Перицитлар (pericyti, periangiocyti)
Қон томир эндотелий ҳужайраларининг ташқи томонида базал
мембрана ҳосил қилган ѐриқларда ѐки базал мембрана билан эндотелий
ҳужайра базал плазмолеммаси орасида перицит ҳужайралари жойлашиб,
уларни перикапилляр ҳужайралар ѐки периангиоцитлар деб ҳам юритилади.
Перицитларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири уларнинг ҳамма
тарафдан базал мембрана билан ўралган ҳолда жойлашишидир. Базал
мембрана перицитга яқин ерда иккига бўлиниб, ҳужайрани қамраб олади.
Перицитлар овалсимон ѐки нотўғри шаклга эга бўлиши мумкин. Баъзан
перицитлар тузилиши жиҳатдан лимфоцитларга жуда ўхшаб кетади.
Перицитларнинг фаолияти охиригача аниқланган эмас. Бу ҳужайраларда
баъзан нерв охирларининг тугалланиши перицитлар қон капиллярлари
тешигининг катталигини бошқариб туради, деган фикрга олиб келади.
Кейинги йилларда перицитларга маълум бир шароитда бириктирувчи
тўқиманинг бошқа ҳужайраларига (фибробластларга) айланадиган ўзига хос
ҳужайралар сифатида қаралмоқда.
Адвентициал ҳужайралар(adventitiocyti)
Улар кам дифференциалланган, ясси ѐки дуксимон шаклга зга
ҳужайралар бўлиб, қон томирлар атрофида жойлашади. Адвентициал
ҳужайралар перицитлардан фарқ қилиб, ҳеч қачон базал мембрана билан
ўралмайди. Уларнинг цитоплазмаси суст базофил бўялиб, ўзида кам
миқдорда органеллалар тутади. Адвентициал ҳужайралар кам дифферен
202
циалланган ҳужайралар бўлиб, улардан маълум шароитларда фибробластлар
ѐки адипоцитлар (ѐғ ҳужайралари) ҳосил бўлади.
СИЙРАК БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМАНИНГ ҲУЖАЙРАЛАРАРО
МОДДАСИ
Сийрак бириктирувчи тўқиманинг ҳужайралараро моддаси аморф
(асосий) моддадан ва икки турли толалардан иборат. Коллаген ва эластик
тола толаларнинг асосий қисмини ташкил этиб, ретикуляр толалар кам
учрайди.Ретикуляр толалар коллаген толаларнинг бир тури ҳисобланади ва
унда коллаген III бўлади.
Аморф модда ва толалар асл бириктирувчи тўқиманинг ҳамма
турларида ҳар хил нисбатда учрайди. Шунинг учун қуйида келтирилган
ҳужайралараро модданинг тузилиши бириктирувчи тўқиманинг ҳамма
турлари учун тегишлидир.
АСОСИЙ МОДДА
Асосий, аморф ѐки цемент модда бириктирувчи тўқима такомилининг
илк босқичларида ҳосил бўлиб, аввалига толалар кўпроқ бўлади,кейинчалик
аморф модда дифференциаллашиб, бириктирувчи тўқиманинг бир турида,
масалан, терида кам, тоғайда эса кўпроқ гликозаминогликанлар
(мукополисахаридлар) тутади.Бириктирувчи тўқиманинг ҳужайра ва
толалари унинг асосий моддасида ѐтади. Нормал шароитда асосий модда гел
консистенциясига эга. Унинг таркибига бириктирувчи тўқима ҳужайраларида
синтезланувчи
моддалар
(сулфатланган
гликозаминогликанлар-
хондроитинсулфат, гепаринсулфат, кератинсулфат, гиалурон кислота;
ферментлар, иммун таначалар) ва қон томир орқали келувчи моддалар
(албумин, глобулин, витаминлар, гормонлар, ионлар, сув, ферментлар, иммун
203
таначалар ва метаболитлар) киради.Асосий модданинг ўтказувчанли
гликозаминогликанларга (ГАГ)га ва гликопротеинларга (ГП)боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |