Тараққиѐти.
Нерв тўқимаси бир неча манбалардан ривожланади.
Нейруляция жараѐнида ҳосил бўлган нейроэктодермадан нерв найи, нерв
қирраси (ганглиоз пластинка) ва нейроген плакодалар шаклланади. Дастлаб
эктодерманинг ўрта қисмида йўғонлашган жой – нерв пластинкаси
шаклланади. Сўнгра хордадан ажралаѐтган индукторлар таъсирида нерв
пластинкаси эгила бошлайди. Бу эса нерв тарновчасини ва нерв бурма
ларини ҳосил бўлишига олиб келади. Нерв тарновчасининг четлари бура либ
бир-бирига яқинлашади ва бирикиб, нерв найини ҳосил қилади. Нерв
бурмалари эса нерв найи билан эктодерма ўртасида ҳужайраларнинг сийрак
тўпламлари – жуфт нерв қирралар ѐки ганглиоз пластинкаларга айланади.
Кейинчалик нерв найидан марказий нерв системаси – бош ва орқа мия ҳамда
нерв системасининг периферик қисмлари ривожланади. Нерв қиррасининг
ҳужайралари эса бир неча гуруҳга ажралади. Бир хил ҳужайралар
мезодермага чуқур кўчиб киради ва пуштнинг тегишли жойларида
периферик нерв системасининг тугунлари (ганглиялар)га асос солади. Бошқа
ҳужайралар эктодерма остида қолади ва терининг пигмент ҳужайралари –
меланоцитларга айланади. Учинчи ҳужайралар ҳам кўчади ва улардан
периферик нейро-эндокриноцитлар: буйрак усти безларининг мағиз моддаси
ҳужайралари, ҳамда кўп сонли якка-якка жойлашган гормон ишлаб
чиқарувчи ҳужайралар такомиллашади. Бошнинг айрим нерв тугунларини
ҳосил бўлишида эҳтимол нейрал плокадалар – пушт калласининг ѐн
томонларидаги эктодерманинг йўғонлашган жойлари ҳам иштирок этади.
Тараққиѐтнинг илк даврларида нерв найининг девори фақат бир қават
призматик ҳужайралардан ташкил топган. Бу ҳужайраларнинг тез кўпайиши
натижасида нерв найининг девори, айниқса унинг ѐн томонлари
йўғонлашади, бўшлиғи эса тораяди. Бу вақтда нерв найи деворида 3та
қаватни тафовут қилиш мумкин бўлади: 1) вентрикуляр ѐки эпендима қавати;
267
2) ѐпқич ѐки мантия қавати; 3) маргинал зона ѐки қирғоқ вуали.
Вентрикуляр ѐки эпендима қавати кўпайиш хусусиятига эга бўлган бир
қават призматик ҳужайралардан ташкил топган. Вентрикуляр ҳужайралар
кўпаяди ва нейробласт ва глиобластлар (спонгиобластлар)ни ҳосил қилади,
улар марказий нерв системасининг нейронлари ва глиоцитларининг
бошланғич ҳужайралари бўлиб, мантия қаватига кўчиб ўтади. Вентрикуляр
ҳужайраларнинг бир қисми ўз ўрнида қолади ва бўлажак эпендимал глияга
айланади. Эпендимал ҳужайранинг ядроси ҳужайранинг марказий каналга
қараган апикал қисмига кўчиб ўтади. Ҳужайралар бўлинади ва бўлингандан
сўнг қиз ҳужайраларнинг ядролари ҳам ҳосил бўлган ҳужайраларнинг апикал
қисмига кўчиб ўтади ва бу ерда ДНКнинг иккиланиши рўй беради.
Кейинчалик бу ҳужайралардан бош мия қоринчалари ва орқа мия канали
деворини қоплаб турувчи эпендимал глия тараққий этади. Ёпқич ѐки мантия
қавати кейинги тараққиѐт мобайнида икки хил ҳужайраларга – нейробласт ва
глиобласт (спонгиобласт) ларга такомиллашади. Нейробластлар бўлиниш
хусусиятини йўқотади ва кейинчалик улардан нейронлар тараққий этади.
Глиобластлар
бўлинишда
давом
этади
ва
астроцитлар
ҳамда
олигодендроглиоцитларни ҳосил қилади. Етук астроцитлар ва
олигодендроглиоцитлар ҳам бўлиниш қобилиятини тўлиқ йўқотмайди.
Нейронларнинг янгитдан ҳосил бўлиши илк постнатал даврда тўхтайди.
Ёпқич қават ҳужайраларидан орқа миянинг кулранг моддаси ва бош мия
кулранг моддасининг бир қисми ҳосил бўлади.
Маргинал
зона
ѐки
қирғоқ вуали ҳужайралар тутмайди. У мантия қавати нейробластлари ва
глиобластларининг бу ерга ўсиб кирган ўсимталаридан шаклланади ва
марказий нерв системасининг оқ моддасини ҳосил қилади. Бош миянинг
баъзи қисмларида ѐпқич қават ҳужайралари кўчиб ўтишда анча давом этиб,
ҳужайралар тўпламлари – кортикал пластинкаларни ҳосил қилади, улардан
бош мия катта ярим шарлари ва миячанинг пўстлоғи шаклланади(расм8.1).
268
Do'stlaringiz bilan baham: |