Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
Трансцитоз 
– бу макромолекулаларнинг ҳужайра орқали транспорти 
бўлиб, бунда эндоцитоз жараѐнининг тезкор ва самарадор экзоцитоз жараѐни 
билан алмашиниши кузатилади. Трансцитоз одатда кавеолалар иштирокида 
кечади. Кавеолалар ҳужайранинг апикал ва базал қисмлари орасида қатновчи 
транспорт пуфакчаларини ҳосил қилади. Бу пуфакчалар ҳар бир транспорт 
циклида апикал плазмолеммадан ажралади (эндоцитоз) ва базал плазмолемма 
билан қўшилади (экзоцитоз). Шундай қилиб, трансцитоз жараѐнида апикал 
плазмолеммада эндоцитоз йўли билан ютилган макромолекулалар бирор бир 
ўзгаришсиз экзоцитоз механизми орқали ҳужайранинг базал ѐки ѐн қисмидан 
ташқарига чиқарилади. Трансцитоз айниқса эндотелий ҳужайралари учун хос 
бўлиб, у орқали макромолекулалар қон томирларидан тўқималарга, ва 


56 
аксинча, тўқималардан қонга транспорт қилинади. 
Ҳужайра юзасининг махсус тузилмалари 
Плазматик мембрана нафақат турли хил ҳужайралардагина, балки бир 
ҳужайранинг ўзида ҳам мураккаб тузилишга эга бўлиши мумкин. Ҳужайра 
қобиғида жойлашган тузилмалар шу ҳужайранинг қайси вазифани 
бажаришга 
ихтисослашганлиги 
билан 
бевосита 
боғлиқдир. 
Улар 
ҳужайранинг қайси қисмида жойлашганига қараб ҳужайранинг устки 
(апикал) юзасида, ѐн юзасида ва пастки (базал) қисмида жойлашган махсус 
тузилмаларга бўлинади. 
Ҳужайра устки юзасининг махсус тузилмалари.
Кўпгина 
ҳужайраларнинг устки юзасида апикал плазмолемманинг майда ўсимталари 
бўлган 
микроворсинкалар
кўринади. Кўпинча микроворсинкалар кам 
миқдорда, кичик ўлчамли ва бетартиб жойлашган бўлади. Аммо моддаларни 
сўришга ихтисослашган ҳужайраларда, масалан, ичак энтероцитлари, буйрак 
нефронининг проксимал найчалари ҳужайраларининг апикал қисмида 
микроворсинкалар узун (1 мкм гача) бўлиб, бир бирига яқин ва тартибли 
жойлашган. Оддий микроскопда микроворсинкалар жияклар ҳолида 
кўринади. Ҳар бир энтероцитда 1000 дан ортиқ микроворсинкалар бўлиб, 
улар ҳисобига ҳужайра апикал қисмининг сўриш юзаси 20 баробар 
катталашади. Микроворсинкаларда барча ҳужайра қобиғи учун хос бўлган уч 
зонани (гликокаликс, биологик мембрана ва ички зона) фарқлаш мумкин. 
Гликокаликс зонаси нозик ипсимон ва донадор элементлардан ташкил топган 
бўлиб, у гликопротеид ва гликолипидлардан иборат. Мембрана таркибида 
жуда кўп гидролитик ва транспорт фермент системалари жойлашган. Бу 
ферментлар гликокаликс ферментлари билан бир қаторда моддаларнинг 
ҳужайра ичига ўтишида (сўриш жараѐнида)муҳимўрин тутади. Ички зона 
(матрикс ѐки мембрана ости қавати) доначалар, марказда жойлашган 20-40 
параллел микрофиламентлардан (асосан актин ипчаларидан) ва уларни бир 
бири билан боғлаб турувчи фимбрин, эспин ва фасцин оқсилларидан иборат. 


57 
Микроворсинкалар ичидаги доначаларда миозин I, терминал тўрда эса 
миозин II оқсили бўлиб, улар актин ипчалари билан биргаликда 
ҳаракатчанликни таъминлайди. Микрофиламентларнинг юқори учи 
микроворсинкалар учидаги зич доначада тугаб, иккинчи, пастки учи эса 
терминал тўрни ҳосил қилади. Терминал тўр соҳасида спектрин оқсили актин 
ипчаларининг стабиллигини таъминлайди ва уларни апикал плазмолемма 
билан бирлаштириб туради.
Баъзи аъзоларда (уруғдон ортиғи, уруғ чиқарувчи йўллар, эшитув ва 
мувозанат аъзоларининг тукли ҳужайралари) микроворсинкаларга ўхшаш 
тузилишга эга узун 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish