Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

ВЕНУЛАЛАР 
Микроциркуляция томирларининг қонни олиб кетувчи бўлими 
посткапилляр ва йиғувчи венулалардан иборат. Капиллярларнинг 
венулаларга ўтиши аста секинлик биланамалга ошади.Посткапилляр 
венулалар диаметри 8-30 мкм бўлиб, тузилишига кўра капиллярларга 
ўхшайди. Бироқ улардан диаметрининг каттароқ бўлиши ва деворида 
перицитларнинг кўплиги билан фарқ қилади. Йиғувчи венулалар (диаметри 
30–150 мкм) деворида эса алоҳида-алоҳида жойлашган силлиқ мушак 
ҳужайралари бўлади, шунингдек ташқи пардаси анча яққол кўринади. 
Венулалар лимфатик капиллярлар билан биргаликда дренаж 
вазифасини бажаради, қон билан тўқима суюқлиги ўртасидаги гемолимфатик 
мувозанатни бошқариб туради, тўқималарда модда алмашинуви натижасида 
ҳосил бўлган маҳсулотларни олиб кетади. Венулалар девори орқали 
лейкоцитлар ҳам ўтиши мумкин. Қоннинг секин оқиши (1–2 мм/с), қон 
босимининг пастлиги (10 мм симоб устуни атрофида) ва венулалар 
деворининг чўзилувчанлиги уларда қоннинг тўпланиши (депо) учун қулай 
шароит яратади. 
Посткапилляр венулаларнинг деворидаги эндотелий ҳужайраларининг 
яна бир ҳусусиятларидан бири оқ қон таначаларини ушлаб қолишдир, 
натижада яллиғланиш ўчоқларига лейкоцитларнинг трансэндотелиал 


511 
миграциясини таьминлашдир. Бунинг натижасида, тўқималарда яллиғланиш 
кузатилганда, у ерга суюқлик тўпланиб, шиш ҳосил бўлади.
АРТЕРИОЛО-ВЕНУЛЯР АНАСТОМОЗЛАР (АВА) 
Артериоло-венуляр анастомозларнидеярли барча аъзоларда учратиш 
мумкин. Уларнинг диаметри 30–500 мкм, узунлиги эса 4 мм гача етиши 
мумкин. АВАлардан оқаѐтган артериал қон капиллярларга ўтмасдан, 
тўғридан-тўғри веналарга қуйилади. АВА ларни тузилишига кўра икки 
гуруҳга ажратиш мумкин:1. Ҳақиқий ѐки типик АВА лар (шунтлар); 2. 
сохта ѐки атипик АВА лар (ярим шунтлар). 
Типик АВА
ларда венага тоза артериал қон қуйилади. Тузилишига кўра 
уларнинг ҳам икки турифарқланади:
а) махсус беркитувчи тузилмага эга бўлмаган ва б) махсус беркитувчи 
тузилмага эга бўлган ҳақиқий АВАлар.
Махсус беркитувчи тузилмага эга бўлмаган АВАларда бир томирнинг 
иккинчисига ўтиши чегараси бўлиб артериола ўрта қаватининг тугаган жойи 
ҳисобланади. Қон оқими артериола деворининг ўрта қаватидаги силлиқ 
мушак ҳужайралари томонидан бошқарилади. 
Махсус беркитувчи тузилмага эга бўлган АВАларнинг ҳам икки тури 
фарқланади:
1) туташувчи артерия типидаги АВА деворининг ички пардасида 
бўйлама йўналган мушак ҳужайралари яхши тараққий этган бўлиб, томир 
бўшлиғига чиқиб турувчи ѐстиқчалар ѐки бурмалар ҳосил қилади. Мушак 
ҳужайраларининг қисқариши натижасида ѐстиқчалар томир бўшлиғини 
беркитади. 
2) эпителиоид типидаги АВА лар, улар ҳам ўз навбатида оддий ва 
мураккаб бўлиши мумкин. Эпителиоид типидаги оддий АВА лар артериал 
қисмининг ўрта қаватида ички бўйлама ва ташқи айланасига йўналган силлиқ 
мушак ҳужайралари жойлашганлиги билан ажралиб туради. Анастомознинг 


512 
веноз қисмига яқинлашган сари уларнинг ички бўйлама қавати калта овал 
шаклдаги, цитоплазмаси оқиш мушак ҳужайралар (Е-ҳужайралар) билан 
алмашинади.Улар
эпителийсимон ҳужайралар деб
юритилади. Бу АВА 
ларнинг веноз қисми девори жуда юпқалашиб кетади. Ўрта қавати жуда кам 
миқдорда айлана жойлашган силлиқ мушак ҳужайраларини тутади. 
Мураккаб ѐки коптокчасимон эпителиоид типидаги АВА ларнинг оддий 
анастомоздан фарқи шуки, уларда қон олиб келувчи артериола 2–4 та 
тармоққа бўлинади, сўнгра веноз сегментига ўтади. Бу тармоқлар ягона 
умумий бириктирувчи тўқимали капсула билан ўралган. Бундай 
анастомозлар қўл панжаларининг терисида кўплаб учрайди. Анастомоз 
деворидаги эпителийсимон ҳужайралар сувни ўзига шимиб, шишиш 
хусусиятига эга бўлганлигидан томир бўшлиғи торайиши ѐки бутунлай 
беркилиб қолиши мумкин. Бу ҳужайралардан суюқликни чиқиши эса 
анастомоз орқали қон оқишини таъминлайди. Ана шундай тарзда анастомоз 
орқали қон ҳаракати бошқарилади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish