Меҳнат ҳақидаги илмий қарашлар тизими - Д.Рикардонинг иқтисодий қарашларида меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари ўз устуворлигига эга. У меҳнатни рағбатлантириш тўғрисида сўз юритар экан, унинг аҳамиятини ноннинг нархи ва ишчиларнинг иш ҳақи мисолида исботлаб беради. Унинг фикрича, бу иккаласи мос равишда ўзгариши лозим, акс ҳолда ишчилар оч қолади. Шунингдек, у хизматчи ўз юмуши билан иш ҳақи сифатида оладиган миқдордан кўпроқ қиймат яратади, шу боис унинг меҳнатини рағбатлантириш керак, дейди.
- Француз олими Жан Батист Сэй (1767-1832) ишлаб чиқаришнинг уч омили назарияси билан машҳур бўлиб, у мазкур омилларнинг биринчиси сифатида меҳнатни келтиради. Унинг айтишича, меҳнат омили ишчилар учун иш ҳақини юзага келтиради. Ж.Сэй эксплуатацияга қарши чиқиб, ишчилар манфаатини ҳимоя қилади ва уларнинг иқтисодиётдаги ўрнини юқори баҳолайди. Шу билан бирга, у меҳнат ва капитал ўртасидаги уйғунликни илмий асослаб берди.
- Меҳнатга оид таълимотларнинг замонавий кўриниш олиши ҳамда уларнинг такомиллашувида инглиз иқтисодчиси Жон Мейнард Кейнснинг (1884-1946) иқтисодий ғоя ва қарашлари туб ўзгаришларга сабаб бўлди. У иқтисодиётга давлат аралашувининг заруриятини асослар экан, максимал даражада иш билан бандлик ва иқтисодий ўсишни фақат ҳокимиятнинг иқтисодиётга фаол аралашуви орқали таъминлаш мумкин, деб таъкидлайди. У «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» асарида тўла бандликни таъминлаш учун миллий даромадларни солиқлар орқали тартибга солишни таклиф этади. У иш ҳақи микдорини пасайтириб, ишсизликнинг олдини олиш мумкин, деган ғояни илгари суради. Демак, хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, бугунги бозор иқтисодиёти шароитига айрим жиҳатдан, нисбатан, мос келадиган инсон ва меҳнат омилига оид ғоялар мумтоз иқтисодий таълимотда ўз аксини топган. Улар томонидан илгари сурилган ғоялар меҳнат, иш билан бандлик, ишсизлик каби тушунчаларнинг фанда ва иқтисодий амалиётда алоҳида категория сифатида талқин этилишига сабаб бўлди.
Меҳнат ҳақидаги илмий қарашлар тизими - Янги классик мактаб намояндалари меҳнатни капитал ва ер билан бирга уч иқтисодий ресурснинг биттаси, деган ғояни илгари сурганлар. Уларнинг фикрича, иқтисодий ресурсларнинг ҳажми ишлаб чиқариш функциясининг мустақил ўзгарувчилари бўлганлиги учун тенг кучлидир. Шунинг учун ишлаб чиқаришда бу ресурсларнинг ҳеч бирига устунлик бериб бўлмайди. Бунда умумий даромадда ҳар бир ресурснинг ўз муайян ҳиссаси ва ўрни бор: меҳнатники – иш ҳақи; капиталники – фоиз, ерники – рентадир. Ана шу мактаб вакили А.Маршалл “меҳнат” тушунчасига қуйидагича таъриф берган: “Меҳнат – муайян натижага эришиш мақсадида қисман ёки тўлалигича қилинадиган ҳар қандай ақлий ёки жисмоний саъй-ҳаракатдир, аммо бунга бевосита меҳнатнинг ўзидан олинадиган қониқиш кирмайди”. “Экономикс” китобида эса “Меҳнат – товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун ишлатилиши мумкин бўлган жисмоний ва ақлий қобилиятлардир (саъй-ҳаракатлардир) ” деб берилган.
- Мазмунига кўра меҳнат фаолияти қуйидаги турларга бўлинади:
- - жисмоний меҳнат таянч-ҳаракат тизимига ва унинг фаолиятини таъминловчи инсон танасининг функционал тизимларига юкланиши билан тавсифланади;
- - ақлий меҳнат диққат, хотиранинг бирламчи кучланишини, шунингдек, фикрлаш жараёнларини фаоллаштиришни талаб қилувчи ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ ишларни бирлаштиради;
- – оддий меҳнат – касбий тайёргарлик ва малакага ега бўлмаган ходимнинг меҳнати;
- - оғир иш - маълум бир касбга ега бўлган малакали ишчининг иши;
- -функционал меҳнат муайян турдаги меҳнат фаолиятига хос бўлган меҳнат функцияларининг маълум мажмуи билан тавсифланади;
- - касбий меҳнат - бу кенг касбий тузилмани ташкил етувчи функсионал меҳнатнинг конкретлашувидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |