Communication and information agency of uzbekistan tashkent information technologies



Download 7,57 Mb.
bet166/224
Sana09.07.2022
Hajmi7,57 Mb.
#762998
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   224
Bog'liq
РКТ МАЖМУА

8 – амалий машғулот


Чақирувларга хизмат кўрсатишда реляцион жадвалларнинг
ўзаро боғлиқлигини ўрганиш
8.1. Машғулотнинг мақсади

Чақирувларга хизмат кўрсатиш дастурли таъминотининг ўзаро таъсир этиш механизми ва ЭАТС ларда, “Банд”, «Cтанция жавоб сигнали» сигналини тайёрлаш ва узатиш”, “Префикс таҳлили”, “Чақирилаётган абонентни идентификация қилиш ва банд қилиш” фазаларидаги маълумотлар базасини (МБ) ни ўрганиб чиқиш.
8.2. Топшириқ

Амалий машғулотга тайёрланаётган вақтда қуйидаги [4], ёки [5], ёки [6] адабиётлардан фойдаланинг


Ўз вариантингиз асосида ЧХК фазаларида маълумотларни киритинг. Реляцион жадвал майдонини тўлдиринг (8.1-жадвал).
8.1-жадвал. Топшириқ вариантлари



N п/п


LCE_ID&TN



А абоенти номери

Б
абоенти номери

Рақам тергич тури

олдинги транзакция-да SCM

R_ELCCOL2 платадаги приоритети



R_ELCCOL2 катастрофик
приоритети

Чақирув санаси

Чақирув вақти

Сўзлашув вақти



0

H’30&02

135-75-30

135-42-70

Тонал

1

+

-

19/03/07

15/30/42

5 минут



1

H’31&02

161-13-45

161-25-58

Аралаш

2

-

-

22/03/07

17/20/30

8 минут



2

H’30&07

138-46-69

138-78-47

Тонал

3

+

+

23/03/07

18/45/20

10 минут



3

H’37&08

135-50-70

135-13-45

Тонал

4

+

-

17/03/07

10/05/33

7 минут



4

H’40&09

135-55-37

135-81-12

Импульсли

5

-

+

24/03/07

12/10/15

3 минут



5

H’41&02

135-65-78

135-24-15

Тонал

6

+

-

25/03/07

19/1023

6 минут



6

H’38&11

135-78-23

135-15-76

Аралаш

1

-

-

11/03/07

16/35/11

10 минут



7

H’39&02

137-27-75

137-47-12

Тонал

2

+

+

12/03/07

17/15/13

7 минут



8

H’42&12

135-38-60

135-15-39

Импульсли

3

-

+

15/03/07

13/20/15

6 минут



9

H’30&05

135-47-29

135-14-57

Тонал

4

-

-

18/03/07

14/15/21

15 минут



10

H’52&11

140-47-29

140-14-57

Аралаш

5

+

-

18/03/07

14/15/21

6 минут





8.3. Назорат саволлари

  1. S-12 тизимида маълумотлар базаси қандай ташкил қилинган?

  2. S-12 да реляцион жадвалларнинг асосий турларини кўрсатиб беринг?

  3. S-12 тизимининг асосий тавсифи қандай?

  4. S-12 ускуналари таркиби қандай?

  5. Терминал ва системали модуллар вазифаси қандай?

  6. Бошқариш ускунасининг ишлаш режасини тушинтиринг.

  7. Модул тузилиши қандай?

  8. ТСЕ нинг турлари ва вазифалари нималардан иборат?

  9. Терминал интерфейснинг тузилиши қандай?

  10. ТИ даги ҳар бир портнинг вазифаси?

  11. Қабул қилувчи ва узатувчи портнинг ишлаш режимини тушинтиринг.

  12. FММ маълумотлар охирги автоматнинг вазифаси нима?

  13. SSМ тизимли қўллаш дастурининг вазифаси нима?

  14. JSM да жараён турлари келтиринг?

  15. Дастурли таъминот блоклари келтиринг?

  16. DH, SIG,ARTA, TRA,TRC, LSF, PATED, TCACO, LCACO вазифалари нима?

    1. . Машғулотга якун ясаш

Ушбу амалиёт машғулотини услубий қўлланмаларини ўрганиб чиқиш.


Ўкитувчидан топшириқ олиш.
Амалий қисмни бажариш.
Назорат саволларига жавоб бериш.
8.5. Назарий қисм

Чақирувларга хизмат кўрсатишда дастурли таъминотнинг ҳар хил подсистемалари МБ реляцион жадвалларининг ўзаро таъсирини ўрганиш.
Чақирувга хизмат қилиш подсистемаларининг дастурли таъминлаш модули.
Киришнинг хар бир модули чақирувга хизмат қилиш учун дастурли таъминотга эга блокларнинг умумий: перифексни 3 та режага бўлиниши мумкин: перификсни тахлил қилиш; баённома режаси; улаш режаси.



8.1-расм. Режалар бўйича дастурли таъминот модулларини тақсимлаш.
Улаш режаси ва унинг вазифалари.
1.Кластер билан ишлаш: банд қилиш ва бўшатиш.
2. Сўзлашув трактини бошқариш: бўшатиш.
3. Талабалар бўйича ускуналарни такдим этиш.

(DH) режаси FMM ва SMM дан иборат. У кириш модули, махсус комплектлар модули ва сигналли қабул қилувчиларга эга. Режа қурилмалар холати банд, бўш тўғрисидаги ахборотни сақлаш билан шуғулланади.


Унинг вазифасига сигнализацияларни (линия ва регистрли) қайта ишлаш киради. Дастур ахборотни тўплайди ва кейин дастурли таъминотга узатади. Дастурли таъминот эса, ўз навбатида чақирувни бошқариш билан шуғулланади. Баённома режасининг асосий вазифаларига: сигналларни интерпребация қилиш ва улаш режаси даражасида ишлатиладиган турга ўзгартириш киради.
Чақирувларни бошқариш режаси

Бу модул доирасида дастурли таъминотнинг юқори даражаси. У улашни ўрнатиш ва бўшатишни бошқаради. Унинг асосий вазифалари: префикс ва маршрутизацияни тахлил этиш.
Дастурли таъминот модуллари қуйидаги режалардан иборат:

  1. Чақирувни бошқариш режа, дастурли таъминот блоклари: чақирув хизматлари – RATED, LSIF, ARTA, LCACO;

  2. Баённома режаси, дастурли таъминот блоклари: сигнализация SIG(ASM,SCM);

  3. Улаш режаси, DH ускуналарини қайта ишлаш;

  4. Операция тизими OS(ASM,SCM);

  5. Аппаратура (H/W).


8.2-расм. Махаллий ва чақирувчи чақирувларни қайта ишлаш
иштирок этган дастурли блоклар

Периферия қурилмалари ва юклаш (R&L) модули
Бу модул S-12 тизимини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш учун хизмат қилади ва қуйидаги масалаларни ечади:
1.Ишлатиш – бу маълумотлар бўлиб, “абонент ва станция”, “уловчи линия ва КП” орасидаги ўзаро таъсирни бошқаради. Бу масалалар бўлимларга бўлинган:
а) Абонент хизмати;
б) Маршрутизация хизмати;
в) Ўлчов хизмати;
г) Умумий станция хизмати;
д) Тарификация хизмати;
е) Периферия қурилмалари хизмати;
2. Техник хизмат:
а) доимий техник хизмат ҳосил бўладиган бузилишлар сабабли аниқлаш;
б) бузилишларни локаллаштириш ва тузатиш билан боғлиқ тузатиш техник хизмати.
P&L модули станция юкланиши инциализацияси ва индивидуал кейинги қайта юклаш вақтида станция бошқаришнинг ҳар хил элементларини юклашни бажаради, бу модул V.02 турли иккита платадан иборат.
Махаллий чақирувга хизмат кўрсатишни кўриб чиқиш

Махаллий чақирувга хизмат кўрсатувчи ускуна 8.3-расмда берилган.


8.3-расм. Махаллий чакирувга хизмат кўрсатувчи ускуналар


Махаллий хизматларга хизмат кўрсатиш ускуна ишининг ҳар хил фазалари орқали ўтади:


Банд қилиш;
“Станция жавоби” сигналини тайёрлаш ва узатиш;
Перифкс рақамларини қабул қилиш;
Перификсни тахлил қилиш;
Номерни териш охири;
Чақирилаётган абонентни идентификациялаш ва уни банд қилиш;
Чақирилаётган абонент жавоби ва тарификация бошланиши;
Ажратиш;
Чақирувнинг алохида фазаларини кўриб чиқамиз.
























1 ФАЗА. “Банд қилиш”

8.4-расм. “Абонент гўшакни кўтаради” ҳолати бошланганда дастурнинг харакати


Аппарат дастурли ўзаро таъсир дастурнинг фаолланиши 8.4-расмда кўрсатилган. “Абонент гўшакни кўтарганда” сигнал абонент итнтерфейсига узатилади, кейин бу сигнал LOGIC га узатилади. LOGIC сигнални натижада ОЗУ га кейин сигнализация блокига узатади. Бу маълумотнинг ҳаммаси О чи канал орқали узатилади. Процессор сигнални LOGIC га 16 чи канал орқали узатади, бу сигнал драйв дейилади. LOGIC 16 канал орқали жавоб беради. Қабул қилинган маълумот икки сўздан иборат: биринчиси гўшак кўтарилганини аниқлайди, иккинчиси – PTN идентификатори-физик терминал номер. Ҳамма маълумот DH қайта ишловчига узатилади. (ОС) операция тизими “сканирлаш” маълумотини пакетли ОЗУ (PRAM) га ёзади. DH қайта ишловга доим бу PRAM ни текшириб туради. Шундан кейин DH, SSM кўринишида биринчи хабарли сигнализациянинг дастурли блокига (S16) узатади. Шу пайтдан бошлаб дастурли таъминот фаоллашади (қадам 1.2 8.5-расм).


Дастурли блоклар иши 8.5-расмда кўрсатилган.

8.5-расм. “Банд” фазасида дастурли таъминотнинг ўзаро таъсири


Ушбу чақирув учун SIG харакати транзакцияни ҳосил қилади. Транзакция учта ўлчовчи йўлни ўз ичига олиши мумкин:


Асосий йўл – сўзлашув йўли;
Вақтинча йўл, конференц – алоқа учун;
Тизимли йўл – вақтинчалик йўл, бунда абонент модул (SCM) тизимли модул билан уланади.
Чақирувга хизмат кўрсатиш жараёнида транзакция тўғрисида маълумотда битта дастурли блокдан иккинчисига узатилади. Кейинги қадам-кластер йўлини банд этиш. Бунинг учун, SIG дан DH хабар юборилади.
DH харакати абонент линиянинг манба кучланишини улайди. Буни 16 чи канал орқали ALCN логик схемага буйруқлар пакетини юбориб бажаради. Бу йўл – абонент интерфейси ва (44) бошқарув қурилмаси орасидаги бўш канал.
MCUA платаси, қайси каналда ҳисоблашни юбориш ва қабул қилишини билади. Кейинги қадам абонент комплектига SCM тизимли блокни улаш. Уланиш ахбороти кластер йўли (UCP) – фойдаланувчи йўли билан тизимли модул орасидаги алоқани аниқлайди. TN “бўш” ҳолатдан “банд” ҳолатига ўзгаради. DH маълумот базаси муносабатига кириш учун TN дан фойдаланади. Бу кириш (COL) линиясига синфига мансуб маълумотларни олиш учун керак, улар ўз ичига қуйидаги ахборотни киритган: телефон аппарат тури; устиворлик, линия ёки йўк; чақирувга чеклов борми ёки йўк; таксофон; идентификатор. Шундан кейин DH натижани SIG га (3 қадам) юборади. Бу хабар буйруқ идентификаторини улайди. DH харакати 6-расмда кўрсатилган. Абонент маълумотлари ASM да ёки АСЕ бошқарувининг қўшимча элементида жойлашган. ASM да OLCOS блоки бор.
Агар абонент квартира секторида бўлса, унда маълумотлар OLCOS ASM га келади. Агар абонент бошқа турдаги сектордан бўлса, унда маълумотлар ASE да жойлашади. Фаоллаштирилган ҚХТ ли одатдаги, абонент мисолини кўриб чиқамиз. Бу холда АСЕ даражасига маълумотларни жўнатиш зарурияти йўк. Лекин ASM_SIG МБ дан OLCOS (Origination Line Class of Service) маълумотларини чиқариб олади.


8.6-расм. DH харакати.


TN терминал номер излаш учун индекс сифатида фойдаланилади.


OLCOS қуйидаги маълумотларга эга:
DNET учун маълумотлар блоки.
Сигнал хили.
Чақирувчи томон категорияси (СОС).
Нарх-наво хисоботи тўғрисида ахборот.
SCM га юборилиши керак бўлган префика рақамларнинг талаб килинган сони.
Calling Line id чақирувчи линия идентификатори (ISDN абонент учун).
Фаоллаштирилган ҚХТ.
Абонент гурухи номери.
Индикатор – LCACo маълумотлар учун АСЕ даражасига мурожаат қилиши керакми ёки ASM OLCOS етадими?
Агар абонент тастатурли номер терувчили бўлса, унда SCM тизимли блокни топиб унга улаш керак бўлади.
Чунки абонент тонли теришни ишлатади. Шунинг учун, тонал териш қабул қилгичини улаш керак, у SCM модулида жойлашган. Бу ARTA_FMM га сўров юборилиб бажарилади. (51 қадам). Бу хабар сигнал турига эга бўлиб, бу сигнални SCM тезроқ юбориш керак.
Бир вақтда АСЕ га хабарни юбориш билан LCACO фаоллашади. АСЕ номери LSSG (Load Sharing subGroup) номери билан аниқланади, унга А абоненти қарам. Хабар ҳамма LCACO дастурларига юборилади, агар у LCACO нинг бошқа модули томонидан қабул қилинган бўлса, унда фаоллаштириш тўғрисида хабар қабул қилинмайди.
ARTA харакатидан қатъий назар, LCACO ўзининг фаоллашганлиги тўғрисида ASM_SIG га тасдиқ хабари юборади.
LCACO фаоллашиши тўғрисида тасдиқ олиниши билан “банд” фазаси тугайди.
2 ФАЗА. “Станция жавоби” сигналини тайёрлаш ва узатиш
ASM дастурли таъминотида ARTA деб номланувчи FММ монопроцессори бор. SCM ни излаш учун ARTA_FMM маълумотлар базасида бир нечта реал мулоқотлар ва битта муложали мулоқот ишлатади. У бўш SCM ни циклли излаш учун фойдаланилади. Излаш натижаларини олгандан сўнг операцион тизими ОS қуйидаги харакатларни бажаради:
SCM қурилмаларини танлаш (FММ ёрдамида);
SCM ни бекор қилиш – банд;
Абонент билан номерни териш тонал қабул қилгичи (М4) орасида уланишни ўрнатиш;
“Станция жавоби” сигнали қабул қилгичини улаш;
Абонентни улаш;
ASM да импульсли териш ёки номерни дастурли териш ҳолатида сканирлашни бошлаш.
Сканирлаш вақтини сақлаб турмок.
Дастурли таъминлаш харакати 8.7-расмда кўрсатилган. Айрим қадамларни батафсил кўриб чиқамиз.

8.7-расм. Дастурли таъминлаш ҳаракати




1-қадам. ARTA ASM_SIG дан талабнома қабул қилади. Бўш SCM модернизациялашнинг циклли механизми уланади. Излашнинг циклли механизми ҳамма бир SCM лар орасида юкланишни тақсимлашни таъминлайди. Излаш қуйидагича бажарилади (8.7-расм юқори қисми).
а) Излаш SCМ модулининг индексидан бошланади, унинг номери олдинги транзакцияда arailible (кириш мумкин) кўрсатилган, олдинги транзакция деб ушбу ASM модулда олдинги чақирувни қайта ишлаганда ARTA га юборилган талабнома туширилади.
б) Индекснинг шу кийматидан бошлаб, МБ жадвалида “кириш мумкин” ҳолатдаги SCM топилганга, қидирув давом этади, чунки қабул қилгичлар модули ушбу чақирув, хизмат кўрсатиш билан шуғулланади, жадвалда уни “кириш мумкин эмас” деб белгиланади.
с) Сатр (строка) ARTA FММ га кўчирилади.
d) Индекснинг хозирги қиймати шундан коррекцияланадики, кейинги изланиш SCM рўйхатидан кейинги сатрдан бошланиши керак;
2-қадам. Энди ARTA хабарни 1-қадамда танланган SCM га юборилади.
Бу вақтда ASM SIG да тайёр ишлайди ва жараён 3 та вариант бўйича бориши мумкин.
SCM бўш қабул қилгични танлайди ва ASM_DH га жавоб юборади.
SCM бўш қабул қилгичлар йўқлигида тўғрисида жавоб юборади. Бу ҳолда ASM SIG янги таймерни ишга туширади ва DTMF бўш қабул қилгични топмагунча ARTA га талабномани қайтаради.
Таймер вақт сақланиб турилгани тугаганлигини ушлаб қолади (фиксация) ва 30 сониядан сўнг ASM SIG блоки муолажани қайтаради.
Агар SCM бўш бўлса, икки частотали комбинация кўринишида рақам терилади, улар ASM орқали SCM га боради. Шундай қилиб, ASM ва SCM орасида фойдаланувчи томонидан бошқариладиган йўл ўрнатилади. Бу йўл DH ASM ёки DH SCM бўшатиш тўғрисида талаб қилмагунча сақланиб туради. Бу канал SPATA ни SCM бошқариш узатилгандан сўнг DH аниқланган UCP орқали базали хабар юборилиши мумкин, хабар буферини банд қилиш, хабарни буферга жойлаштириш ва кейин уни узатиш. ОС хабар.
3-қадам. UCP орқали узатилиши кераклигини аниқлайди ва 3 пакетли кетма-кетликни узатиш бошланади. Биринчи пакет - ўрнатиш буйруғи ва SCM дан ASM га DSN орқали симплекс йўлини ушлаб қолишга эга.
Иккинчи пакет – DSN орқали ASM дан SCMга қайтиш йўлини ўрнатишни кўрсатиш.
Учинчи пакет – SCM дан ASM келтирилаётган маълумотларга эга.
“Станция жавоби” сигнал тури OLCOS дан чиқарилади. UCP қабул қилгични улайди. Қабул қилгични улаш учун қабул килувчи канал ОЗУ да “ёзиб олиш” ҳолатини ўрнатади. Шундай қилиб, ҳисоботлар пакетли ОЗУ га ёзилади. Қабул қилгич канали билан уланиш учун, бу канал ОЗУда “ҳисоблаш” ҳолатига ўрнатилади.
“Станция жавоби” сигнали тонал порти каналарининг бирига тушади. инциализацияда бу канал ОЗУ да “ёзув” ҳолатини ўрнатади, PRAM маълум позициясида.
4-қадам. SCM_DH “OC” сигналини улаб SCM_SIG сигнализация блокига рақамларни қабул қилишни бошлаш буйруғини юборади. Сигнализация блоки рақамларни қабул қилади ва уларни ўз хотирасида ASM_SIG керакли префикс рақамлар сонини хабар қилмаганига сақлаб туради.
5-қадам. М4 қабул қилгичи топилгани тўғрисида ASM_SIG га ахборот берилади. ARTA ишлаши учун уланган таймер узилади. Маълум вақтда LCACO дан SACE да чақирувларни қайта ишлаш учун қўшимча жараён ташкил қилиш тўғрисида тасдиқ олгандан сўнг ASM модулнинг дастурли таъминоти номернинг рақамларини қабул қилишга тайёрланади. Анолог абоненти учун LCACO дан келган тасдиқ абонент 6 номери рақамининг талаби тўғрисида маълумотга эга.
6-қадам. Префикс рақамини талаб қилиш учун ASM_SIG талабни SCM_DHга юборади, у эса бу маълумотни SCM_SIG га ўтказиб юборади (7-қадам).
Бу SCM дан тасдиқ олингандан сўнг бажарилади (5-қадам) чунки, бизнинг мисолда абонент комбинациялашган РТга эга, АТС абонент номерни қандай теришни ишлатишни билмайди. ASM ва SCM модулларда рақамлар қабул қилишни кўчириш жараёни бошланади. Бу маълумотни ASM_SIG дан ASM_DH ва SCM_SIG дан SCM_DH га юборилиши билан бошланади (8-қадам).
Рақамларни қабул қилишни кўчириш жараёни бошланиши тўғрисидаги хабарни узатиш билан фаза 2 тугайди.



Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish