Код вазифаси, яъни бир қатор кодли сўзлар танлаш орқали узатиш олиб бориш;
Кодлаш , яъни кодлаш алгоритмини амалга оширадиган алгоритм ва аппаратура ишлаб чиқариш;
Декодлаш , яъни декодлаш алгоритмини амалга оширадиган алгоритм ва аппаратура ишлаб чиқариш.
Шовқинбардош кодлардан амалий фойдаланиш вазифаси 3 босқичга бўлинади:
Циклик кодлар систематик кодларнинг бир кўриниши ҳисобланади ва унинг барча хусусиятларига эга. Улар кодлаш ва декодлаш схемаларини осонлаштириш мақсадида яратилган. Кейинчалик унинг амалда кенг тарқалишини таъминловчи юқори корректлаш хусусиятлари аниқланди.

Циклик кодлар қурилишида кодли комбинацияларни полином кўринишида тасаввур қилиш қабул қилинган. Тасодифий миқдор тизимида ҳар қандай сон полином код комбинацияси сифатида ёзилган бўлиши мумкин:
Ҳар G(x) кодли комбинация оддий k-элементли кодни xr га кўпайтирамиз, кейин пайдо бўлган даражаси R бўлган P(x) полиномга бўламиз.
Ҳар G(x) кодли комбинация оддий k-элементли кодни xr га кўпайтирамиз, кейин пайдо бўлган даражаси R бўлган P(x) полиномга бўламиз.
Кўпайтириш натижасида G(x) полиномига кирувчи xi нинг ҳар аъзосини даражаси r га ошади. xr G(x) кўпайтмасини P(x) га бўлганимизда G(x) даражасидаги Q(x) бўлинма ҳосил бўлади. Бундан ташқари, агар xr G(x) кўпайтма P(x) га яхлит бўлинмаса R(x) қолдиқ пайдо бўлади:
Мадомики Q(x) бўлинмаси G(x) дек даражага эга экан, у ҳам оддий k- элементлик коднинг комбинацияси ҳисобланади.
Тенгликнинг иккала қисмини P(x), га бўлиш орқали
F(x)=Q(x)P(x)=xrG(x) R(x) га эга бўламиз.
Циклик коднинг кодли комбинациясини 2 усул ёрдамида олиш мумкин:
1. G (x) кодли комбинацияни оддий k- элементли кодга кўпайтириш орқали Р(х) полиномини ҳосил бўлиши;
2.Оддий коднинг G (x) кодли комбинацияни xr бирхадга кўпайтириш ва бу кўпайтмага G(x) xr кўпайтмасини Р(х) га бўлишдаги қолдиқни қўшиш орқали.