Чуқур карьерларда чанг-газ режимини бошқариш муаммоларининг замонавий ҳолати таҳлили ва забойканинг портлатиб майдалаш самарадорлигига таъсирини таҳлил қилиш


-§. Карьерларда ялпи портлатишларда чанг-газ ажралишини бостириш усуллари таҳлили



Download 270 Kb.
bet3/5
Sana10.06.2022
Hajmi270 Kb.
#651356
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5456613953654233162

1.2-§. Карьерларда ялпи портлатишларда чанг-газ ажралишини бостириш усуллари таҳлили


Карьерларда ялпи портлатишларда чанг-газ ажралиб чиқишини камайтириш бўйича технологик, ташкилий ва техник-мухандислик тадбирлари маълум [26; 28].
Технологик тадбирлар баланд поғоналарни портлатиш, қўлланилётган ПМларни ноль кислород балансли ПМ билан ёки шунга яқин ПМ билан алмаштириш ва тиргак девор билан портлатиш имконини беради.
Ташкилий тадбирлар таркибига табиий шамол оқимини ҳисобга олиш, портлаш вақтини унинг максимал фаоллиги даврига ўтказиш ҳамда забой материалини алмаштириш ва карьер атмосфераси таркибини назорат қилиш киради.
Техник-мухандислик тадбирлари мазмуни ялпи портлатиш ўтказиладиган жойни сув ёки чанг намловчи қўшимчалар билан суғориш, гидрозабойка ва табиий шамоллатишдан иборат.
Ҳозирги вақтда қўлланиладиган барча турдаги забойкалар икки гуруҳга бўлинади:
а) сома материаллари;
б) суюқлик воситалари.
Карьерда портлатиш ишларини олиб боришда чанг ва газга қарши курашиш усули маълум [29]. Ушбу усулга мувофиқ, скважиналарни зарядлашдан олдин икки босқичда кон массиви ёриқларини тампонлаш йўли орқали портловчи скважиналарни мустаҳкамлаш амалга оширилади. Дастлаб, скважинани бутун узунлиги бўйлаб тампонланади, кейин эса, олдинги горизонтдаги скважина перебур узунлиги қийматига тенг бўлган, портлаш блокининг фақатгина юқори чегарасида тампонловчи қоришма тўлдириш амалга оширилади. Юқори қатлам ёриқларини мустаҳкамлаш блок марказидан унинг перефериясигача бирин-кетин амалга оширилади, тампонловчи қоришмага эса температурани ютувчи ва газни нейтралловчи агентлар қўшилади.
Ушбу усулнинг асосий камчилиги шундаки, жараённинг сермашаққатлилиги, сув оқимини жойлаштиришнинг имкони йўқлиги, портлаш блоки ва чанг-газ булути ичида уларнинг узоқга отилишининг чегараланганлиги ҳисобланади.
Карьерларда ялпи портлатишларда чанг бостириш, ҳар бир скважинани ПМ заряди билан тўлдириш ва сувли герметик қобиқни жойлаштиришни ўз ичига олувчи усуллар мавжуд [30; 32].
Усулларнинг камчилиги шундан иборатки, портлаш блоки юзасида герметик қобиқдан пуркалувчи сув тоғ жинсларини юмшатишнинг майда заррачали маҳсулотларини етарли даражада намламайди. Пуркаладиган сув етарли даражада йирик ўлчамга эга ва шунинг учун портлатилган блок юзасида чанг булутининг жойлашиши жараёнида сув заррачалари чангни намлаш, коагуляция ва чўктириш жараёнини тўлиқ ўзлаштирмай туриб, ўзининг оғирлик кучи билан чанг булутидан тушади. Чанг булути кейинчалик қаршиликка учрамай кенгаяди, юқорига кўтарилади, атрофни ўраб турган ҳаво томонидан итарувчи таъсир остида катта масофага тарқалади ва чўкинди кўринишида атроф-муҳитни ифлослантириб, табиатга эклогик зиён етказади.
И.Б.Катанов томонидан забойка сифатида кўпикли гелни қўллаш имконини берувчи, кон массивида зичлиги паст бўлган забойка материалларида зарб тўлқини параметрлари ўзгаришининг ўрнатилган қонуниятларига асосланган, портловчи скважина зарядини забойка қилиш усули ишлаб чиқилган [33; 7–8-б]. Кузбасс разрези шароитида кўпик-гелли забойкани қўллаш натижасида экскаваторларнинг иш унумдорлиги 18%га ошди, майда заррачали чанг ва чанг-газ булутининг тарқалиши 1,8-2%га камайди.
Таклиф этилаётган кўпик-гелли забойка қўлланилган скважина конструкцияси 1-расмда келтирилган [33; 31–32-б].

а – Нв<3 м, б - Нв>3 м ва Qв <700 л/с, в - Нв>3 м ва Qв >700 л/сек; ← − − портлатиш механизми комплексларининг ҳаракатланиш йўналиши, шунингдек 1 ← ПВ ортилган машиналар, 2 - ← − − - МЗ, 3 ← − − МПЗ, 4 < − изоляцияловчи қобиқли машиналар, 5 ← − − МОЗ, ○ ● – қуруқ ва сувли скважиналар.

Download 270 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish