Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
288
ошириш учун барча жабҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий
этишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бу борада, энг аввало, соҳанинг ҳуқуқий
асосларини шакллантиришга эътибор қаратилаяпти. Хусусан, ўтган
даврда
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги, “Электрон
ҳужжат айланиши тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон
ҳукумат тўғрисида”ги бир қатор қонунлар қабул қилингани бунинг тасдиғидир.
Ҳозирги кунда таълим соҳасида ўқитишни компьютерлаштиришга катта эътибор
берилмоқда, чунки замонавий ўқитиш технологияларидан дарс жараёнида фойдаланиш
катта ижобий натижалар беради. Ўқитишни компьютерлаштириш (ахборотлаштириш)
ёки ахборот технологияларидан фойдаланиш дастурига қуйидагиларни киритиш
мумкин:
-
таълим тизимининг барча поғоналарида ахборотлаштиришни етакчи бўғинлигини
таъминлаш;
-
барча соҳалар бўйича билим беришда ахборотлаштиришни ривожлантиришни
лойиҳалаш ва яратиш (мониторинг);
-
ахборотлаштириш соҳаларида меъёрий базаларни яратиш (илмий-методик
бирлашмалар ва ҳ.к.);
-
техник таъминот – компьютерлар, ахборот технологиясининг бошқа қурилмалари,
уларга хизмат кўрсатиш учун керакли материалларни яратиш;
-
телекоммуникация тармоқлари;
-
таъминот ресурслари (дастурий таъминот, интернетдаги ахборотлар мажмуи,
маълумотномалар ва ҳ. к.).
Ахборот технологиясидан фойдаланиш ва уни бирор-бир соҳага татбиқ этиш ўз
ичига қатор вазифаларни олади. Қуйида ахборотлашган фаолият объектлари ҳақида сўз
юритамиз.Бундай объектларга
сонлар (ўлчаш ва моделлаштириш натижалари),
матнлар, тасвирий ахборотнинг статистик
ва динамик ифодалари
расмлар, чизмалар ва анимациялар
овозли образлар (ёзилган овоз, мусиқа) ва бошқалар киради.
Фойдаланувчининг мустақил ва онгли равишда олиб борадиган фаолиятига
ахборот объектларини яратиш, зарур ахборот объектларини излаш, ахборотларни
йиғиш, таҳлил қилиш ва
ажратиб олиш, ташкиллаштириш, керакли кўринишда
тасвирлаш, ахборот объектларини (матн, суҳбат, расм, ўйин ва бошқа кўринишда)
узатиш, моделлаштириш, лойиҳалаш, объектларни режалаштириш ва бошқалар киради.
Ахборот технологияси моделлари муайян амалларни онгли ва режали амалга
оширишда ўзлаштирилади. Бу жараён қуйидагиларни ўз ичига олади:
компьютер, шунингдек, принтер, модем, микрофон ва овоз эшиттириш қурилмаси,
сканер, рақамли видеокамера,
мультимедиа проектори, чизиш планшети,
мусиқали клавиатура кабилар ҳамда уларнинг дастурий таъминоти;
ускунавий дастурий таъминот;
виртуал матн конструкторлари, мультипликациялар, мусиқалар, физик моделлар,
географик хариталар ва ҳ.к.;
ахборотлар мажмуи —
маълумотномалар, энциклопедиялар, виртуал музейлар ва
ҳ.к.;
техник кўникмалар тренажёрлари (тугмачалар мажмуидан тугмачаларга қарамасдан
маълумот киритиш, дастурий воситаларни дастлабки ўзлаштириш ва ҳ. к.).
Мультимедиа воситалари асосида ўқитиш жараёнида аниқ фанларни компьютер
асосида тўлиқ ўқитиш, маъруза матнларини таҳрир қилиш, талабалар топширган
назорат натижаларининг таҳлили асосида маъруза матнларини баён қилиш услубини
яхшилаш, талабалар ахборот технологияларини мультимедиа
воситалари асосида
анимация элементларини дарс жараёнида кўриши, эшитиши ва мулоҳаза қилиш
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
289
имкониятларига эга бўлади. Ахборот технологияларининг мультимедиа воситалари
билан ишлайдиган ўқитувчилар қуйидаги вазифаларни амалга оширишлари керак:
-
маъруза матнлари, амалиёт билан боғлиқ топшириқларни тайёрлаш;
-
услубий кўрсатмаларни, назорат саволларини, тўғри жавоблар вариантини тузиш;
-
ишчи дастур ва технологик харитани тузиш;
-
билимни назорат қилиш натижасини таҳлил этиш;
-
маъруза матнларини таҳрир қилиш;
-
ҳар бир мавзу бўйича динамик кўринишда акс этувчи жараёнларнинг
анимацияларини тасаввур этиш;
-
мустақил ишлар бўйича ўқувчиларга назарий ва амалий саволлар юзасидан
маслаҳатлар беришни ташкил қилиш;
-
ўзлаштирилиши мураккаб бўлган мавзулар бўйича ўқувчилар билан суҳбат ўтказиш
каби талаблар қўйилади.
Компьютер-ахборот
технологиялари
моделидан
фойдаланиш
масаласи
ўқитилаётган фаннинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, дарс жараёнида намойиш
қилиниши керак бўлган объектнинг ички, ташқи хоссаларини кўрсата олишдек муҳим
вазифани амалга ошириш имкониятини яратади.
Ахборот технологияларининг мультимедиа воситалари ўқув жараёнида қуйидаги
энг муҳим жиҳатлари билан алоҳида аҳамиятга эгадир:
-
дифференциал ва индивидуал ўқитиш жараёнини ташкил этилиши;
-
ўқув жараёнини баҳолаш, тескари алоқа боғлаши;
-
ўзини ўзи назорат қилиш
ва тузатиб бориши;
-
ўрганилаётган фанларни намойиш этиши ва уларнинг динамик жараёнини
кўрсатиши;
-
фан мавзуларида анимация, графика, мультипликация, овоз каби компьютер ва
ахборот технологияларидан фойдаланиши;
-
талабаларга фанни ўзлаштириш учун муҳим кўникмалар ҳосил қилиши ва ҳоказо.
Шунингдек, мультимедиа воситаларининг амалий томони, улардан ўқув
жараёнида фойдаланиш ва келгусида таълим тизимида ўқув жараёни учун
маълумотлар базасини ва анимацион тақдимотлар яратишдек муҳим вазифани
амалга оширишга замин ҳозирлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: