Часть VIII


«Молодой учёный» . № 21 (259) . Май 2019 г. Молодой ученый O’zbekiston



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/121
Sana18.04.2022
Hajmi3,04 Mb.
#560038
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   121
Bog'liq
moluch 259 ch8

596
«Молодой учёный» . № 21 (259) . Май 2019 г.
Молодой ученый O’zbekiston
Молодой ученый O’zbekiston
дона павлония кўчатлари, жами 23 253 дона (1 млрд 42 млн 
сўмлик) кўчатлар етказиб берилди.
Шу билан бирга хўжалигимизда 2018 йил куз ойларида 
1 300 кг ёнғоқ, 1 090 кг хандон писта, 670 кг наъматак, 650 кг 
дуб, 400 кг каштан, 115 кг қайрағоч, 75 кг тут, 150 кг аччиқ 
бодом, 60 кг ширин бодом, 15 кг гледичия, 100 кг чинор, 
70 кг жийда, 5,5 кг багряник, 10 кг сумах, 30 кг ясень, 1 кг 
қрим қарағайи, 2 кг элдор қарағайи, 6 кг пекан (Американ-
ский), 4 кг туя (восточная) арчаси, 2 кг можевельник, 4 кг 
хинд сирени, 4 кг сирия атиргули, 0.5 кг магония манзарали 
ўсимлик уруғлари жамғарилиб, хўжаликда янгидан ташкил 
этилган лимон етиштириладиган иссиқхоналардан унумли 
фойдаланган ҳолда лимон кўчатлари қатор ораларига ман-
зарали кўчат уруғларини экиш ишлари амалга оширилди.
Жорий йилнинг куз ойларида 100 минг дона павлония 
ниҳолларини етиштириш ҳамда катта майдонларда планта-
цияларини ташкил этиш мақсадида етарли миқдорда пав-
лония уруғлари жамғарилиб, тайёр ҳолга келтирилган май-
донларга экиб бўлинди.
Республикамизда ипак маҳсулотларини ишлаб 
чиқаришни ривожлантириш бўйича алохида хукумат қарор-
лари ижросини таъминлаш мақсадида, 1 млн донадан зиёд 
тут кўчати тайёрланмоқда, шундан 250 минг донаси баҳорда 
экишга тайёр холга келтирилди.
Хўжалигимизда келгуси йил кузидан бошлаб вилояти-
мизнинг манзарали дарахтлар кўчатларига бўлган эхтиё-
жини тўлиқ таъминлаш мақсадида иш ташкил этилмоқда.
Кейинги вақтда ўрмонларни режали тарзда янгилаш, 
тўлдириш ва янгиларини барпо этиш баробарида бозор 
иқтисодияти талабларидан келиб чиққан холда янги йўна-
лишларни ўзлаштиришмоқда. Жумландан, ўрмонзорлар-
даги дарахтлар қатор ораларида сабзавот, полиз экинлари, 
шунингдек, хўжалик майдонларида фармацевтика саноати 
учун ҳом-ашё етиштириш ишлари олиб борилмоқда.
Хўжаликда қўшимча тармоқлардан кенг фойдаланиш, 
юртимиз ахолиси учун сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсу-
лотлари, доривор ва озуқабоп ўсимликлар ҳом-ашёси ҳамда 
халқ истеъмоли маҳсулотларини етказиб бериш, даро-
мадни кўпайтириш, ўрмон хўжалиги моддий техника база-
сини мустахкамлаш бўйича ишлар жадаллик билан олиб 
борилмоқда.
Бугунги кунга келиб, хўжаликнинг ўрмон участкаларида 
биологик ёшини ўтаб, иқтисодий самара бермай қолган, хо-
зирги кун талабига жавоб бермайдиган эски боғларни кўчи-
риш, текислаш, хайдаш, кайта тиклаш, иш унимдорлигини 
ошириш ҳамда берилган топшириқларни ўз вақтида иж-
росини таъминлаш мақсадида, хўжалигимизга оғир тех-
никалар зарур эди. Шу мақсадда, Андижон давлат ўрмон 
хўжалиги «Ўзагролизинг» АЖ Андижон вилоят филиали 
билан 2017 йил 3 июльдаги № — 365, 366, 367 ҳамда 
368-сонли қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олишга 
лизинг шартномаси тузилди. Бугунги кунда хўжалигимизга 
4 дона «Беларус — 1523» русумли тракторлар, 4 дона ПОН 
3+1 айланма осма омоч, 2 дона 24-дискли барана, 2 дона 
PLANTER D4 пневматик сеялка, 1 дона ВМ-24 дон экиш 
сеялкаси, 1 дона GS-2 600 ўғит сепиш агрегати ҳамда 1 дона 
ОШ-600 русумли агрегатлар олиб келинди. Ушбу олиб ке-
линган техникалар ўрмон участкаларига берилиб, ҳозирги 
кунда бўшаган ер майдонларини хайдаш, текислаш ишлари 
олиб борилмоқда.
Доривор ўсимликлар маҳсулотлари тайёрлаш мақсадида, 
хўжалигимизда 1,2 млн дона наъматак кўчатлари етишти-
рилиб, 2018 йил куз ойларида контурлар атроф қирғоқла-
рига 1 млн донадан ортиқ ва 138 гектар майдонга наъма-
так плантациялари экилиши ташкил этилди. Ушбу доривор 
ўсимликларни нафақат ички балки чет мамлакатларга экс-
порт қилиш ишлари ҳам йўлга қўйилмоқда.
Шу доривор ўсимликлардан 15 тонна наъматак, 2 500 кг 
мойчечак (ромашка), 300 кг тирноқгул, 736 кг қалампирял-
пиз, 140 кг баргизуб (подорожник), 680 кг арслонқуйруқ 
тайёрланди.
Ўрмон хўжалиги ерларидан унумли фойдаланиш мақса-
дида, чегара худудларга ҳар беш метрга бир донадан тез 
ўсувчи 200 минг донадан зиёд терак кўчатлари экилди. Шу 
билан бирга қоғоз саноати учун 28 гектар майдонда тез 
ўсувчи терак навларидан теракзорлар барпо этилди.
2018 йилда қишлоқ хўжалик ўсимликларидан 78 тонна 
нўхат, 45 тонна ловия (фасоль), 33 тонна кунгабоқар, 24 
тонна гуруч, 3 тоннадан ортиқ қуритилган аччиқ қалам-
пир махсулотлари етиштирилди ва омборларда сифатли 
сақланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиё-
ёвнинг жорий йил 15–16 ноябр кунлари Қорақалпоғистон 
Республикасига ташрифи давомида 2019–2021 йилларда 
Орол денгизининг қуриган тубида 500 минг гектар майдонда 
ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш юзасидан Ўрмон хўжалиги 
давлат қўмитасига топшириқ берилган.
Ушбу топшириқларни ижросини таъминлаш мақса-
дида, вилоят хокими Ш. Абдурахмонов топшириғига асо-
сан, Улуғнор тумани хокимининг 2018 йил 28 декабр кунги 
№ 1964-сонли қарорига асосан, Андижон давлат ўрмон 
хўжалигига Улуғнор тумани М. Иминов массивидаги қумли 
ер майдонларидан жами 10 гектар ер майдони ажратилди 
[5].
Ушбу ажратилган қумли майдонда тезкорлик билан 
қишлоқ хўжалиги техникалари орқали 5 гектар ерларни те-
кислаш, пушта олиш ҳамда Бухоро давлат ўрмон тажриба 
станциясидан олиб келинган саксавул уруғларини сифатли 
қилиб экиш ишлари якунланди. Юқоридаги топшириқлар-
дан келиб чиқиб, жорий йилнинг куз ойларида 2 млн га яқин 
саксавул кўчатларини етказиб бериш чоралари кўрилади.
Жорий йилда биринчи марта 100 кг.дан ортиқ тайёр-
ланган кавар (ковул) уруғини 500 гекар майдонга экилиши 
тўлиқ таъминланди.
Шуниндек, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, 
асаларичилик, лимончилик йўналишлари ҳам ривожла-
ниб бормоқда. Вилоятимиз чорва ҳайвонлари учун 50 минг 
дона табиий пичан пресс боғламлари жамғарилиб қўйилди.
Экотуризмни йўлга қўйиш мақсадида Қўрғонтепа тума-
нида жойлашган Тошохур ўрмон бўлимида катта ободон-



Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish