Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
152
мақсадли кўрсатгичлари ҳамда 3-иловасидаги 2019-2021 йилларда қурилиш
материаллари саноати соҳасида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар
доирасида
газбетон блоклари ишлаб чиқаришни ташкил этиш кўзда тутилган.
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида газбетон маҳсулотлари кенг миқёсида
фойдаланилмоқда. Енгиллиги сабаб осмонўпар бинолар, кўп қаватли иншоотлар
қурилишида ушбу қурилиш материали тўсувчи деворлар учун қўлланилади.
Германияда 50 йилдан буён, Россияда 15 йилдан буён, АҚШда 60 йилдан буён
қурилишда газбетон маҳсулотларидан кенг фойдаланиб келинмоқда.
Газобетон ишлаб чиқаришда 500 маркали цемент, сув, оҳак Са(ОH)
2
, қум (SiO
2
),
алюминий кукуни (Аl) хом ашёлари ишлатилади. Цемент – 21 %, Сув – 17 %,
Майдаланган қум – 45 %, Оҳак – 16 %, Алюминий паста – 0,1 %
Дастлаб, портландцемент, сув, майдаланган қум, оҳак ва алюминий пасталарини
аралаштирилиб, суюқ масса тайёрлаб олинади, сўнгра махсус қолипларга ярим қилиб
қуйилади. Шу жараёнда масса температураси 70-80°С бўлади. Қолипларга қуйилган
масса 3-3,5 соат орасида ҳажми 45-50% га ортади, бунга сабаб, суюқ масса таркибидаги
алюминий кукуни билан калций гидроксид реакцияга киришиб водород газини ҳосил
қилади ва бунинг натижасида ҳажм ортади, бу жараёнда водород гази қоришма масса
ичида 1-3 мм гача ўлчамдаги пуфакчаларни ҳосил қилади. Шу вақт ичида масса қотади.
Ҳосил бўлган газблокнинг ортиқча қисми кесиб ташланади ва махсус кесувчи
қурилмалар билан керакли ўлчамларда кесиб олинади. Кесиб тайёрлаб
олинган
газблокка автоклавда 7,5-8 соат вақт оралиғида 160-180°С температурада буғ билан
ишлов берилади. Бунда газобетон янада мустаҳкамланади ҳамда етарли даражада
етилади. Ҳосил бўлган газблокларни 5-7 кун омборхоналарда сақлаб, сўнгра
ишлатилса, газобетон тўлиқ етилади ва ўзининг хусусиятларини номоён этади.
Газблоклар ҳозирги кунда 1-3 қаватли биноларни қурилишида, асосан кўп
қаватли биноларнинг ички қисмларини бўлишда ва махсус конструкциялар орқали
юқори қаватларга ҳам ишлатилмоқда, бундан ташқари маҳаллий
шароитдан келиб
чиқиб, 1-2 қаватли уй-жойларни тез ва сифатли қуришда ҳамда иссиҳоналар,
музхоналар, хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини қурилишида кўп миқдорда
ишлатилмоқда.
Газбетоннинг афзалликларига келадиган бўлсак, биринчи навбатда унинг инсон
саломатлигига зарарли таъсири йўқлиги, таннархи арзонлиги, бунга асосан иссиқлик
сарфининг сезиларли даражада пастлиги яъни ишлов берилаётганда энг юқори
температура 200°С эканлиги, бунинг натижасида иссиқлик ҳосил қилиш учун
сарфланадиган табиий газнинг сарфи пишган ғишт учун сарфланадиган табиий газдан
бир неча баробар камлиги билан ифодалаш мумкин.
Бундан ташқари иссиқлик изолияцияси, ёниш ҳавфи йуқлиги, совуққа
чидамлилиги,
намликга чидамлилиги, товуш ўтказмаслиги, пишган ғиштдан анча
енгиллиги бу пойдеворга ва металлоконструксияга оғирликнинг камайиши, транспорт
харажатларининг 3 мартагача камайиши, мустаҳкамлиги юқорилиги ва хоҳлаган
ўлчамда ишлаб чиқаришнинг мумкинлиги, ишлатишга қулайлиги ҳамда иш унимининг
юқорилиги билан алоҳида ажралиб туради. Бундан ташқари бу маҳсулот деярли
эскирмайди ва чиримайди,
яна бир афзаллиги шундаки, газбетон орасига қўйиб
теришда ишлатиладиган елим ёки қоришмаларнинг пишган ғишт орасига қуйиб
қалашда ишлатиладиган аралашмадан кам миқдорда ишлатиш мумкинлиги билан хам
аҳамиятлидир.
Ҳар бир нарсани камчиликлари бўлганидек, газбетоннинг ҳам баъзи
камчиликлари мавжуд, улар кўп қаватли биноларни тўлиқлигича қуриб бўлмаслиги
яъни мустаҳкамлиги етарли даражада эмаслиги, бунинг натижасида ёрилиши ва
алюминий пастасининг маҳаллий ишлаб чиқарилмаслиги
каби баьзи камчиликлари
мавжуд.