Чингиз Айтматов
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
(1928–2008)
“Бизнинг овулимизда етти пуштини билиш ақидасига қатъий риоя қилинарди. Шу
сабабдан ўзимиздан олдин ўтган етти аждодимизни билиш муқаддас бурч эканлиги
болаликданоқ онгимизга сингдириларди. Одатда, овул қариялари бу борада ўғил
болаларни: “Қани айт-чи, ботир, кимларнинг авлодидансан? Отанг ким? Отангнинг
отабоболари кимлар? Нима иш билан шуғулланишган? Одамлар улар ҳақида нима
дейди?” каби саволлар билан синашарди. Агар бола бу саволларга жавоб беролмаса,
унинг ота-онаси қаттиқ изза қилинарди.
Айтмат бобомни мен кўрмаганман. У 1918–1920-йилларда вафот этган. Мен эса 1928-
йил 12-декабрда туғилганман.
Бизнинг Шекер овулимиз (бу Талас водийсида) чеккасидаги Қурқуреу дарёсининг
қирғоғида эски, ерга ботиб бораётган тегирмон тоши бор. Йиллар ўтган сайин у кўпроқ
емирилиб, ерга чуқурроқ сингиб бормоқда. Ана шу ерда бобомнинг тегирмони бўлган.
Бу тегирмон бир йилча ишлаган, холос, кейин ёниб кетган. Шундан кейин инқирозга
учраган бобом 12 ёшли ўғли Тўрақул менинг отам билан бу ердан кетиб, Майман
стансияси яқинидаги темирйўл туннеллари қурилишида ишлаган. Шу ердан менинг
отам рус божхона маъмурияти ёрдамида Авлиёота шаҳридаги (ҳозирги Жамбул)
рустузем мактабига ўқишга кирди. Кейин у икки маротаба Москвада ўқиди.
Қирғизистонда раҳбарлик лавозимларида ишлади. Онам Нагима Ҳамзаевна Айтматова
ўқимишли, ўз даврининг илғор хотин-қизларидан бўлган. Бу нарса ота-онамга мени рус
маданияти, тили ва адабиётига ошно қилиш имконини берган.
Бувим эса ҳар ёзда мени тоққа олиб кетарди. У овулдаги энг ақлли ва ҳурматга
сазовор аёллардан эди. У мен учун эртак, достон, қадимий қўшиқ ва аждодларнинг
битмас-туганмас хазинаси эди. Эҳтимол, ўшанда бувим ўзи сезмаган ҳолда ўз тилимни
севишга, ҳурмат қилишга ўргатгандир. Бунга ҳеч қандай шубҳам йўқ. Она тили! У
ҳақда ниҳоятда кўп гапирилган. Лекин унинг сирли мўъжизасини тасвирлаб бўлмайди.
Болаликда шуурга сингдирилган она тилигина қалбни шеърият билан суғориши,
инсонда миллий ғурурнинг илк куртакларини уйғотиши ва аждодлар тилининг
нақадар серқирра ва сермазмун эканлигини англатиши мумкин. Болалик нафақат
қувноқ давр, болалик инсон шахси шаклланишининг илк даври ҳамдир.
Чингиз Айтматов
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
Бувим менинг болалигимни турли эртак, қўшиқ, достонлар билан безаган. У мени
турли давраларга, тўйҳашамларга ўзи билан бирга олиб борарди. Менга тез-тез
ўзининг тушлари ҳақида гапириб берарди. Бу тушлар шунчалик қизиқ эдики, у мудраб
ухлаб қолган вақтида ҳам мен уни уйғотиб, тушнинг давомини айтиб беришини
сўрардим. Қисқа тушлар мени қониқтирмасди. Шунда бувим қўшниларникига чиқиб,
“қарзга” туш сўрар ва менга сўзлаб берарди. Кейинчалик тушундимки, бувим бу
тушларни мен учун тўқиб бераркан.
Бувим кўп ўтмай вафот этди. Энди мен шаҳарда, ўз уйимда яшай бошладим. Кейин
мактабга бордим. Икки йил ўтгач севимли овулимга қайтиб бордим. Бу сафарги
келишим узоқ ва қийинчилик билан кечди. 1937-йил менинг отам партия хизматчиси,
Москвадаги қизил профессура институтининг тингловчиси қатағон қилинди. Бизнинг
оила овулга кўчиб келди. Айнан шу вақтдан мен учун қи-йинчиликларга тўла асл ҳаёт
мактаби бошланди.
Мен жуда эрта ишлай бошладим: 10 ёшимда деҳқон меҳнатининг барча заҳматини
татидим. Бир йилдан сўнг биз раён марказига Киров номли рус қишлоғига кўчиб ўтдик.
Онам ҳисобчи бўлиб ишга кирди. Мен яна рус мактабига қатнай бошладим.
Турмушимиз энди изга тушаётган кезда уруш бошланиб қолди.
1942-йилда ўқишни ташлашга тўғри келди. Чунки уруш вақти, онамнинг эса
ҳаммамизни ўқитишга имкони йўқ эди. Мен яна Шекерга қайтиб келдим. Овул уруш
машаққатлари исканжасида эди. Бошқа одам топилмагач, ўз тенгқурларим ичида
саводли бўлганим учун мени қишлоқ кенгашига котиб этиб тайинлашди. Ўшанда 14
ёшда эдим.
Айтишларича, қийинчилик кўрмагунча яхши кунларнинг қадрига етмайсан. Болаликда
мен ҳаётни ёрқин, гўзал тасаввур этган бўлсам, энди у кўз ўнгимда ўта аччиқ, оғир,
бешафқат тарзда намоён бўлди. Мен халқимнинг бошқа бир шароитдаги, Ватан
тақдири хавф остида турган пайтдаги, руҳий ва жисмоний жиҳатдан ниҳоятда
зўриққан даврлардаги аҳвол-руҳиятини ўз кўзим билан кўрдим.
Уруш йиллари РайФО
[1]
да солиқ агенти, кейин буғдой йиғимида тракторчилар
бригадаси ҳисобчиси бўлиб ишладим. Уруш давом этар, ҳаёт эса кўз олдимда халқ
Чингиз Айтматов
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3
кундалик турмушининг янгидан янги саҳифаларини очиб берарди.
Бу таассуротларимнинг ҳаммаси “Жамила”, “Қизил дуррали сарвқоматим”, “Момо ер”,
“Юзма-юз”да акс этган.
1946-йил 8-синфни битиргач, Жамбул Зооветтехникум
[2]
ига ўқишга кирдим. У ерни
битиргач, аълочи ўқувчи сифатида Қирғизистон қишлоқ хўжалиги институтига ўқишга
қабул қилиндим ва бу ерни ҳам аъло баҳолар билан битирдим.
Ёшлигимда бадиий адабиётга ошно бўлган эдим, шу боисми мактабда эркин
мавзулардаги иншоларни бажонидил ёзардим. Институтда ўқиш давомида шуни аниқ
сездимки, бадиий адабиёт мени ўзига тамоман банд этган эди. Шу сабаб 1956-йили
Москвадаги Олий адабиёт курсига ўқишга кирдим. Фақат икки йилгина давом этган
мазкур курс менга фавқулодда кўп билимлар берди. Москванинг жўшқин ҳаёти,
маданияти ҳамда бадиий адабиёти ва театрининг ҳамма яхши томонлари билан
чуқурроқ танишишга ҳаракат қилдим”.
Чингиз Айтматовнинг “Жамила”, “Қизил дуррали сарвқоматим”, “Бўтакўз”, “Биринчи
муаллим”, “Эрта қайтган турналар”, “Момо ер”, “Алвидо, Гулсари”, “Оқ кема”
қиссалари, “Асрга татигулик кун”, “Қиёмат” романлари ХХ аср жаҳон адабиётининг
ноёб дурдоналари ҳисобланади. Бу асарлар жаҳоннинг етмишдан зиёд тилига
таржима қилинган.
Буюк адиб Чингиз Айтматов 2008-йил 10-июнда оғир касалликдан вафот этди.
Чингиз Айтматов номини жаҳонга машҳур қилган асар “Жамила” қиссаси бўлди. 1958-
йилда ёзилган бу асар ҳозиргача қирқдан ортиқ тилларга таржима қилинган. Қиссани
франсуз тилига таржима қилган Луи Арагон уни “Муҳаббат ҳақида ёзилган жаҳондаги
энг ажойиб қисса” деб баҳолайди.
Назира ҒУЛОМОВА
Чингиз Айтматов
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 4
“Она тили ва адабиёт” (“Шарқ” нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси бош
таҳририяти, Тошкент – 2014) дарслигидан.
[1]
Р а й Ф О — туман молия бўлими.
[2]
Зооветтехникум — зооветеринария (ҳайвонлар шифокори) коллежи.
Do'stlaringiz bilan baham: |