Часть VIII


«Молодой учёный» . № 21 (259) . Май 2019 г. Молодой ученый O’zbekiston



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/121
Sana18.04.2022
Hajmi3,04 Mb.
#560038
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   121
Bog'liq
moluch 259 ch8

620
«Молодой учёный» . № 21 (259) . Май 2019 г.
Молодой ученый O’zbekiston
Молодой ученый O’zbekiston
нинг ёки томошанинг нутқ, сўз билан боғлиқ қисми бош-
ловчининг зиммасида бўлади. Сиз концерт бўйлаб, яъни 
мусиқа, қўшиқ, рақслардан иборат гўзал салтанат сари 
саёҳат қилар экансиз, унга ишонасиз. У сизни бу салта-
натнинг нурафшон ёъллари бўйлаб етаклайди, раҳбарлик 
қилади. Ҳар битта санъаткорни, ижро этиладиган ҳар бир 
асарни у сизга таништиради ва тақдим этади. Бошловчи 
меҳрибон, очиқкўнгил, очиқ чеҳрали мезбондир — томо-
шабинларни у кутиб олади, санъаткорларнинг саломини, 
ҳурмат эҳтиромини, юракдаги гапларини йиғилганларга 
етказади. Бошловчи ёқимли, ақлли комил суҳбатдошдир. 
У томошабинларнинг кайфиятини хушёрлик билан кузатиб 
бориши, зарурат туғилганда юзага келган вазиятни мос ва 
муносиб ёъсинда юмшата олиши ва бу билан давранинг ра-
вон йўлида пайдо бўлган тўсиқни олиб ташлашни билиши 
зарур. Яхши бошловчи ўртамиёна дастурнинг даражасини 
кўтариб юборишга қодир бўлганидек, ёмон бошловчи энг 
ёруғ юлдузлар қатнашадиган анжуманнинг қадрини туши-
риб юборади.
Ёқимли овоз, асарда таъриф этилган манзара, воқеани 
кўриб, кўз олдидан унда жам бўлган ҳис-туйғуларни кўнгил-
дан ўтказа олиш, матнни тўла теран тушуниб, матндаги таг 
маънони илғаб, очиб бера олиш кабилар саҳнадаги бошлов-
чининг қандай маҳоратга эга эканлигини англатади. Бундан 
ташқари ўзининг замон ва инсон тақдири ҳақидаги кечин-
малари, туйғуларидан келиб чиққан ҳолда нималарнидир 
қўшиб бойитиб, етказиб бера олиш кабилар санъаткорга 
хос фазилатдир. Буни ўзлаштирган бошловчи саҳна мада-
ниятининг яна бир қисмини тўлдиради.
Классик драматургиясининг даҳоларидан бири Шекспир 
ҳам саҳнани жуда улуғлаган. Унинг таърифи бугунги кунда 
кўпчиликка маълум: ҳаётнинг ўзи — саҳна, унда биз ўзи-
мизга тегишли катта кичик ролларни ижро этамиз. Қола-
верса, саҳнага ҳурмат ва эҳтиромда бўлган ижодкоргагина 
омад кулиб боқади. Хуллас, саҳна маданиятини белгилаб 
берувчи илк омил бу шу саҳнага бўлган эҳтиром, садоқат 
ва катта меҳр-муҳаббатдир.
Тан олиш керакки, бугунги кунда аксар ҳолатларда 
саҳнанинг безагига эътибор қаратиб, унда бир-икки кун-
лик «Ҳою ҳавас»га учиб, катта устозлар фалсафасини уну-
тиб, кўринишдаги, яъни сунъий маданиятга кўпроқ урғу 
бериб, ижодкорнинг ички олами, яъни маънавиятини уну-
тиб қўяётган ижодкорлар ҳам талайгина. Устоз санъаткор-
ларимиз яратиб кетган катта ижод мактаби анъаналарини 
ёш ижодкорларимиз кўп ҳолатларда унутиб қўяётгани мана 
шундай кўнгилсизликларга олиб келмоқда. Матбуотдаги 
чиқишлар орқали саҳна маданияти тарғиботининг қизғин 
тусга кирганига қарамай, барибир саҳна аталмиш муқаддас 
даргоҳ қоидаларини ёдидан чиқараётган ёшларимиз борли-
гини инкор этолмаймиз.
Халқимизда устоз кўрган шогирднинг ишини кўр, ман-
зилини сўр, деган бир чиройли ҳикмат бор. Шогирд устози-
нинг катта ҳаёт мактабида ўқийди. Ўзи ҳам изланади ва ин-
тилади, устоз фотиҳаси билан ўз ёълига эга бўлади. Саҳна 
ёзилган ва ёзилмаган қонунларга бўйсунади. Барча қадри-
ятларнинг энг яхшилари унда мужассам. Муҳими, бу жа-
раёнда уни теран англамоқ, уни севмоқ, унга садоқатли 
бўлмоқ чин санъаткорнинг соф инсоний бурчидир.
Адабиётлар
1. Лутфулло Маҳмуд. Ўткир Сиддиқов. — Т., Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 2000.
2. Станиславкий К. С. Работа актёра над собой часть-2. — М., Исскуство, 2007.



Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish