Bulk billing маьлумотларини йиғиш ва сақлаш
Bulk billing учун йиғиш ва чиқариш қисмида қуйидаги функцияларнинг бажарилиши зарур:
-bulk billing импулсларини йиғиш (ҳисоблагич);
-ҳисоблагич ичидагини RMCC MET**алокаси кўринишида хотира соҳасига қўшиш;
-ҳар бир 15 минутга P-L техник хизмат кўрсатиш модулининг винчестрига ВАСК up операциясини амалга ошириш (диск-файлларга).
Импульслар LCG FMM да TCE даражасида генерация қилинган. Абонент гўшакни қўйиши билан, тарификация маьлумотлари МСС модули (active)га юборилади ва у пассив МСС (standly) да маьлумотларни янгилайди. (7.4-расм).
7.4-расм. Bulk billing да тарификация модулларининг ишлаш тамойиллари.
1557-хабарда LCG катакчасининг кетма-кет рақами (SEQN),TCE мантиқий идентификация қилиш (TCE_id), улчагич класси (meter klass), абонентининг директория рақами (DN) мавжуд. Шу параметрлар резервдаги МСС га юборилган 15558-хабардан вақти-вақти билан жўнатиб турилади.
Ҳисоблагич ичидаги хотирада янгиланганидан кейин қуйидаги кетма-кетликда винчестрда файлларга ёзиш амалга оширилади:
-биринчи SACECHRC модулидан-807-файлга;
-иккинчи SACECHRC модулидан-841-файлга ва кейин 842,843,844,845,831 ва 832 га.
Яьни ҳар бир SACECHRC дан ўзининг диско-файлига Винчестрга ёзиш ҳар бир 15 минутда амалга оширилганлиги учун модуллар ишдан чиққан ҳолда фақат охирги 15 ичидаги маьлумотлар йўқолиши мумкин.
Detail billing маьлумотларни йиғиш ва сақлаш
Detail billing маьлумотларни йиғиш ва чиқариш қисмида қуйидаги функциялар бажарилиши керак:
-LCG модулидан келаётган detail billing ёзувларини йиғиш;
- detail billing маьлумотларини хотирада йиғиш (RTD FM-2 кВ билан боғлиқ равишда);
-back up операциясини диско-файллар кўринишида винчестрга қуйидаги усуллар билан амалга ошириш: вақтнинг қайд қилинган оралиғи (10 минут)дан кейин ёки 10 минут ўтгунча хотира тўлганда автоматик back up ни амалга ошириш.
Ҳар бир ёзув 74 байтдан иборат, шунинг учун хотира соҳасининг тўлдирилиши тезроқ амалга ошади. Маьлумотларни шу формат (74 байт) га келтиришга TL SMM модули хизмат қилади.
Detail billing учун TCDFM нинг ўз коллектор қисми, унинг функциялари мавжуд:
-тарификация маьлумотлар ёзувларни йиғиш;
-диско-файлларни бошқариш.
Detail billing маьлумотларини йиғиш процедурасини 7.5-расмда келтирилган.
7.5-расм. Detail billing даги тарификация модулларининг ишлаш тамойили.
17002 ва 17004-хабарда Detail billing ва Detail billing observation(чақирувчи абонентга сўзлашувнинг давомийлиги, шунга мувофиқ қийматини назорат қилишни тақдим этиш) маьлумотлари мавжуд.
17003-хабари TCDFM модуллари томонидан маьлумотлар олинганлигини тасдиқлаш учун хизмат қилади.
Маьлумотлар 74 байтдан 2кв-сохада йиғилади.»кв-соха белгиланган вақтдан олдинроқ тўлдирилган ҳолда йиғилган маьлумотларни диско-файлларга автоматик ташлаш (auto back up) амалга оширилади.
Detail billing ва Detail billing observation учун маьлумотларни йиғиш учун узига тегишли коллекторлик файллари мавжуд:
1-SACECHRG 3800-3809 detail billing учун 3810-3813 detail billing observation учун
2-SACECHRG 3814-3823 detail billing учун 3824-3827 detail billing observation учун ва х.
Коллекторлик файллар маьлумотлри файлларга операторларга тушунарли бўлган форматни бериш учун чиқариш файлларга трансляция қилинади (output files) SACECHRG барча модуллардаги маьлумотлар қуйидаги чиқариш файлларига трансляция қилинади.
Bulk billing учун-803;
Detail billing учун-800;
Detail billing observation учун -818.
Do'stlaringiz bilan baham: |