Коммутация дастурларнинг таркиби
Чақирувга хизмат кўрсатиш жараёни чақирувга хизмат кўрсатиш босқичларининг тартибланган мажмуаси бўлиб, АТС нинг бошқарув ускунаси комммутация дастурлар тизими билан биргаликда амалга оширилади.
Чақирувга хизмат кўрсатиш босқичлари вақт бўйича бир-биридан катта вақт оралиқлари билан ажратилганлиги сабабли, ҳар бир Eij босқичга шу босқични амалга оширувчи ЭБМ амалини белгиловчи мос равишдаги алоҳида коммутация дастурни қўйиш зарур. Шунинг учун коммутация дастурларнинг таркиби мазкур АТС да кўзда тутилган уланишларнинг барча турлари учун чақирувга хизмат кўрсатиш босқичларининг сони ва функционал мазмуни билан белгиланади, яъни шу турдаги уланишларни ўрнатиш графларидаги елкаларнинг йиғинди сони билан белгиланади.
Турли хилдаги боғлананишларни ўрнатиш графлари бир хил чўққиларни боғловчи (уланишни ўрнатиш босқичлари) ва бир хил кирувчи сигналларга мос келувчи елкаларга эга бўлиши мумкин. Масалан, E01, E10, E12, ... E20 юқорида баён этидган ички станцион уланиш ўрнатиш графининг елкалари (17.1-расм) чиқувчи уланиш ўрнатиш графида ҳам мавжуд бўлади. Коммутация дастурларнинг умумий сонини камайтириш учун (бу сон ЭБМ хотирасида уларни жойлаштириш зарур бўлган хотира хажмига бевосита таъсир қилади) турли хилдаги уланишларни ўрнатиш графлари шундай тарзда бирлаштириладики, бунда бирлашган граф бир хил чўкки ва елкаларга эга бўлмайди.
Уланишларни ўрнатиш бирлашган графи етарли даражада катта сондаги чўккилар ва елкаларга эга бўлиши мумкин. Масалан, ДЕХ – 21 КЭАТС учун уланишларнинг асосий турларини инобатга олувчи бирлашган граф (ички станция кирувчи, чиқувчи, транзит) ва абонентларга кўшимча хизмат турларини (КХТ) такдим этиш учун уланишларни инобатга олувчи ва янги имкониятларни инобатга олувчи (ажратилган абонентлар гуруҳи, видеотелефон алоқа ва ҳоказо...), 1800 чўққи ва 7000 елкага эга. Бу графга мос коммутация дастурларни жойлаштириш учун 80000 га якин хотира сўзи зарур бўлади.
ЭБМ нинг дастурий хотирасининг зарур ҳажмини камайтириш уланишларни ўрнатиш бирлашган графида (коммутация дастурлар сони) елкалар сонини камайтириш, чекланаган автоматлар назарияси усуллари ёрдамида чўккилар сонини минималлаштириш (автоматнинг ички ҳолатлари) ва АТС тузилиши хусусиятларини инобатга олувчи эвристик усуллар ёрдамида турли кирувчи сигналларнинг сони ҳисобига эришиш мумкин. Бирлашган графнинг чўққилари ва елкалари сонини минималлаштириш натижасида коммутация дастурлар сони ва уларни жойлаштириш учун зарур бўлган ҳажми 3 мартадан ортиққа камайтирилиши мумкин.
Боғланишларни ўрнатишнинг минималлаштирилган бирлашган графини таҳлил қилиш натижасида ажратилган коммутация дастурлар катта функционал турли – туманликка эга, бироқ улар бир хил (ёки етарли даражада бир – бирига яқин) тузилмага эга бўлиб чақирувга хизмата кўрсатиш босқичларининг тузилмасини акс эттиради.
Eij(Uкирk/Vкирk) чақирувга хизмат кўрсатишнинг ҳар бир босқичи қуйидаги учта фазада бўлиниши мумкин:
Eij(Uкирk) фазаси - Uкирk кирувчи сигнални қабул қилиш.
Eij(Vвхk) фазаси - Vвхk кирувчи сигнални выработкаси, уни тахлили ва уланиш ўрнатишнинг кейинги босқичи Lj учун КУ ички ҳолатини танлаш.
Eij(Uчиқi) фазаси – КУ ни уланиш ўрнатиш Li босқичидан Lj босқичига ўтказиш ва Uчиқj чиқувчи сигнални бериш.
Худди шунга ўхшаш Пij(Uкирk/Vкирk) коммутация дастур Пij(Uкирk) Пij(Vкирk) ва Пij(Uчиқk) дастурий комплектларга бўлиниши мумкин, улар чақирувга хизмат кўрсатишнинг мос фазаларини бажарилишини амалга оширади. Бунда Пij(Uкирk) дастурий компонент аниқлагичга уланган комплектнинг шу сигнални қабул қилувчи назоратлаш нуктасини сўраш йўли билан кирувчи Uкирk сигнални қабул қилиш функциясини амалга оширади. Дастурий Пij(Vкирk) комплект ЭБМ хотирасида уланиш ўрнатишнинг кейинги босқичи учун зарур бўлган КМ нинг комплект ва элементларининг бўш – бандлиги ҳолати тўғрисидаги ёзилган ахборотни таҳлил қилади(кириш Vкирk сигналини ишлаб чиқиш) ва таҳлил натижаларига боғлиқ равишда кейинги босқични амалга ошириш учун (Vкирk кириш сигналининг кийматини ҳисобга олган ҳолда) КМ нинг бўш комплект ва элементларини танлаш ва банд этишни амалга оширади (КУ нинг ички ҳолатини танлаш).
Дастурий компонент Пij(Uчиқj) КУ ни Li босқичдан Lj босқичга ўтказиш периферик (четки) буйруқлар кетма - кетлиги ПУУ га шакллантириш ва бериш йўли билан амалга оширади, бу буйруқлар Li босқичда банд бўлган КС комплект ва элементларини узишни ва Lj босқичида уланиш ўрнатиш учун танланган КС комплектлар ва элементларини улашни ҳамда Uчиқj чиқиш сигналини беришни амалга оширади, дастурий компонентларни битта коммутация Пij дастурга бирлаштирилганда Еij босқичида чақирувга хизмат кўрсатиш жараёни шу босқичнинг кетма - кет узлуксиз боғланган барча дастурий компонентларнинг вақт бўйича бажарилиш давомида амалга оширилади, яъни битта дастурий компонент бажарилиши тугагандан сўнг, охиргиси бевосита бошқарувни кейинги (навбатдаги) дастурий компонентга узатади. Пij коммутация дастурнинг жорий даври бажарилишида кирувчи Uкирв сигнали аниқланмаганҳолда, зарур бўш комплектлар ва КС нинг элементлари бўлмаса ёки зарур ЁБҚ лар банд бўлганда Еij босқичида чақирувга хизмат кўрсатиш жараёни кейинги даврда у томонидан такрорланади. Еij босқичида кўрилган чақирувга хизмат кўрсатишни ташкил қилишнинг камчилиги шундан иборатки, у чақирувлардан биронтаси кейинчалик хизмат кўрсатиш мумкин бўлмаган ҳолда барча дастурий компонентларни такрор бажаришга ЭБМ маҳсулдорлигига кўшимча харажатларга олиб келади. Шунинг учун битта Пij коммутация дастурга дастурий компонентларни бирлаштириш асосан ЭБМ дан юқори маҳсулдорликни талаб этмайдиган кичик сигимдаги АТС лар учун ишлатилиши мумкин.
Ўрта ва катта сиғимдаги АТС да коммутация дастурларнинг дастурий компонентлари қуйидаги мустақил дастурларга ажратилади:
дастурий компонентлар билан ҳосил қилинадиган сигналарни қабул қилиш;
дастурлари билан ҳосил килинадиган ахборотларни кайта ишлаш;
дастурий компонентларнинг функцияларини амалга оширувчи четки буйруқларнинг кетма – кетлигини бериш (ЧБКК).
Бу ҳолда Еij босқичда чақирувга хизмат кўрсатиш жараёнини амалга оширувчи дастурлар вақт ичида бир – бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилади (яъни чақирувга хизмат кўрсатиш вақт ичида узилишларга эга) ва кейинги дастурни бажаришга битта дастурни шакллантирадиган талабномалар ёрдамида зарур бўлган уларнинг ўзаро боғлиқлиги таъминланади (17.2. - расм).
Еij босқичида чақирувга хизмат кўрсатишнинг бундай ташкил этилиши ЭБМ маҳсулдорлигига харажатларни сезиларли камайтириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |