Conference Paper


ФИЗИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА МУЛЬТИМЕДИА ВОСИТАЛАРИ ВА



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   342
Bog'liq
Kitob

ФИЗИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА МУЛЬТИМЕДИА ВОСИТАЛАРИ ВА 
КОМПЬЮТЕР ДАСТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Жуманиёзов И.О. 
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 
Кейинги 
йилларда 
ахборот 
технологияларининг 
ривожланиши, 
дарс 
машғулотларини ташкил этишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. Таълим 
жараёнида мультимедиа воситаларидан ва компьютер дастурларидан фойдаланиш 
таълим сифатини ошириш кафолатларидан биридир.
Мультимедианинг техник воситаларига вазифаларига кўра қуйидаги турларга 
бўлиб ўрганиш мумкин: 
-
Маълумотларни аудио - (нутқли) киритиш ва чиқариш қурилмалари;
-
Микрафон, турли эшитиш қурилмалари (калонка, наушник) 
-
Маълумотларни кўрсатиш - рақамли тасвир ва видео ахборотларни 
фойдаланувчига кўрсатувчи қурилмалар;
-
монитор, проектор қурилмалари, видео карта қурилмаси; 
-
Видео ва график маълумотларни киритиш қурилмалари – рақамли видео 
камера, рақамли фотокамера, ТВ-тюнер, модем. 
Ўқув жараёнида қўлланилаётган замонавий мультимедиа технологияларида 
бири - интерфаол электрон доска ҳисобланади. Улар оддий маркерли доскалар каби 
кўринишга эга бўлиб, уларда ёзилаётган ҳар бир матн, график кўриниш, чизма, жадвал 
кабилар, тез фурсатларда доска дисплейида пайдо бўлади. Электрон доскаларнинг 
таълимда асосий афзалликлари қуйидагилар: 
• Аудиторияда талабаларни диққат эътиборини бир объектга йўналтириш; 
• Дарс мавзусига оид натижаларидан нусха олиш, электрон почта орқали 
жўнатиш, сақлаш имкониятларининг мавжудлиги; 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
334 
• Дарс жараёнида матн, товуш, анимация, графиклардан биргаликда фойдаланиш 
имконятининг кенглиги; 
• Мавзуни тушунтириш жараёнида маълумотларни таҳрирлаш ва электрон 
қаламдан фойдаланишнинг мавжудлиги.
Республикамиздаги таълим муассасалари ўқув аудиторияларида Activboard 
интерфаол электрон доскаларидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Activboard интефаол 
доскалари конференция презентацияларини намойиш этиш учун мўлжалланган қулай 
техника воситаси ҳисобланади. Activboard интерфаол электрон доска аудитория 
аъзоларига маълумотларни етказиш сифатини оширади. Activboard интерфаол электрон 
доскаларидан фойдаланиш аудиториядаги ҳар бир қатнашувчининг фаол иштирокига 
имкон яратади. Электрон қалам орқали компьютерни сичқонча каби бошқариш 
мумкин. Activboard - интерфаол электрон досканинг Windows тизимининг исталган 
иловасида ишлай олади. Инфрақизил портли панель ёрдамида фаол экранни 
аудиториянинг исталган жойидан туриб бошқариш мумкин. 
Улардан, кенг фойдаланаётган амалий ишлардан бири компьютер дастурлари 
ёрдамида кузатилиши қийин бўлган физик жараёнларни электрон дарсликлар, 
анимациялар виртуал тажрибалар ва тақдимотлар асосида кўргазмали тушунтиришдир.
Ҳозирги кунда бундай дастурларнинг бир қанчаси мавжуддир. Мисол учун 
Word, Exsel, Internet Explorer, Opera, Macromedia Flash MX, Macromedia Authorware, 
Adobe Photoshop, Crocodile Physics, Electronics Workbench дастурларидир. Word
дастурида матнли ҳужжатларни яратиш ва қайта ишлаш нусха олиш ва чоп этиш; Exsel 
дастурида матнли ва сонли маълумотларини киритиш, оддий жадваллар яратиш қайта 
ишлаш, нусха олиш, сақлаш ва чоп этиш; Internet Explorer, Opera ва бошқа 
браузерлардан фойдаланиб, интернетдан зарур бўлган маълумотларни қидириш ва 
юклаб олиш; Анимацион роликлар яратиш учун Macromedia Flash MX дастурларидан 
фойдаланилади. Мульмедиа тақдимот маърузаларини яратишда Power Point ва 
Macromedia Authorware дастурларидан фойдаланилади. Электрон ўқув адабиётларни 
яратиш давомида кенг фойдаланиладиган таҳрирловчи Adobe Photoshop дастури 
орқали расмларни таҳрирлаш, сифатини ошириш учун фойдаланилади. Crocodile 
Physics дастуридан фойдаланиш физик жараёнларни моделлаштириш ва физиканинг 
механика, электр, оптика ва тўлқин ҳодисаларига оид тажрибаларни кузатиш имконини 
беради. Бу дастур физик ҳодисаларни кузатиш, тажрибалар ўтказиш ва турли 
мураккаблик даражасидаги жараёнларни моделлаштириш имкониятини беради.
Физика фанининг электромагнит жараёнларини ўрганувчи қисми ҳисобланган 
«Электр ва магнетизм» бўлимида тажриба ишларини бажаришда Electronics Workbench 
дастуридан фойдаланиш электротехник жараёнларни таҳлил этишни осонлаштиради. 
Electronics Workbench дастури схематехник моделлаштирилган система бўлиб, 
аналогли, рақамли ва рақамли - аналогли электр схемаларни моделлаштириш ва таҳлил 
қилиш имконини беради. Дастур базасида кенг тарқалган электрон компонентларнинг 
катта тўплами мавжуд. Компонентлар қийматларини катталиклар тўпламидан 
клавишлар ёрдамида ўзгартириш мумкин. Electronics Workbench дастурида тажриба 
ишларини бажариш вақтни тежаш имконини бериши билан биргаликда алоҳида жойга 
эҳтиёж туғдирмайди. Electronics Workbench дастурида схемаларни нотўғри йиғиш 
ўлчов асбобларининг ишдан чиқишига ва тажриба ўтказувчининг ҳаётига хавф 
туғдирмайди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, таълимда мультимедиа воситаларини ва 
компьютер дастурларидан фойдаланиш қисқа вақт ичида муҳим ва зарур 
маълумотларни талабаларга етказиш имконияти туғилади. Бу эса ўқув 
самарадорлигини оширишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади. 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish