Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

митохондрия матрикси
деб аталади. Митохондрия 
матриксида электрон зич (тўқ) гранулалар бўлиб, уларнинг зичлиги Ca
+2
ва 
Mg
+2
ионларига боғлиқ. Матриксда лимон кислотаси (Кребс) циклининг, 
сукцинатдегидрогеназадан ташқари, барча ферментлари, ѐғ кислоталарининг 
оксидланиш ферментлари ва бошқа тизимларнинг баъзи ферментлари 
аниқланган. Бундан ташқари митохондрия матриксида ДНК ва РНК 
топилган. Митохондрияда 3 хил РНК – рибосомал, информацион, транспорт 
РНК бўлади. Митохондриал рибосомаларнинг ўлчами цитоплазматик 
рибосомаларга нисбатан кичикроқ бўлади. Митохондрия матриксида ўзига 
хос оқсил синтез жараѐни ҳам юз беради. Лекин бу оқсил синтези 
маҳсулотлари митохондрия функция бажариши учун етарли эмас, шунинг 
учун кўпчилик оқсиллар митохондрияга цитоплазмадан кириб келади. 
Митохондриал матриксдан олинган ДНК ҳалқасимон тузилган бўлиб, икки 
занжирлидир. У митохондриянинг ўзида синтезланади, редупликацияси ҳам 
ядродаги ДНК репликациясига боғлиқ бўлмаган ҳолда содир бўлади. Шунга 
ва бошқа далилларга асосланиб, митохондриялар аэроб прокариотлардан 
ҳосил бўлади, улар эукариот ҳужайраларнинг ичига кириб, эндосимбиотик 
жараѐнларга мослашган, деган фикр кўпчилик олимлар томонидан 
билдирилади 
Митохондрия асосий функцияси АДФ ва ноорганик фосфатдан АТФ 
ҳосил қилиши ҳамда Кребс цикли оралиқ моддаларининг аэроб йўл билан 
оксидланишини таъминлашдир. АТФ макроэргик боғларнинг энергияси 
механик (мушакларда), электрик (бош мия ҳужайраларида, нерв ҳужайралари 
ўсимталарида, рецепторларда ва балиқнинг электрик органида), ѐруғлик ва 
осмотик энергияларга айланиши мумкин. Бундан ташқари, митохондрия 
ҳужайра ичидаги кальций концентрациясини бошқариб туришда ҳам 
иштирок этади. Ҳужайранинг функционал активлиги ошса, масалан, юрак 
мушагининг ѐки буйрак каналчаларининг гипертрофиясида, митохондрия 


67 
йириклашади, крсталар сони ортади ва матриксни зич жойлашган кристалар 
тўлдириб туради. Митохондрия узоқ ҳаѐт кечирмайди. Митохондриянинг 
биологик ярим ҳаѐт (бор митохондрия ярмининг янгиланиши) даври кўп 
ҳужайраларда ўртача 10 кунга тенг. Митохондрия куртак отиш йўли билан 
ѐки кўндалангига иккига бўлиниши натижасида кўпаяди. Митохондриянинг 
ўсиши ва бўлиниши даврида митохондрия ичидаги синтетик процесслар 
митохондрия липопротеид мембранасини ва асосий ферментларини ҳосил 
қилади, баъзи бир энзимлар эса (масалан, цитохром С) рибосомаларда синтез 
бўлиб, 
митохондрияларга 
келтирилади. 
Митохондрияларнинг 
мембраналараро бўшлиғидан цитоплазмага цитоплазмага ажралиб чиқувчи 
цитохром С ҳужайраларнинг дастурланган ўлими 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish