Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Тугунларнинг иннервацияси



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Тугунларнинг иннервацияси.
Лимфатик тугунлар рецептор ва эффектор 
нерв охирларига бойдир. Тугунга дарвоза соҳасидан мағизли ва мағизсиз 
нерв толалари киради. Улар тугун капсуласида, трабекулаларда, пўстлоқ ва 
мағиз моддаларида рецептор нерв охирларини ҳосил қилади. Тугундаги 
эффектор нерв охирлари икки турли, яъни адренергик ва холинергик бўлади. 
Ёшга қараб ўзгариши.
Лимфа тугунлари организмнинг улғайиши билан 
боғлиқ ҳолда ўзгаради. Бу ўзгариш организмга тушадиган антигенлар билан 
чамбарчас боғлиқдир. Агар янги туғилган чақалоқ микроблардан бутунлай 


555 
ҳоли бўлган муҳитда сақланса (гнотобионтлар), ундаги лимфа тугунлари 
охиригача тараққий этмайди. Фолликуллар ва уларнинг кўпайиши 
марказлари ривожланмай қолади. Организмнинг ташқи муҳит антигенлари 
билан учрашуви лимфа тугунларини ѐш организмда тез вояга етказувчи 
асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Қарилик пайтига келиб, лимфа 
тугунларининг фаолияти сусаяди. Уларда лимфоцитлар ва микромуҳит 
ҳужайраларининг миқдори камайиб бириктирувчи тўқиманинг йўғонлашиши 
ва ѐғ ҳужайраларининг кўпайиши кузатилади. 
Гемолимфатик тугунлар 
Улар одамда жуда кам учраб, асосан қорин аортаси ва буйрак 
артериялари атрофидаги ѐғ тўқимасида жойлашиши мумкин. Улар оддий 
лимфа тугунларидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқланади. 
1. Улар майда бўлиб, ўлчамлари 0,1 – 0,3 см дан ошмайди. 
2. Уларда фолликуллар ва мағиз тасмалари яхши ривожланмаган 
бўлади. 
3. Синуслар, айниқса, мағиз синуслари кенг бўлиб, ўзида кўп миқдорда 
эритроцитларни ва гранулоцитларни тутади. Эмбрионда ва янги туғилган 
чақалоқда гемолимфатик тугунларда қоннинг такомил этувчи ѐш 
ҳужайраларини (промиелоцитлар, миелоцитлар, нормоцитларни) кўриш 
мумкин. 
Гемолимфатик тугунларни баъзан одамлар ва сут эмизувчиларда 
учрайдиган қўшимча майда талоқлардан ҳам фарқ қилиш муҳимдир: 
1. Гемолимфатик тугунларда албатта олиб келувчи лимфатик томирлар 
бўлиб, қўшимча талоқларда эса улар йўқдир. 
2. Қўшимча талоқларда учрайдиган махсус тузилмалар (фолликуллар 
таркибидаги марказий артериялар, йирик веноз синуслар) гемолимфатик 
тугунларда бўлмайди. 
ТАЛОҚ


556 
Талоқ иммун-ҳимоя системасининг периферик аъзоси бўлиб, 
организмда бир қанча муҳим 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish