Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Ретикуляр формация
(тўрсимон тузилма) орқа миянинг юқори 
қисмида бошланади ва узунчоқ мия орқали кўприк, ўрта мия, кўрув 
дўмбоғининг марказий қисми, гипоталамус ва кўрув дўмбоғи билан қўшни 
бўлган бошқа соҳаларга чўзилиб кетади. Ретикуляр формацияда турли 
томонга йўналган кўп сонли нерв толалари биргаликда тўр ҳосил қилади. 
Ушбу тўрда мультиполяр нейронларнинг майда гуруҳлари жойлашади. 
Нейронлар турли катталикда бўлиб, жуда кичик нейрондан тортиб, жуда 
йирик ҳужайралар ҳам мавжуд. Майда нейронлар кўпчиликни ташкил 
қилади ва ретикуляр формациянинг ўзида жуда кўп бирикишлар ҳосил 
қилувчи калта аксонлар тутади. Йирик нейронларнинг ўзига хослиги 


346 
шундаки, уларнинг аксонлари кўпинча бифуркациялар ҳосил қилиб
,
биринчиси пастга, орқа мияга ва иккинчиси юқорига, кўрув дўмбоғи ѐки 
оралиқ миянинг бошқа базал соҳаларига ва катта ярим шарларга кетувчи 
тармоқларларга ажралади.
Ретикуляр формация орқа мия-ретикуляр тракти, вестибуляр ядро, 
катта ярим шарлар пўстлоғи, айниқса, унинг ҳаракатлантирувчи маркази, 
гипоталамус ва бошқа шу каби жуда кўп манъбалардан сезувчи толалар 
олади. Ретикуляр формация мураккаб рефлектор марказ бўлиб, марказий 
нерв системасининг турли бўлимлари фаоллигининг дастлабки даражасига 
жавоб беради, уларни кўтаради ѐки пасайтиради. Бунда, чунончи, гамма-
мотонейронларга таъсир қилиш орқали скелет мушакларининг тонуси ва 
стереотип ҳаракатлар, масалан, нафас олиш назорат қилинади.
Юқорида қайд қилинганлар кўрсатадики, нафас маркази ѐ ретикуляр 
формациянинг бир қисми ҳисобланади ѐки унинг назорати остида бўлади ва 
узунчоқ мияда жойлашади. Нафас маркази икки хил: инспиратор (нафас 
олувчи) ва экспиратор (нафас чиқарувчи) нейронлардан ташкил топган. 
Нейронларнинг унисини ҳам, бунисини ҳам аксонлари орқа мияга, нафас 
мушаклари – диафрагма ва қовурғалараро мушакларни иннервация қилувчи 
мотонейронларга боради. Нафас марказининг нейронлари автоматизмга эга 
бўлиб, нафас олиш ва нафас чиқаришни мунтазам галма-галлигини 
таъминлайди. Ушбу нейронларнинг фаоллигига кўпчилик тузилмалар ва 
омиллар таъсир қилади. Энг аввало, бу қондаги С0
2
, 0
2
ва водород ионлари 
миқдорини 
сезувчи 
хеморецепторлардир. 
Маълумки, 
ушбу 
параметрларни ўзгариши нафас олишнинг тезлиги ва чуқурлигига таъсир 
қилади. Нафас марказига адашган нервнинг яқин жойлашган ядролари 
ҳам таъсир қилади. Чунончи, ўпка альвеолаларида механорецепторлар 
бўлиб, нафас олганда улардан сигналлар адашган нерв (п. vagus) нинг 
сезувчи толалари орқали нафас маркази нейронларига келади ва 
уларнинг фаоллигини ўзгартиради. Ниҳоят, нафас марказига марказий 


347 
нерв системасини бошқа бўлимларининг (катта ярим шарлари пўстлоғи, 
гипоталамус, варолий кўприги) айрим соҳалари ҳам таъсир қилади. 
Масалан, бу нафас олишни иҳтиѐрий бошқаришни ҳамда нафас 
олишнинг нутқ ва одамнинг руҳий (эмоционал) ҳолатига автоматик 
тарзда мослашишини таъминлайди.
Узунчоқ мия тузилмалари орасида тўрт жуфт (IX–XII) пастки калла 
нервларининг ядролари, шу жумладан, парасимпатик нерв системасининг 
асосан адашган нервга (X жуфт) тегишли бўлган ядролари жойлашган. 
Ушбу ядролар томирлар тонусини, бронхларни, юрак ишини ва бошқа 
вегетатив фаолиятларни бошқаради.Узунчоқ мияда оқ модда асосан 
вентролатерал соҳани эгаллайди. Миелинли нерв толаларнинг асосий 
тутамлари унинг вентрал қисмида ѐтган кортико-спинал тутамлар 
(узунчоқ мия пирамидалари) дан иборат. Унинг ѐн соҳаларида орқа мия-
мияча йўлининг толаларидан ҳосил бўлган арқонсимон таналар 
жойлашади. Бу ердан толалар миячага боради. Понасимон ва ингичка 
тутамлар ядролари нейронларининг аксонлари ички ѐйсимон толалар 
шаклида ретикуляр формацияни кесиб ўтади, ўрта чизиқда чок ҳосил 
қилиб кесишади ва кўрув дўмбоғига йўналади.
Шундай қилиб, ҳажми унча катта бўлмаган узунчоқ мияда жуда кўп 
муҳим марказлар ва ўтказувчи йўллар тўпланган. Шу сабабли унинг 
шикастланиши ҳаѐт учун ўта ҳавфлидир. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish