- Меҳнат бозори воситасида таълим муассасалари билан ишлаб чиқариш ўртасида қалин ҳамкорликнинг йўлга қўйилмаслиги қуйидаги муаммоларни келтириб чиқариши аниқланган:
- биринчидан, давлатнинг ва уй хўжаликларининг мутахассислар тайёрлаш учун харажатлари касб-ҳунар коллежлари битиручилари ишлаб чиқаришда ҳақ тўланадиган иш билан таъминланган тақдирдагина ўзини оқлайди. Ёшларнинг эгаллаган ихтисосликлари бўйича корхона ва ташкилотларда доимий иш жойларига эга бўлмасликлари инсон капиталига инвестицияларнинг бесамар бўлишига олиб келади;
- иккинчидан, таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлаш даражасининг фан-техника ва инновацион тараққиёти суръатларидан орқада қолаётганлиги (маълумки, билимлар ҳажми ҳар уч йилда икки бараварга кўпаяётгани ҳолда таълим муассасаларидаги ўқув дастурлари ва режаларига ўзгартиришлар киритиш кўп йилларга чўзилиб кетади ва эскиради);
- учинчидан, у ёки бу турдаги ихтисосликка ишлаб чиқариш эҳтиёжнинг ўз вақтида қондира олинмаётганлиги (таълим муассасаларида таълим йўналишлари ва турлари ўзгартирилишининг иқтисодиётдаги янгиланишлар суръатларидан жиддий орқада қолаётганлиги);
- тўртинчидан, таълим муассасаларида талабаларга берилаётган билимлар ва кўникмаларнинг ишлаб чиқариш амалий таклифларига номувофиқликка олиб келиши ва бошқалар.
-
Ўзбекистондаги ҳолат - Умуман, амалиёт меҳнат бозори ва ишлаб чиқариш билан узвий алоқада бўлмаган таълим тизими иқтисодиёт учун том маънода юқори малакали мутахассислар тайёрлашга қодир эмаслигини кўрсатмоқда.
- Жаҳоннинг ривожланган давлатлари тажрибаси ҳам миллий иқтисодиёт учун юқори малакали замонавий кадрлар тайёрлашда таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш ва меҳнат бозори билан узвий боғлиқлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигидан яққол далолат беради. Хусусан,, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти экспертлари томонидан амалга оширилган илмий тадқиқотлар таълим соҳасида ўқитиш давомийлигини бир йилга кўпайтириш меҳнат ресурсларини такрор ҳосил қилиш учун ҳаражатлар ялпи ички маҳсулотни 3,0-6,0 % га оширишга олиб келишини кўрсатган.
- Яъни таълимни инновацион талаблар асосида модернизация қилиш асосида меҳнат ресурсларини касбий тайёрлаш учун инвестицияларни жалб қилиш, инновацион иқтисодиётга эришш орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мамлакатнинг рақобатбардошлигини кучайтириш омилига айланган. Бизнинг тадқиқотларимиз таълим ва ўқитиш миллий рақобатбардошлик устунлигини таъминлашда ҳал қилувчи роль ўйнашига бирор шубҳа қолдирмади, – деб ёзади машҳур олим М.Портер ўзининг “Халқаро рақобат” асарида. – Илғор сегментлар ва янги тармоқларда мураккаброқ рақобат устунлигига эришиш юқорироқ малакага ва қобилиятга эга бўлган инсон ресурсларини талаб қилади. Мамлакат иқтисодиёти даражасини оширишга интилиш бўлса, инсон ресурсларининг сифати муттасил ошириб борилиши керак.
- Бу, энг аввало, иш берувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда таълим стандартларини, шунингдек бўлажак мутахассисларнинг малакасига талабларни тайёрлашнинг шакллантириш ва такомиллаштириш имконини яратади.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |