Чегарабўйи ҳудудларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши. Сув ресурсларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш


Ердан, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниклаш тартиби



Download 95,5 Kb.
bet4/5
Sana22.02.2022
Hajmi95,5 Kb.
#107275
1   2   3   4   5
Bog'liq
атмосфера

Ердан, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниклаш тартиби
Ер, сув кишлок хўжалигининг энг асосий ишлаб чикариш воситалари экан, улардан кандай фойдаланилганини билиш зарур. Бунинг учун куйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин:
а) Умумий ер фондидан фойдаланиш коэффициенти (фоизи). Унинг даражасини аниклаш учун кишлок хўжалигида хакикатда фойдаланилган ер майдонини фойдаланиш мумкин бўлган ер майдонига таксимлаш лозим. Буни куйидаги тенглик ёрдамида аниклаш мумкин:
ЕФК к ёки х100:
Бунда: ЕФК–умумий ер фондидан фойдаланиш коэффициенти, (фоизи);
ФЕ–кишлок хўжалигида фойдаланилган ер майдони, га;
ФМЕ – фойдаланилиши мумкин бўлган ер майдони, га.
Бу кўрсаткич коэффициентда ёки фоизда аникланиши мумкин. Уни аниклаш натижасида ердан фойдаланишнинг тўликлик даражаси аникланади. Уни хакикий даражаси, яъни коэффициенти 1 дан ёки 100 фоиздан ортик бўлиши мумкин эмас. Бу курсаткични аниклаш натижасида тармокда (хўжаликда) канча ердан фойдаланилган ва канчасидан фойдаланилмаганлиги билинади. Шундан сўнг бундай холнинг сабаблари аникланиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чикилади.
б) Сувдан фойдаланиш коэффициенти. У хакикатда суғорилган майдонни шу сув билан суғорилиши мумкин бўлган майдонга таксимлаш натижасида аникланади. Бунинг учун куйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин:
СФКк ; ёки х100;
Бунда: СФК-сувдан фойдаланиш коэффициенти ёки фоизи;
СМ-хакикатда суғорилган майдон, га;
СММ-суғорилиши мумкин бўлган майдони,га.
Буни аниклаш натижасида сувдан фойдаланиш даражаси белгиланади. Бу курсаткични аниклашда экинларга сув бериш меъёрига алохида эътибор бериш максадга мувофикдир. Чунки унга риоя килинса, албатта, сувдан фойдаланиш даражаси юкори бўлади. Демак, унинг даражаси, яъни коэффициенти 1 дан ёки 100 фоиздан юкори бўлмаслиги лозим. Агарда юкори бўлса, унда экин майдонлари сифатли суғорилган бўлмайди.
в) Фойдаланиш мумкин бўлган ерлардан бир йилда неча марта фойдаланилганлик даражаси. Уни аниклаш учун хакикатда уруғ, чигит экилган майдонни мавжуд экин экилган ер майдонига таксимланади. Бунда куйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин:
ЕФСк
Бунда: ЕФС-ердан фойдаланиш сони, яъни 1 га майдондан неча марта фойдаланилганлик сони;
УЭМ- бир йил мобайнида уруғ, чигит экилган майдон, га;
ФМ- фойдаланилган ер майдони, га;
Бу курсаткич ёрдамида бир майдонга неча марта экин экиб, фойдаланилганлик даражаси, яъни сони аникланади. Демак, унинг сони бирдан кўп бўлиши максадга мувофикдир. Бунинг учун мавжуд бўлган ерлардан бир неча марта экин экиб, хосил олишга интилиш лозим.
г) Ер (экин) майдонларининг махсулдорлиги, хосилдорлиги. Бу курсаткич асосан экин турлари хамда умумий майдон бўйича, натурал хамда киймат кўринишларида аникланади, яъни улар 1 гектар фойдаланилган майдондан кандай махсулотларни канча микдорда (кг, цен, тонна) хамда неча сўмлик махсулот ёки фойда олинганлиги аникланади. Бунинг учун куйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин:
ЭХк ;
Бунда: ЭХ- 1 га экин майдонидан олинган хосил микдори, ц;
ЯХ- экин экилган майдондан олинган ялпи хосил микдори, ц. ёки тоннада;
ЭМ- экин экилган хакикий майдон, га.
Бу кўрсаткич ёрдамида 1 гектар экин экилган майдондан канча микдорда хосил олинганлиги экин турлари бўйича алохида-алохида аникланади. Унинг микдори канча кўп бўлса шунча яхши. Бу кўрсаткич у ёки бу экин экилган майдоннинг махсулдорлигини исботлайди. Жами экин майдонлари махсулдорлигини аниклаш учун кўрсаткични куйидаги киймат кўрсаткичларида аниклаш, бунинг учун хар бир экиннинг ялпи хосили кийматини аниклаб олиш лозим. Сўнгра уларнинг йиғиндисини аниклаш керак.
ЕМ к : :
Бунда: ЕМ- фойдаланилган ерларнинг махсулдорлиги. Яъни, бир гектар экин экилган ёки яйлов, пичанзор майдондан неча сўмлик ялпи махсулот, ялпи даромад хамда соф фойда олинганлиги аникланади;
ЯМК- олинган ялпи махсулот киймати, сўмда;
ЭМ- экинлар экилган майдон, га;
ЯДК- олинган ялпи даромад суммаси;
СФ- олинган соф фойда суммаси.
д) Сувдан фойдаланиш самарадорлиги. Бу кўрсаткич ёрдамида хар бир метр куб сув эвазига олинган ялпи махсулот микдори, киймат, даромад ва соф фойда суммаси куйидаги тенглик ёрдамида аникланади:
СФСк : : :
Бунда: СФС-сувдан фойдаланиш самарадорлиги;
ФСМ-фойдаланилган сув микдори. Бу натура хамда киймат кўринишида аникланади. Бунда 1 м3 сувдан фойдаланиш натижасида канча микдорда пахта, ғалла ва бошка махсулотлар етиштирилганлиги хамда неча сўмлик ялпи махсулот ва ялпи даромад, соф фойда олинганлиги аникланади.
е) Суғориш системаси (тизими)дан фойдаланиш коэффициенти. Унинг даражасини аниклаш учун шу тизимнинг охирида экинларни суғориш максадида берилган сув микдорини шу тизим бошида олинган сув микдорига таксимлаш зарур. Бунда куйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин:
СТФКк ;
Бунда: СТФК – суғориш системаси (тизим)дан фойдаланиш коэффициенти;
СТОЭБС – суғориш тизимининг охирида экинларга берилган сув микдори;
СТБОСМ – суғориш тизимининг бошида олинган сув микдори.
Бу кўрсаткич даражаси ёки коэффициенти 1 га интилиши керак. Чунки суғориш системасининг бошида олинган сув экин майдонларига тўлик етказилиши лозим. Агар унинг даражаси паст бўлса, демак, сувнинг маълум микдори тизим давомида ёки парланган ёки тупрокка сизиб кетган ёки окиб кетган бўлиши мумкин. Бу кўрсаткич системанинг холатини хам исботлайди.



Download 95,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish