
ўртача бир кунлик тўлов суммаси буйруқ бўйича берилган меҳнат таътили кунлари сонига кўпайтирилади. Топилган сумма ходимнинг меҳнат таътили ҳақини билдиради. Агар ходимга 18 кунлик меҳнат таътили берилган бўлса, у ҳолда унинг меҳнат таътили ҳақи 1 204 724,34 сўмни (66 929,13 х 18 ) ташкил қилади.
№
Операциянинг мазмуни
Дебет счёт
Кредит счёт
Асос
1
Асосий ишлаб чиқариш ходимларига ҳисобланган меҳнат таътили ёки фойдаланилмай қолинган меҳнат таътили учун конпенсация тўловлари суммасига
2010
6710
Табел, буйруқлар,
ҳисоб-китоб, ҳисоб-тўлов қайдномалари,
ва бошқа ҳужжатлар
2
Ёрдамчи ишлаб чиқариш ходимларига ҳисобланган меҳнат таътили ёки фойдаланилмай қолинган меҳнат таътили учун конпенсация тўловлари суммасига
2310
6710
3
Умумхўжалик ходимларига меҳнат таътили ёки фойдаланилмай қолинган меҳнат таътили учун конпенсация тўловлари суммасига
2510
6710
4
Ёрдамчи хўжаликлар ходимларига ҳисобланган меҳнат таътили ёки фойдаланилмай қолинган меҳнат таътили учун конпенсация тўловлари суммасига
2710
6710
5
Маҳсулотларни сотиш бўлимлари ва омборхона ходимларига ҳисобланган меҳнат таътили ёки фойдаланилмай қолинган меҳнат таътили учун конпенсация тўловлари суммасига
9410
6710
Табел, буйруқлар,
ҳисоб-китоб, ҳисоб-тўлов қайдномалари,
ва бошқа ҳужжатлар
6
Бошқарув ходимларига ҳисобланган меҳнат таътили ёки фойдаланилмай қолинган меҳнат таътили учун конпенсация тўловлари суммасига
9420
6710
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:
а) вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
б) санаторий-курортларда даволанганда;
в) касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
г) карантинда;
д) сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
е) меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
Ушбу меъёрий ҳужжатларга мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси:
а) тўлиқ иш ҳақи миқдорида қуйидагиларга тўланади:
*ишлаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига;
*байналмилалчи жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;
*қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;
б) ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар бўйича ҳисобда турган ходимларга, улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ равишда: *умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга - иш ҳақининг 100%и миқдорида;
*умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга - иш ҳақининг 80%и миқдорида;
*умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга - иш ҳақининг 60%и миқдорида;