Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
332
1.Ш.Абдуллаев ,А.Содиқова Янги педагогик технологиялар.
2.Холоқов А.Педагогик маҳорат .Т. “Иқтисод –Молия”
3.Саидахмедов Н.С.Янги педагогик технологиялар.2003
ФИЗИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА БОШҚА ФАНЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Жуманиёзов И.О.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
Таълимда узвийликни таъминлаш, бунинг учун эса ўқитилаётган фанлар ўртасида
ўзаро алоқадорликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Физика фанини ўқитишда
унинг бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги етакчи ўринни эгаллайди. Физика ва
биологиядан комплекс тажриба лаборатория ишларини ўрганиш мақсадга
мувофиқдир.Турли қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг зичлигини ва ҳажмий
массасини аниқлашда, ҳар хил тупроқларнинг иссиқлик ўтказувчанлигини
солиштиришга мўлжалланган лаборатория ишларини бажариш фойдалидир.
Физика фани билан биологияни узвий боғлиқ эканлигини фотосинтез жараёнида
яққол қўриш мумкин. Фотосинтез ҳодисаси ўсимлик ҳужайларида юз берадиган жараён
ҳисобланади. Шуни таъкидлаш жоизки, фотосинтез ҳодисаси билан бир вақтда
ҳужайраларнинг нафас олишида кўплаб парчаланиш ва синтез реакциялари юз бериб,
улар бир-биридан нишонли атомлар ёрдамида ажратиб олинади. Ҳужайра аъзосида
мавжуд бўлган кислород ва карбонни ажратиб олиш учун ўсимлик
нафас олишида
карбонат ангидрид таркибидаги кислород ва карбонлар нишонга олинади. Фотосинтез
ҳодисаси натижасида карбон сувлари бир вақтнинг ўзида аминокислоталарни ҳам
ҳосил қилиши мумкин. Ёғ, карбон сувлари ва оқсил моддаларнинг фотосинтез
натижасида ҳосил бўлиши ёруғлик таркибидаги нурлар спектрига боғлиқлиги
аниқланган. Бундан кўринадики, физика курсидаги радиоактивлик ва нишонли атомлар
ёрдамида ўсимлик физиологиясида бўладиган жараёнларни ўрганиш мумкин бўлади.
Шу боис физика дарсларининг мақсади талабалар онгига физик ғояларни биологик
ҳодисалар асосида сингдиришдан иборат бўлиши лозим. Ушбу фикрларимизни
физиканинг бўлимлари мисолида ўрганишга ҳаракат қиламиз.
Механик ҳаракатни тушунтириш пайтида тирик тўқима ва
аъзоларнинг механик
хоссалари ҳақида, шунингдек, организмда ёки инсон танасининг айрим аъзоларида юз
берувчи механик ҳолатлар ҳақида ҳам гапириб ўтиш лозим. Инсон танаси кинематик
боғланишга эга бўлган тизимдир, бир неча қўзғалувчи бўғинларнинг бирлашмаси
кинематик боғланишни ҳосил қилади.
«Тебраниш ва тўлқинлар» мавзусини одам юрагининг тебраниш частотаси ҳамда
унинг турли шароитларда ўзгариб туриши мисолида тушунтириш мумкин. Шу
мавзунинг бир қисми бўлган товушлар ҳақида
гапирганда эса аввало, одам товушини
ҳосил бўлиш механизми, товуш қабул қилиш органи қулоқнинг ишлаш жараёни ҳақида
мулоҳаза юритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек, товушнинг инсон соғлиғига,
кайфиятига таъсири, ҳозирги замон ультратовуш диагностикасининг беқиёс аҳамияти
ҳақида кенгроқ фикр юритиш лозим.
Молекуляр физика бўлимидаги суюқликларнинг ёпишқоқлигини ўрганиш
жараёнида Пуазейл ва Стокс қонунлари атрофлича ёритилгандан кейин бу
тушунчаларнинг биология билан боғлиқлигини кўрсатиш керак. Масалан, соғлом одам
қонининг ёпишқоқлик коэффициенти қандай бўлиши, уни ўлчаш учун ишлатиладиган
вискозиметрларнинг турларини батафсилроқ санаб ўтиш даркор.
Физика ва кимё фанининг узвий боғлиқлигини гальваник элементлар,
аккумуляторлар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш мисолида кўриш мумкин.
Маълумки, рух пластинкаси сульфат кислота
эритмасига туширилганда, рух билан
эритма орасида ўзаро таъсир юз бериши натижасида рух атомлари эритма таркибига
ўтади. Бу жараёнда рух пластинкага 2 та электронни қолдириб, мусбат ионга айланади.
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
333
Пластинканинг ўзида эркин электронлар кўпайиб, манфий зарядланиб қолади. Шундай
қилиб, металл манфий, эритма эса мусбат зарядланиб қолади. Бу эса, гальваник элемент
билан боғланган берк тизимда физик жараёнлар, яъни электр токи билан боғлиқ
жараёнлар юз беришидан далолат беради.
Физика ва математика фанининг узвий боғлиқ эканлиги айрим физик катталиклар ва
улар миқдорини аниқлашда ҳамда физик қонунларнинг математик ифодалар орқали
бирон бир масаланинг ечимини топишда яққол кўриш мумкин.
Физик катталикларга узунлик, юза, ҳажм, масса, ҳарорат, йўл, вақтни келтирадиган
бўлсак, аввал пухта ўрганилиб уларга аниқлик киритилади.
Физик катталикларни
ўлчаш, ўлчов бирликларига аниқлик киритиш математик амалларни бажариш орқали
амалга оширилади. Айрим физик қонунларни ёдда сақлаб қолиш қийин кечиши
мумкин. Бундай пайтда, физик жараён ва қонунларнинг математик ифодасига
эътиборни кучайтириш қонунларни тушунтириб беришда маълум
енгилликлар яратиб
беради. Физика курсида электр ва магнит майдонлар учун Максвелл тенгламалар
тизими қатор математик формулалардан ташкил топган. Уларда нафақат дифференциал
ва интеграл амаллар, балки дивергенция ва ротор каби амаллар ҳам бажарилиши зарур.
Бу эса физика ва математикани бир-бири билан нақадар алоқадор эканлигидан далолат
беради.
Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиқиб, шундай хулоса қилиш мумкинки,
олий ўқув юртларида физика фанини ўқитишда мазкур фанни бошқа фанлар билан
алоқадорликда ўқитиш, талабаларнинг
билим даражасининг ошишига, илмий
дунёқарашининг тўғри шаклланишига, фикрлаш ва ижодий қобилиятининг
ривожланишига,
бутун
ўқув
жараёнини
такомиллаштиришга
ҳамда
дарс
самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: