Communication and information agency of uzbekistan tashkent information technologies



Download 7,57 Mb.
bet43/224
Sana09.07.2022
Hajmi7,57 Mb.
#762998
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   224
Bog'liq
РКТ МАЖМУА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Телекоммуникация факультети
декани Р.П.Абдурахманов
______________________
«____»________ 2011 й»

Тошкент ахборот технологиялари университети


Телекоммуникация факультети
Телекоммуникация тармоқлари ва коммутация
тизимлари кафедраси
«РАҚАМЛИ КОММУТАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ”
фанидан
бакалавриат йуналиши учун


ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР ТЎПЛАМИ

Телекоммуникация тармоқлари ва коммутация тизимлари кафедрасининг


2011 йил “___”________№___- сонли умумйиғилишида муҳокама қилинган
Тузувчилар: Зайнутдинова Н.А.
Телекоммуникация тармоқлари ва коммутация
тизимлари кафедраси мудири, доцент
___________________А.М.Эшмурадов
Тошкент – 2011

1.

Сигнал: бошқарув сигнали, линиявий сигнал ва акустик сигнал.

2.

Телефония.

3.

Телекоммуникация.

4.

Коммутация.

5.

Коммутация тизимлари.

6.

Коммутация тугуни.

7.

Телефон тракти.

8.

Телекоммуникация тармоғи.

9.

Телефон тармоғи.

10.

Автоматик коммутация техникаси.

11.

Автоматик телефон станцияси.

12.

Рақамли АТС.

13.

Импульсли кодли модуляция.

14.

Амплитуда-импульсли модуляция.

15.

Дельта модуляция.

16.

Бирламчи рақамли канал.

17.

Давр (цикл) давомийлиги.

18.

Вақт канали.

19.

Ўта цикл

20.

Синхронизация.

21.

Сигнализация.

22.

Ажратилган сигнал канали.

23.

Кўпчастотали сигнализация

24.

Умумканал сигнализацияси.

25.

Интерфейс.

26.

Протокол.

27.

Шина.

28.

Мультиплексор.

29.

Демультиплексор.

30.

Коммутатор.

31.

Концентратор.

32.

Таянч станцияси.

33.

Транзит тугуни.

34.

Рақамли коммутация.

35.

Коммутация майдони.

36.

Фазо коммутация блоки.

37.

Вақт коммутация блоки.

38.

Каналларни ўта зичлаштириш.

39.

Хотира қурилмаси.

40.

Модул.

41.

Процессор.

42.

Бошқариш қурилмаси.

43.

Аппарат таъминоти.

44.

Дастурий таъминот.

45.

SDL-график символ тили.

46.

Модем.

47.

Модулятор.

48.

Кодер.

49.

Декодер.

50.

Техник хизмат.

51.

Эксплуатация.

52.

Команда.

53.

Оператор.

54.

Диспетчер.

55.

Маълумотлар базаси.

56.

Операцион тизим.

57.

Абонент маълумотлари.

58.

Станция маълумотлари.

59.

Виртуал муносабатлар.

60.

Реалиацион жадваллар.

61.

Принтер.

62.

Дисплей.

63.

ТХ ва Э терминаллари.

64.

Оператив хотира.

65.

Доимий хотира.

66.

Микрооперациялар.

67.

Переферия қурилмалари.

68.

Ташқи хотира.

69.

Киритиш ва чиқариш канали

70.

Тест қурилмалари.


РАҚАМЛИ КОММУТАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ
ФАНИДАН
М А Ъ Р У З А М А Т Н Л А Р И Т Ў П Л А М И
Тузувчи: Зайнутдинова Н.А.

Тошкент - 2011


МУНДАРИЖА



  1. Кириш. Коммутация техникасининг эволюцияси, рақамли коммутация техникасининг афзалликлар ва хусусиятлари




  1. Аналогли сигнални рақамли сигналга ўзгартириш




  1. Линиявий кодлар. Линиявий коднинг турлари. NRZ, RZ, AMI, HDB-3




  1. ИКМ билан узатишни ташкил этиш тамойиллари. Бирламчи Рақамли каналдаги сигналларни тузилмаси (Е-1 оқими)




  1. Рақамли АТСларнинг соддалаштирилган тузилмавий схемаси, вазифаси, чақириқларга хизмат кўрсатиш тартиби




  1. Рақамли коммутация тамойиллари. Сигналларни фазо ва вақт коммутацияси. Рақамли коммутация майдонининг излаш тартиби




ФКБ, мультиплексор ва демультиплексорларнинг ишлаш
тамойиллари, ФКБда ААБ, ФКБнинг фазовий эквиваленти, ФКБнинг
звеноли уланиши.




Вақт коммутация блоки, Ахборот ва бошқариш хотира қурилмалари,
ўта зичлаштириш, ВКБнинг фазовий эквиваленти




ВФ, ВФВ, ФВФ туридаги РКТ ни тузиш ва уларнинг фазовий
эквиваленти, вақт- эҳтимоллий характеристикаси. РКМда тури ва
тескари йўлларнинг ўзаро алоқаси




  1. Аналогли абонент линияларининг модули ва унинг тузилмавий схемаси. BORSCHT функцияси.




  1. Станциялараро сигналлаш. РКТ нинг сигналлаш ускунаси.




  1. Аналог ва рақамли боғловчи линияларнинг модуллари ва уларни тузилмаси.




  1. РКТ да бошқариш тамойиллари.




  1. РКТ нинг электрон бошқарув қурилмаларининг тузилмаси ва ишлаши




  1. РКТ нинг дастурий таъминоти туғрисида асосий тушунчалар ва унга қўйиладиган талаблар.




  1. Чақирувларга хизмат кўрсатиш жараёнларини диспетчерлаш ва ташкил этиш дастурлари.













































































  1. Коммутация техникасининг эволюцияси, рақамли коммутация техникасининг афзалликлари ва хусусиятлари

Телекоммуникациялар сўзи масофадан туриб мулоқат қилиш воситаси деганини англатади (яъни ахборот алмашинувини) ва бундай мулоқотнинг турли усулларини амалга оширувчи технологиялар йиғиндисини кўзда тутади. Телефония ва телекоммуникациялар деган атамалар билан аталувчи тушунчаларни баъзида адаштиришади.


Биринчи атама дастлаб реал вақт давомида нутқ ахборотини узатишга мўлжалланган электралоқа тизимларига мувофиқ равишда қўлланган. Иккинчиси эса дискрет ахборотни алмашинуви учун ишлатиладиган, шу жумладан, компьютер тизимлари ҳам ишлатилган, қолган барча электралоқа тизимларини (шу жумладан, телефон тизимларига асосланганлар ҳам ўз ичига олади) мувофиқ равишда ишлатилган.
Маълум ҳудудда телефон алоқасини таъминловчи қурилмалар ва иншоотлар йиғиндиси телефон тармоғи деб аталади. Бундай тармоқ таркибига қуйидагилар киради: коммутация қурилмалар (АТС, тугун станциялари, станция тарқамалари, концентраторлар ва мультиплексорлар), линиявий иншоотлар (абонент ва боғловчи линиялар, шаҳарлараро ва халқаро каналлар), расмий иншоотлар (телефон станциялар, кучайтиргич пунктларининг бинолари), телефон аппаратлари ва операторлар пультлари.
Телефон тармоғи телефонияни қўлловчи телекоммуникация тармоқ деб, телекоммуникация тармоғини эса мультимедияли ахборот алмашинувини қўлловчи воситалар билан таъминланган телефон тармоғидай қараш мумкин. Яъни телефония телекоммуникациянинг турларидан бири ҳисобланади.
Умумий фойдаланиш телефон тармоқларини анъанавий равишда қуйидагиларга турларга ажратилади: шаҳар, қишлоқ, ҳудудий ва шаҳарлараро, халқаро. Барча зикр этилган тармоқлар биргаликда умумий фойдаланиш телефон тармоғини ҳосил қилади. УФТТ, (PSTN – Public Switched Telepone Network), мамлакатнинг ўзаро бир – бирига боғланган алоқа тармоғига киради.
УФТТ га мажбурий қўйилган талаблар: барча маҳаллий, миллий ва регионал телефон тармоқларининг орасида тўла уланиш.
Коммутация (switchens) сўзи «улаш ва узиш» маъносини билдиради. Электр – муҳандиси учун коммутация элементи бу иш жараёнида икки ҳолатдан (улаш, узиш) бирига ўтиши мумкин бўлган қурилмадир. Бу оптик коммутация элементларга, транзисторларга, улар ёрдамида қурилган мантиқий вентелларга, тригерларга, бинарли хотирага ва ҳоказоларга нисбатан адолатлидир.
Халқаро электралоқа иттифоқининг телекоммуникацияни стандарт-лаштириш бўйича сектори, (ITV – T) – International Telecommunications Union Standartization Sector) коммутацияни сўров бўйича ташкил этилувчи ва ахборот алмашинув учун талаб қилинган вақтга кириш – чиқиш жуфтлигини берувчи тизимнинг кўп киришларидан бирини, унинг кўп чиқишларидан бирига улаш деб аниқлади. Бошқа сўз билан айтганда, улаш чақирилаётган фойдаланувчи линия рақами билан мосликда яратилади ва улардан биттаси гўшагини қўймагунича сақланади. Бу уланиш борлигида у бўйича нутқ, маълумотлар ёки видеоахборот узатиш мумкин. Шундай қилиб, коммутацияланаётган алоқага сўров олганда, чақираётган ва чақирилаётган фойдаланувчилар (ТА, компьютерлар ёки модемлар) орасида тармоқ улаш ўрнатади, бу уланиш фақат алоқа вақти давомидагина уларга тўла ва мутлоқ фойдаланиш имкониятини беради. Бу вақт давомида уланишнинг бирон – бир ресурслари бошқа талабномаларга хизмат кўрсатиш учун ишлатилмайди. Сўзлашувдаги ёки маълумотларни узатишдаги табиий танаффуслар бошқа сўзлашувлар ёки бошқа маълумотлар билан тўлдирилиши мумкин эмас. Алоқа тугагач уланиш бузилади, шундан сўнг тармоқ уланишда қатнашган ресурслар бошқа уланишни ташкил этиш учун ишлатилади. Шундай қилиб, коммутация бу бир неча бир – бирига боғлиқ бўлмаган доимий мавжуд бўлган каналларни битта улама каналга кетма – кет уланиш жараёнидир, бу уланиш фақат алоқа вақти даврида бўлиб, бу вақт давомида коммутацияланадиган каналнинг четки нуқталаридаги фойдаланувчилар ўзаро мулоқат, яъни ахборот алмашинуви имконига эга бўлишлари керак. Коммутацияланадиган канал компонентлари бўш, улана оладиган ва уланишнинг зарур йўналишида жойлашган сонидан танлаб олинади. Каналлар коммутацияси аналогли ёки рақамли булиши мумкин.
Аналогли коммутация деб аналогли сигналлар устидан муложамалар воситаси билан коммутацияланадиган каналнинг четки нуқталари ўртасида улаш ўрнатиш жараёнига айтилади.
Рақамли коммутация деб рақамли сигналларни аналогли сигналга айлантирмай улар устида муолажама билан коммутацияланадиган каналнинг четки нуқталари ўртасида улаш ўрнатиш жараёнига айтилади.



Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish