Kurs ishining maqsadi. O‘rta maxsus ta'lim tizimida psixologik xizmat ko‘rsatish mavzusini o‘qitishning nazariy va amaliy masalalarini tadqiq etish, mavzu yuzasidan o‘quv moduli ishlanmasini shakllantirish, mavzular asosida loyixalarni ishlab chiqish hamda o‘qitishni takomillashtirish bo‘yicha xulosalar va tasiyalar ishlab chiqishdan iborat.
Kurs ishi maqsadidan kelib chiqib quyidagi vazifalar belgilab olindi:
· Psixologning o‘rta va o‘rta maxsus ta'lim tizimidagi faoliyati taraqqiyotining ustuvor yo‘nalishlarini aniqlash;
· Psixologning o‘rta va o‘rta maxsus ta'lim tizimidagi faoliyati mavzusini o‘qitishdagi innovatsiyalar va ilg‘or xorijiy tajribalarini o‘rganish;
· Psixologning o‘rta va o‘rta maxsus ta'lim tizimidagi faoliyati modulining mazmun va maqsadini o‘quv me'yoriy xujjatlarlarda aks ettirilish;
· Psixologning o‘rta va o‘rta maxsus ta'lim tizimidagi faoliyati mavzusining texnologik xarita tuzish;
· Psixologning o‘rta va o‘rta maxsus ta'lim tizimidagi faoliyati mavzusi bo‘yicha ma'ruza matn tayoyrlash;
· Psixologning o‘rta va o‘rta maxsus ta'lim tizimidagi faoliyati mavzusidan keyslar ishlab chiqish;
· Psixologning o‘rta va o‘rta maxsus ta'lim tizimidagi faoliyati mavzusi yuzasidan taqdimot tayyorlash;
Ilmiy ahamiyati: Kurs ishi nazariy va amaliy ahamiyati shu bilan belgilanadiki, tadqiqot natijasida olingan xulosalar “Maktab psixoligik faoliyat turlari va yo’nalishlari, psixologik konsultatsiya, psixikoreksiya, psixologik ekspirtiza” mavzusi bo‘yicha tashkiliy xarakterga ega bo‘lgan hujjatlarni ishlab chiqish uchun amaliy dastur bo‘lishi mumkin.
Инсон психологиясини тушиниш, таҳлил қилиш, ривожлантиришга жиддий эътибор бериш масаласи ҳамма замонларда ва ҳамма давлатларда ҳам ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг етакчи вазифаларидан бири бўлиб келган.
ХХ аср бўсағасида психология фани ва унинг илғор вакиллари ўзларининг навбатдаги жаҳоншумул илмий мақсадлари - инсонга, айни пайтда, жамиятга психологик хизмат кўрсатиш тизимининг муқаррарлигини назарий-илмий жиҳатдан асослаб беришга муваффақ бўлдилар.
Умуман, психологик хизмат кўрсатиш муаммоси маълум маънода, илмий психологиянинг етакчи йўналишларидан бири сифатида кўп бор мунозаралар манбаи бўлган. Бу ҳақда дастлабки психологик тасаввурлар макони бўлмиш Ҳиндистон, Хитой, Египет, Вавилон, Ўрта Осиё, Грециядан, шунингдек, жон (руҳ) ҳақидаги китобнинг муаллифи Аристотелдан ҳамда темперамент (мижоз) таълимотининг асосчилари Галенъ, Гиппократ ва ибн Синолардан тортиб, то ҳозирга қадар психологлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб келмоқдалар.
Тарих ва ижтимоий ҳаёт тамойиллари шуни кўрсатмоқдаки, жамиятнинг ҳар томонлама ривожланиши ва унда юксак даражадаги ҳаёт, турмуш тарзининг қарор топтирилиши, аввало ҳар бир фаолият кўрсатувчи шахсдаги ўзига хос психологик салоҳиятнинг не чоғлик тўла-тўкис намоён этилаётганлиги билан белгиланади. Зеро, ҳар бир мамлакатнинг порлоқ келажагини одамлардаги ижодий, интеллектуал ва маънавий тараққиёт йўлига хизмат қилувчи давлат механизмисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боисдан бўлса керак, ҳозирги кунда барча ривожланган, ривожланиш йўлидан бораётган мамлакатлар биринчи галда ўз фуқароларининг маънавий, интеллектуал, жисмоний, руҳий баркамоллигига ва ундан ижтимоий манфаатлар учун самарали фойдаланиш йўлларини излашга жиддий эътиборни қаратмоқдалар. Шу нуқтаи назардан, ҳар бир мамлакатда инсон ва унинг фаолияти ўртасидаги уйғунликни таъминлашга қаратилган ижтимоий-психологик хизмат тизимининг жорий этилиши алоҳида аҳамият касб этади.
Президентимиз ўзининг Ўзбекистоннинг бугунги истиқлол ва истиқбол йўлини ифодаловчи бошқа қатор маърузалари, асарларида ҳам иқтисодиёт билан маънавият, инсон руҳиятининг баркамоллиги, ҳаётнинг ўзаро ажралмас, бир-бирини тўлдирадиган, ўзаро таъсир, акс таъсир этадиган муҳим омиллари эканлигини, айни пайтда бугунги иқтисодий ўнгланиш, иқтисодий тикланиш, иқтисодий ривожланишни, маънавий ўнгланиш, маънавий покланиш, маънавий юксалиш ҳаракатлари билан тамомила уйғун бўлишини таъминлашнинг муқаррар ижтимоий зарурат эканлигини қайта-қайта таъкидлайди. Бу вазифаларнинг бажарилиши эса ҳар бир шахс ва унинг фаолиятини бугунги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт тамойиллари қўйган талаблар асосида қарор топтиришга кўмаклашувчи психологик хизмат жараёнининг муваффақиятли татбиқ этилишига ҳам боғлиқ эканлиги шубҳасиздир. Зеро, шахс ва унинг фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш муаммосига психологиянинг амалий-татбиқий йўналишлари асосида ёндашиш зарурлиги ҳақида кўпгина олимлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирганлар ҳамда билдириб келмоқдалар.
Айниқса, И.В.Дубровина2 ва Х.Й.Лийметс, Ю.Л.Сиэрдларнинг кўп йиллик тадқиқотлари натижаси ўлароқ, умумтаълим мактабларида психологик хизматнинг жорий этилиши бу борадаги МДҲ мамлакатларида қўйилган илк қадам эканлигини алоҳида қайд этиш мумкин. Қолаверса, ўзбек олимларидан Э.Ғ.Ғозиев, М.Г.Давлетшин, Ғ.Б.Шоумаров, Б.Р.Қодиров, Р.З.Гайнутдинов, В.М.Каримова, Н.А.Соғиновларнинг ҳам Ўзбекистон ўрта, умумтаълим мактаблари ва оила тизимларида психологик хизматни жорий этиш борасида олиб бораётган қатор назарий-илмий ва амалий-услубий ишлари Республикамизда психологик хизматни жорий этиш ва ривожлантириш учун маълум даражада асос бўлмоқда.
Халқ таълими тизимидаги ва ўрта махсус, касб-ҳунар тизимидаги психологик хизматнинг мақсади – шахснинг ҳар томонлама гармоник камолоти, тўлақонли психологик тараққиётни таъминловчи қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Психологик хизматда тадқиқот ва таъсир ўтказиш объекти мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар, махсус ўқув юрти ва олий мактаб, коллеж талабалари, ўқитувчилар, ота-оналар бўлиб ҳисобланади, уларни алоҳида ёки гуруҳий шаклда тадқиқ қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |