8. Кўпгина ахборотларни ўзида жамлаган Интернет саҳифалари йиғиндиси қандай номланади?
Веб портал
Гиперматн
Веб сайт
Веб ҳужжат
HTML
9. Провайдер серверига фойдаланувчиларнинг веб-сайтлари ёки бошқа ахборотларини жойлаштиришга ёрдам берадиган хизмат қандай аталади?
Прокси
Хостинг
WWW
Домен
Веб сайт
10-бўлим. Ахборот хавфсизлиги ҳақида умумий тушунчалар
1. Компьютерга зарар етказувчи хамда ўз-ўзидан кўпайиш хусусиятига эга бўлган компьютер дастурлари кўриниши қандай номланади?
Дастур коди
Компьютер вируси
Тизим ҳатолиги
Драйвер
Макрос
2.Қабул қилиш хохиши бўлмаган шахсларга тижорат, сиёсий ва реклама кўринишидаги хабарларни (ахборотларни) оммавий тарқатилиши қандай номланади?
Спам
Антиреклама
Реклама
Макрос
SMS хабарлар
3.Узоқлашган ва локал ҳисоблаш тизим назоратини қўлга олиш (ўз ҳуқуқини ошириш) ёки уни турғунлигини бузиш хамда хизмат қилиш қобилиятини издан чиқариш мақсадидаги харакатлар нима деб аталади?
Хакер хужуми
Вирус тарқатиш
Маълумотларни йўқотиш
Маълумотлар нусхасини олиш
Ахборотларни кўринишини ўзгартириш
4. Ахборотларни ўтказишда уларни назорат қилувчи ва фильтрловчи аппарат ва дастурий воситалар мажмуаси қандай номланади?
Тармоқлараро экран
Назоратчи
Маршрутизатор
Тақсимлагич
Блокиратор
5. Компьютер вируслари ва зарар етказувчи дастурларни топиш хамда зарар етказилган файлларни тикловчи, файл ва дастурларни профилактика қилувчи дастур қандай номланади?
Тўсиқловчи
Антивирус
Тармоқлараро экран
Назоратчи
Тахлилловчи
6.Фойдаланувчининг логин ва пароллари, маҳфий маълумотларидан фойдаланиш мақсадидаги интернет-фирибгарлик қандай номланади?
Хакер хужуми
Вирус тарқатиш
Маълумотларни йўқотиш
Фишинг
Ахборотларни кўринишини ўзгартириш
7. Ахборотлар ёки уларни қайта ишлаш воситаларининг тўғирилиги, очиқлиги, яхлитлиги ва махфийлигини қўллаб-қувватлашга эришиш билан боғлиқ бўлган аспектлар қандай номланади?
Хавфсизлик сиёсати
Алоқа каналларини ҳимоялаш
Ахборот хавфсизлиги
Тизим хавфсизлигини бошқариш
Рухсатларни назорат қилиш воситалари
8. Электрон ҳужжатдаги имзо нима деб аталади?
Шифрлаш имзоси
Криптографик имзо
Ахборотни криптографик ҳимоялаш имзоси
Оддий имзо
Электрон рақамли имзо
9. Электрон рақамли имзони яратган ва рўйхатга олиш Маркази томонидан унинг номига электрон рақамли имзо калити сертификати берилган жисмоний шахс ким?
Ахборот эгаси
Электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгаси
Электрон рақамли имзо очиқ калити эгаси
Имзо эгаси
Кодланган ахборот эгаси
10. Электрон рақамли имзони яратишга мўлжалланган калит нима деб аталади?
Шифрлаш воситаси
Электрон рақамли имзо очиқ калити
Электрон рақамли имзо ёпиқ калити
Кодлаш воситаси
Электрон рақамли имзо
11. Электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун мўлжалланган ва ахборот тизимининг барча фойдаланувчилари эркин фойдаланиши мумкин бўлган калит нима деб аталади?
Шифрлаш воситалари
Электрон рақамли имзо очиқ калити
Электрон рақамли имзо ёпиқ калити
Кодлаш воситалари
Электрон рақамли имзо
12. «UZ-CERT» нима?
Компьютер инцидентларига зудлик билан жавоб бериш хизмати.