Қўшимча маълумот:
ХАРАЖАТЛАР БЎЙИЧА "ШПАРГАЛКА"
Мисол учун, бухгалтер ҳисобда хўжалик операциясини - етказиб берувчи томонидан унга кўрсатилган хизматни акс эттирса, уни тўғри таҳлил қилиши ва қуйидагича бухгалтерия проводкасини амалга ошириши лозим бўлади:
Ишлаб чиқариш таннархи счётининг дебети (9110, 9120, 9130) - Кредит 6010
ёхуд
Харажатлар счётларининг дебети (9410, 9420, 9430) - Кредит 6010.
Нафақат бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни шакллантириш учун, балки солиқ ҳисобини юритиш ва солиқ имтиёзларини қўллаш учун ҳам харажатларни тўғри таснифлай билиш муҳим.
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) қўллаган ҳолда харажатларни таснифлаш зарур.
Низомда хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахсларнинг, шунингдек юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашнинг ягона методологик асослари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби белгиланган. Низом бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида харажатларни ҳисоблаб чиқишда пайдо бўладиган тафовутлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.
4 та асосий харажатлар гуруҳи мавжуд:
1) ишлаб чиқариш жараёнига, товарлар, ишлар ва хизматлар таннархига бевосита алоқадор бўлган, таннархни ҳисобга олувчи счётларга кирадиган харажатлар - 9100 (9110, 9120, 9130) ;
2) молиявий фаолият бўйича харажатлар - 9600 (9610, 9620 ва ҳ.к.). Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлар;
лизинг бўйича фоизларни тўлаш харажатлари;
чет эл валютаси билан операциялар бўйича салбий курс тафовутлари ва зарарлар;
сарфланган (қимматли қоғозларга, шуъба корхоналарга ва ҳ.к.) маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар;
ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар, шу жумладан қимматли қоғозлар бўйича салбий дисконт.
3) фавқулодда зарарлар (9720) - хўжалик юритувчи субъектларнинг одатдаги фаолиятидан четга чиқувчи ҳодисалар ёки операциялар натижасида вужудга келадиган ва рўй бериши кутилмаган одатдан ташқари харажатлар моддалари. Муайян табиий офатлар, зилзилалар ва ҳ.к. натижасида кўрилиши мумкин;
4) ҳар бир корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва таннархни шакллантириш билан бевосита боғлиқ бўлмаган ойлик харажатлари ҳам мавжуд. Бундай харажатларга сотиш харажатлари (9410), маъмурий харажатлар (9420) ва бошқа операцион харажатлар (9430) киради.
Ушбу харажатлар турини батафсил кўриб чиқамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |