Рақамли тармоқ нуқсонлари
Рақамли тармоқларни курилиши бўйича боғлиқ бўлган асосий техник нуқсонларни санаб ўтамиз:
частоталар йўлагини кенгайтириш;
аналог – рақамли ва рақам – аналогли ўзгартиришлар зарурияти;
вақт бўйича синхронлашнинг зарурияти;
гуруҳ ташкил этишда топологик чекланишлар;
мавжуд аналогли ускуна билан бирга бўла олмаслиги.
Частоталар йўлагини кенгайтириш. Нутқ сигналини рақамли кўринишга келтиришда частоталар йўлагини кенгайтириш зарурияти туғилади, кенгайтириш бевосита ишлатилаётган код ёки модуляция турига боғлиқ. Модуляция (демодуляция) ускунасини катта даражада мураккаблашишига йул қўйиб берилган частоталар йўлагининг кенглигида, иккилик символларининг узатишни катта тезлигини таъминлаш мумкин. Бироқ узатишнинг чекланган қувватида қабул қилгичда дискрет сигналларнинг даражалари орасидаги масофа жуда камайиб кетади. Шундай қилиб узатилаётган сигнал шовқинларга ва бошқа халақит берувчи таъсирларга тургунлигини йўқотади, чунки энди у паст ахборот зичликка эга.
Аналог – рақамли ўзгартириш. Рақамли тизимда бажариладиган ўзгартиришлар нархи рақамли тизимнинг электрон ускунасининг умумий нархининг сезиларли қисмини ташкил этади, шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтда эксплуатация қилинаётган рақамли тизимлар, кўпроқ ҳолларда аналогли тизимлар билан ўралган. Шунинг учун ўзгартиришларга сарфланган харажатлар бошқа ускунани ишлатганда иқтисод қилинадиган харажатлардан кўп бўлиб чиқди. Алоқа тармоғини рақамли тармоққа ўзгартирилган сари нутқни ўзгартиришга бўлган эҳтиёж камая боради, шу билан бирга аналог – рақамли ўзгартиришга кетадиган харажатлар ҳам камаяди.
Вақт бўйича синхронлашнинг зарурияти. Битта трактдан иккинчисига рақамли ахборотни узатишда синхронлашга зарурият туғилади, ёки узатиш жараёнини бошқариш учун вақт бўйича мослашувликни таъминлаш лозим бўлади. Синхронлаш сигналнинг қандай қиймати узатилганлигини хал қилиш учун, келаётган сигнални санаб чиқиш керак бўлган вақт онларини аниқлайди. Қайд қилишнинг оптимал онларини олиш одатда узатилаётган импульсларнинг ўртасига туғри келади.
Мавжуд аналог қурилмаларга мослашмаслиги. Хусусий телефон тармоқларида ёки умумий фойдаланиш тармоқларида ишлатилаётган рақамли ускуна, албатта, тармоқнинг қолган қисми билан стандарт аналогли туташувни таъминлайди. Баъзида бундай туташувларга рақамли тизимчага кетадиган асосий харажатлар тўғри келади. Энг аввал бундай вазият рақамли четки станцияларда юз беради.
Гуруҳ ташкил этишнинг топологик чекланишлари. Гуруҳ ташкил этишнинг энг яққол ишлатиш бу радио эшиттириш ва телевидениедир. Бундай тизимларда узатувчи муҳитни эшиттириш каналларини частотали ажратиш йўли билан биргаликда ишлатиш амалга оширилади. Бундай тизимларни қўллаш узатгич ва қабул қилгичларнинг географик жойлашиши билан боглаш бўлган бирон бир функционал чекланишларга боглиқ эмас. Вақт бўйича ажратишда узатувчи ва қабул қилувчи қурилмаларнинг жойлашиши узатиш функциясига таъсир кўрсатади, шунинг учун каналларнинг вақт оралиқлари ўртасида ҳимоя вақт оралиқларини киритиш зарур, уларнинг узунлиги узатгичлар ўртасидаги масофага боғлиқ. Шу сабабга кўра КВА барча ахборот манбалари жойлашган ҳудудга жойлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |