Communication and information agency of uzbekistan tashkent information technologies


–расм. NEC компаниясининг NEAX-61 архитектураси



Download 7,57 Mb.
bet94/224
Sana09.07.2022
Hajmi7,57 Mb.
#762998
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   224
Bog'liq
РКТ МАЖМУА

5.13 –расм. NEC компаниясининг NEAX-61 архитектураси


5.6. NEC компаниясининг NEAX - 61 коммутация платформаси.

NEAX-61 туридаги рақамли АТС 1979 йилдан бошлаб ишлатила бошланди. Унинг архитектураси квазитақсимлангандек классификацияланиши мумкин, чунки у техник-эксплутациянинг хост-процессори орқали тизимни эксплутацион бошқарувини ташкил этади. Коммутация майдон вақт-Процессор-Фазо-Вақт (TSST) тамойили бўйича тузилади. Станция аппарати воситаларининг архитектураси 5.13-расмда кўрсатилган.


Линиявий модуллар LM ва боғловчи линиялар ТМ модуллари амалий тагтизимларда жойлашган бўлиб, улар 5.13-расмда кўрсатилмаган. Коммутация модуллар концентрацияни ва TSST тамойили бўйича коммутацияни таъминлайди ва чақирувларни қайта ишлаш процессорлари CLP ёрдамида бошқарилади, улар қайта ишлашнинг деярли барча функцияларини таъминлайди.
Чақирувни қайта ишлаш тўғрисидаги барча ахборот локал ва умумий хотирада сақланади ва ундан барча CLP процессорлар фойдаланиши мумкин. Техник эксплутация процессори ОМП тизимга хизмат кўрсатишни таъминлайди ва барча CLP лар ишини қувватлайди.
NEAX-61 даги ички станцион уланишга хизмат кўрсатиш жуда соддалаштирилган тасвирини кўриб чиқамиз.
Абонент А гўшакни кўтарганда линиявий интерфейснинг модули линия шлейфи туташтирилганлигини детекторлайди ва коммутация модул орқали мос CLP процессорга станцияни абонент чақирганлиги тўғрисида ахборот узатади. Бу процессор А абонент линиясининг созлигини тасдиқлайди ва А абонент В абонент номерининг биринчи рақамини А абонент тергандан сўнг LM модул қабул қилингандан сўнг узилади, терилаётган рақамлар CLP га тахлил учун юборилади. Агар, қабул қилинган номерда хатолик бўлмаса, абонент А ва абонент В га вақт оралиқлари белгиланади ва чақирув тўғрисидаги ахборот локал ва умумий хотирада қайд қилинади. В абонент линиясининг ҳолати текширилади ва агар, у бўш (озод) бўлса, В абонентга чақирув сигнали узатилади, бир вақтнинг ўзида А абонентга акустистик сигнали юборилади.

Чақирув сигналини юборишни назоратлаш”.


Агар, номерда хатолик мавжуд бўлса, абонент А товушли хабар ёки акустик сигнал олади. Абонент В жавоб берганда уни А абонент билан аввал белгиланган вақт оралиқлари орқали ўтиб кетувчи уланиши ўрнатилади. Абонентлардан бири алоқани тўхтатганда, LM модул “гўшак қўйилган” ҳолатни детекторлайди ва уланишни бузади.


Табиийки, етакчи япон телекоммуникацион NEC корпорацияси кейинги авлод тармоқларига ўтиш муаммоларини назардан четда қолдирмай, бироз узунроқ номга эга бўлган Pragressive Unity тузилмасини ўйлаб топди, у 5.14-расмда тасвирланган.

5.14 –расм. NEC компаниясининг Pragressive Unity стратегияси


Номининг қўполлигини ўтган асрнинг саксонинчи йилларида профессор К.Когаяши таърифлаган CSC (Computer and communications) алоқа конвергенцияси ва ҳисоблаш техникаси концепцияси ортиғи билан қопланади, бу маъно жиҳатдан олганда 5.14-расмнинг юқори қисмида келтирилган XXI мультисервис тармоқларининг тамойилларини асослаб берди.


DMSfoo туридаги рақамли АТСлар Super DMS архитектурасига асослаган бўлиб, биринчи бор, эксплутацияга 1979 йилда киритилган эди. Бошқариш архитектураси-квазитақсимланган, коммутация майдон тузилмаси Вақт-Фазо-Вақт (TST).
DMS-100 аппаратли воситалар архитектураси ўз ичига қуйидаги асосий компонентларни олади: базавий процессор DMS, файллар процессори, иловалар процессори, станциялараро сигналлаш процессори, коммутация майдони ва прериферия такрорланган (дублланган) DMS базавий процессор чақирувларини юқори даражада қайта ишловичдек ишлайди ва бошқа периферик контроллерларни қувватлайди. Файллар процессорлари станцион файллардан фойдаланиш имконини беради, буларга яна SCP (Suvice control) Point- интеллектуал хизматларни бошқариш пункти, иловалар ҳам киради. Станциялараро сигналлаш периферик (четки) процессори УКС-7 ни қувватлайди ва бошқа турли иловаларни, масалан, SSP (интеллектуал тармоқнинг коммутация хизматлари ва пункти) STP (УКС-7 сигналлашнинг транзит пункти), SCP,ISDN ва х.к, қўллаш учун конфигурацияланиши мумкин.
Периферик интерфейслар ташқи линиялар ва трактларнинг коммутация элементлар ва процессорлар билан ички уланишини таъминлайди.DMS-100 нинг асосий периферик интерфейслари қуйидагилар:

  • LGS линияларнинг гуруҳли контроллери, у абонент линиялари интерфейсларининг ўрта даражали қайта ишлашни бажаради ва линиявий модулларни коммутация майдон билан бирикишини таъминлайди.

  • LCM концентрация (зичлаштириш) модули, абонент линиялари ва гуруҳли контроллер ўртасидаги интерфейсни ҳамда мос равишда концентрацияни таъминлайди.

  • Рақамли DTC тракт контроллери, DMS-100 рақамли станциялараро алоқаларга бошқа станциялар билан хизмат кўрсатувчи.

DMS-100 тизимни эксплутатцион бошқариш MAP воситалари орқали таъминланади, у буюртма хизматлар тизимидан фойдаланиш маълумотларни ёзиш, линиялар ва трактларни тестлаш, хавотирли сигналлаш, тўловларни ҳисоблашларни қувватлайди.
Nortel компанияси 5.15-расмда кўрсатилган, ўзининг мультисервис тармоқларига ўтиш концепциясини ишлаб чиқди ва унга SUCCESSION исмли оптимистик ном берди. Бу масалада Nortel амалда жахондаги етакчи телекоммуникацион компаниялар ичида биринчи бўлди.



5.14 –расм. SUCCESSION стратегияси



Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish