2. Сифат тизимини сертификатлаштириш бўйича минтакавий ва халқаро ташкилотлар
Сифат тизимини сертификатлаштириш ва баҳолаш Тармоғи - EQNET – сифат таъминлаш тизими сертификатлаштириш билан шуғулланувчи 17 та Европа миллий ташкилотларини бирлаштиради. Шу билан бир қаторда Испания, Италия, Бельгия, Дания, Нидерландия, Ирландия, Австрия, Португалия, Норвегия, Финландия, Швейцария, Словения. EQNET шунақа ташкилотки - унга ҳоҳлаган давлатнинг сифат тизими сертификация ташкилоти бирлашиши мумкин.
EQNET нинг фаолияти миллий идоралар томонидан бериладиган ИСО – 9000 халқаро тан олиш ва кенг равишда тадбиқ этишга қаратилгандир.
EQNET – шерик - ташкилотлар тан оладиган ягона сертификат формасига эга бўлиб, бу сертификатнинг эгаси талабгори сифат тизимининг синовисиз, умумий Тармоқка кирадиган ҳоҳлаган бир миллий идорадан сертификат олиш ҳуқуқига эга. Тармоқ баъзи бир қўшимча хизматларни ҳам тавсия қилади:
Дунѐнинг қарийб ҳамма мамлакатларидаги сертификатларни тан олишда таранснационал корпорацияларга ѐрдам бериш;
Маҳсулотни ЕС директивасига мувофиқлиги тўғрисида кўшимча сертификатлаштириш.
Ихтиѐрий сертификатлаштиришдан ўтказиш.
EQNET аудиторлари иш олиб боришлари учун асосий ҳужжат бўлиб, ИСО 10011 «Сифат тизими текшириш бўйича асосий кўрсатмалар, сифат тизимини бўйича аудиторлар учун малака мезонлари» ва «Сифат тизимини сертификатлаштириш бўйича идораларнинг баҳолаш мезонлари» стандартига ва «Сифат тизимларини сертификатлаштириш идораларининг баҳолаш мезонлари» EN – 45012 стандартлари хизмат қилади.
Сифат тизимини сертификатлаштириш билан бевосита тарзда сертификатлаштириш идораларини аккредитлаш ишлари ҳам олиб борилади. Бу борада сифат тизимларини сертификатлаштириш билан шуғулланувчи идораларни аккредитлаш ташкилотларнинг ассоциацияси ЕАС алоҳида ўрин тутади. ЕАС нинг асосий мақсади бўлиб: ўзаро ишончни орттириш учун аъзо - давлатлар орасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ошириш ҳисобланади.
Халқаро мустақил сертификатлаштириш ташкилоти (IIОС) ҳам мавужд бўлиб, бу ташкилот маҳсулотлар ва сифат тизимлари сертификатлаштириши бўйича 7 та катта – катта халқаро фирмаларни Дет Норске Веритас, Регистр 109
Ллойда, Тюф – СЕРТ ва бошқаларни ўз таркибига олган. Ташкилотнинг асосий вазифаси ИСО 9000 сериясидаги халқаро стандарти бўйича сифат тизимларини тадбиқ этиш ва сертификатлаштиришдан, энг муҳими, қайта сертификатлаштиришлар ўтказилишини олдини олиш ва сертификатлаштиришга катта нуфуз беришдан иборат.
Халқаро аккредитлаш бўйича форум (IAF)19 та аккредитлаш бўйича миллий идораларни бирлаштирган бўлиб, унинг таркибига Австрия, Канада, АҚШ, Япония, Буюк Британия, Хитой ва ривожланган давлатларнинг аккредитлаш бўйича миллий идоралари киритилган.
1994 йилда ИСО Сифат тизимларини сертификатлаштириш учун ихтисослаштирилган бўлим (QSAR) ташкил қилиш ташаббусини кўтариб чиққан эди. Бундан кўзланган асосий мақсад - кўпроқ ягона тартиблар асосида ўтказиладиган аудитор текширувлари бўйича ягона шаклдаги сертификат беришни кенг равишда тадбиқ этиш. МЭК ҳам ўз сертификатлаштириш тизимига эга бўлиб, бунда ИСО нинг 9000 сериясидаги стандартлардан фойдаланилади. Шунинг учун ҳам QSAR нинг сертификатлаштириш тизими МЭК тизими билан ўзаро уйғун ҳисобланади. QSAR сифат тизимини сертификатлаштиришидан ўтган фирмалар QSAR белгисини ишлатишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |