Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Голжи комплекси 
1898 йилда Камилло Голжи кумуш тузи билан бўяш усулини ишлатиб, 
ҳужайра цитоплазмасида тўрсимон тузилмани аниқлади, кейинчалик бу 
тузилма ―Голжи комплекси‖ деб аталди. Голжи комплексида уч хил 
мембранали тузилмалар мавжуд : 
1.
Ясси цистерналар системаси – силлиқ мембраналар билан чегараланган. Ясси 
цистерналар кўпинча 5-10 та бўлиб, бир-бирига яқин ѐтади. Цистерна 
мембраналари марказда бир-бирига яқин, периферик қисмида эса 
ампуласимон кенгайган бўлади. Яқин цистерналар орасидаги масофа 140-150 
Å. 
2.
Майда 
микропуфакчалар 
– 
цистерналар 
охирида 
жойлашади. 
Микропуфакчаларнинг диаметри 300-500 Å бўлиб, зич гранулалар 
шаклидадир.
3.
Йирик вакуолалар ҳам цистерналар ва микропуфакчалар сингари 
мембраналар билан ўралган. Вакуолалар катталиги 0,2-0,3 мкм ва кўпинча 
улар ясси цистерна боғламларининг ўрта қисмида, цистерналар орасида ва 
ташқарисида ѐтади (расм 2.8). 


74 
Расм 2.8. Голжи комлексининг трансмиссион электрон микроскопда 
(ТЭМ) ва схематик кўриниши. ЦЮ – цис юзаси, ТЮ – транс юзаси, СВ – 
секретор вакуола, ТВ – транспорт пуфакча (везикула).
Голжи комплексининг асосий элементи бўлиб диктиосомалар ҳисобланади. 
Диктиосомалар бир-бирига параллел ѐтган ясси пластинка ѐки 
цистерналардан иборат. Улар ўзаро каналчалар билан боғланади. 
Диктиосомалар тўнкарилган қадаҳ шаклида бўлиб, унинг бўртган томонига 
эндоплазматик тўрдан ажралган транспорт пуфакчалари келиб қўшилади. 
Диктиосомаларнинг ушбу юзаси 
цис
- шаклланувчи ѐки етилаѐтган қутби 
дейилади. Унга қарама- қарши бўлган ботиқ юзасидан эса, яъни 
цистерналардан мембрана билан ўралган ва турли моддалар тутган, диаметри 
0,2-0,3 мкм гача келадиган вакуолалар ажралади. Диктиосомаларнинг бу 
юзаси эса 
транс
- шаклланган ѐки етилган қутби дейилади. Цис- ва транс- 
қутбларнинг орасида ўрта ѐки оралиқ қисм цистерналари бўлади. 
Голжи комплексида эндоплазматик тўрдан келган бирламчи маҳсулот 
(макромолекулалар) модификацияланади, яъни полисахаридлар синтези 
давом этади, оқсиллар, углеводлар ва липидлар комплекси ҳосил бўлади. 


75 
Бунда ҳосил бўлаѐтган моддалар бир цистернадан иккинчисига ўтиб, транс 
қутбида йиғилади ва секретор вакуолалари шаклида гиалоплазмага турли 
йўналишларда ажралади. Уларнинг бир қисми ҳужайранинг юзасига 
йўналиб, синтезланган моддаларни ташқарига чиқаради. Вакуолаларнинг 
бошқа бир қисми эса ҳужайра ичида қолади ва ўз эҳтиѐжи учун зарур бўлган 
моддалар билан таъминлайди. Вакуолаларнинг яна бир қисми гидролитик 
ферментлар тутади ва лизосомаларнинг бошланғич структураси бўлиб 
ҳисобланади. 
Голжи комплекси цистерналарининг транс- юзасидан синтезланган 
моддалар тутувчи секретор вакуолалар ажралганда цистерналарнинг 
мембрана материали сарф бўлади. Бу етишмовчилик албатта тўлдирилиши 
лозим. Мембрана материалини йиғиш Голжи комплексининг яна бир 
хусусиятига киради. Бу ҳолат эндоплазматик тўрдан келувчи транспорт 
пуфакчалар мембрана материалининг цистерналар цис- юзасига келиб 
қўшилиши натижасида амалга оширилади. 
Голжи комплекси ва эндоплазматик тўр орасида доимий равишда 
моддалар транспорти амалга ошади. Бу транспорт ҳам махсус оқсил билан 
кобиқланган (жияклаган, ҳошияланган) везикулалар ѐрдамида бажарилади. 
Аммо икки йўналишда ҳаракатланувчи клатрин билан қопланган 
плазмолемма пуфакчалардан фарқли ўлароқ, бу транспортда қобиқ сифатида 
икки синфга кирувчи махсус оқсиллар ѐки коатомерлар - COP I and COP II 
(ингл. coating proteins or coatomers) хизмат қилади. Ҳар бир оқсил 
моддаларни фақат биргина йўналишда ташийди. Агар COP II билан 
қопланган пуфакчалар фақат 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish