476
«Молодой учёный» . № 17 (307) . Апрель 2020 г.
Молодой ученый O’zbekiston
Молодой ученый O’zbekiston
В статье представлена история создания, развития и применения бронированных бульдозеров в армейских инженер-
ных подразделениях различных стран. Рассмотрены и проанализированы технико-эксплуатационные показатели пер-
спективных моделей бронированных бульдозеров.
Ключевые слова: бронированный бульдозер, инженерная машина, инженерные агрегаты, гусеничный трактор, инже-
нерная техника.
Ҳ
озирги кунда муҳандислик машиналари Қуролли Куч-
лар сафида нафақат ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ
муҳандислик вазифаларни бажаришда, балки тинчлик дав-
рида ҳам саноатнинг турли соҳаларида кенг қўлланилиб ке-
линмоқда. Муҳандислик қўшинлари таркибидаги машина-
лардан
унумли фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш
ва иқтисодий жиҳатдан самарали бўлган муҳандислик ма-
шиналари билан жамлаш долзарб вазифалардан ҳисобла-
нади. Шу нуқтаи назардан, ер ишлари машиналари, хусусан,
бульдозерлар ёрдамида ер қазиш — ташиш ишларининг
қарийиб 40 %и бажарилишини ҳисобга оладиган бўлсак,
айнан ушбу машиналардан ҳарбий соҳада кенг фойдала-
ниш, яъни уни «ҳарбий хизматга чақириш» истиқболли
вазифалардан эканлиги аён бўлади. Ваҳоланки, бульдозер-
ларни ҳарбий ҳаракатларда қўллаш ва уларни зирҳлашга
қизиқиш аввалдан бўлиб келган.
Дунёда биринчи бўлиб зирҳли бульдозер британия-
ликлар томонидан иккинчи жаҳон уруши йиллари иш-
лаб чиқарилган. Бу оддий Caterpillar D8 бульдозери бўлиб,
ҳайдовчи ва двигатель зирҳлар билан ҳимояланган. D8
бульдозери Джек Олдинг томонидан Хетфилдда жойлаш-
ган компанисида яратилган. Унинг бу
компанияси танклар
ва тракторларни чет давлатлардан, ҳусусан, Америка Қўшма
Штатларидан импорт қилишга ҳамда уларни модерниза-
циялашга ихтисослашган эди.
D русумидаги зирҳли бульдозерлардан биринчи бўлиб
АҚШ ҳарбийлари томонидан Вьетнам уруши даврида
қўшинларнинг жойлашув манзилларини чангалзорлар-
дан тозалаш учун фойдаланилган.
1954 йиллардан бошлаб D9 бульдозерлари
Caterpillar
компанияси томонидан модернизация қилина бошланди.
Айнан шу йили синовлар ўказиш учун мўлжалланган ва
D9X русуми билан белгиланган ўн дона бульдозер ишлаб
чиқарилди. Ўтказилган тажриба ва синовларнинг натижа-
ларига кўра ўзининг ташқи кўриниши ва
техник таснифига
кўра бир-биридан фарқ қилувчи: D9E, D9G, D9X D9H, D9L,
D9N модификациялари яратилди. Ва ниҳоят, 1995 йили
энг мукаммал деб топилган D9R варианти оммавий иш-
лаб чиқаришга тадбиқ этилди.
Исроилнинг Israeli Military Industries фирмаси томони-
дан АҚШда ишлаб чиқарилган ва ўзининг армиясида қўлла-
нилиб келаётган D9 бульдозерлари учун умумий оғир-
лиги 15 тонна бўлган махсус зирҳли жамланмалар (Tractor
Protection Kits) ишлаб чиқилган ҳамда қайта жиҳозланган.
Ушбу зирҳли бульдозерлар Исроил Мудофаа Армияси (ЦА-
ХАЛ) нинг муҳандислик бўлинмалари таркибида бир неча
ўн йиллар давомида Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг
ғарбий соҳилида ўтказилиб келинаётган антитеррористик
операцияларда фаол ишлатилиб келинмокда.
D9R зирҳли бульдозерининг асосий вазифаси терро-
ристик ташкилотларга тегишли бўлган иншоат, қурилма
ва бошқа муҳандислик объектларини йўқ қилишдан ибо-
рат. Бундан ташқари, бу махсус техникадан йўлларни ва
турар-жой даҳаларини ҳар хил тўсиқлардан тозалаш, шу-
нингдек, жанговар зирҳли техникалар ва бўлинмаларнинг
пиёда шахсий таркиби ҳаракат йўналишларини миналар-
дан тозалаш ва уларга йўл очиб беришда фойдаланилади.
D9R зирҳли бульдозери 410 от кучига эга бўлган дви-
гатель билан таъминланган бўлиб, бульдозернинг баланд-
лиги 4,1 метр, кенглиги 4,5 метр ва оғирлиги 62 тоннани
ташкил қилади.
Ушбу бульдозернинг ҳайдовчи, машина двигатели ва
бошқа муҳим узеллари ўқотар қуроллардан, мина ва фу-
гаслардан ишончли ҳимояланган бўлиб, РПГдан яқин ма-
софада отилган гранаталар ҳам зиён етказа олмайди.
Исроил муҳандислик бўлинмалари таркибида жанго-
вар ҳаракатларда самарали ишлатиб келинаётган Caterpillar
D9R зирҳли бульдозери конструкциясининг соддалиги,
ўлчамининг катталиги (пиёда жангчилар учун тўсиқ си-
фатида фойдаланиш имконияти), бошқаришнинг оддий
ва қулайлиги, механизм ва узелларининг юқори даражада
чидамлилиги, техник хизмат кўрсатиш таннархининг ар-
зонлиги — унинг афзаллик томонларини ташкил қилади.
Унинг биргина камчилиги, кабина ойналари 5 см қалин-
ликдаги зирҳли қаватланган ойна ва кумулятивга қарши
экранлардан ташкил топганлиги боис танкка қарши
бошқарилувчи ракета (ПТУР) зарбаларидан тўлиқ ҳимояси
кафолатланмаган.
D9R зирҳли бульдозерининг кабинасида, керак бўлган
ҳолларда, ҳайдовчидан ташқари пулемёт, гранатомет ва
бошқа ўқотар қуролларни ишлатувчи ўқчи
жойлашиши
мумкин.
Ўзининг катта ўлчамлари, чидамлилиги, ишончлилиги
ва арзон эксплуатацион ҳаражатларга эгалиги билан D9R
зирҳли бульдозери дунёда энг бақувват ва оммабоп бўли-
шига олиб келди. Унинг бирдан-бир жиддий рақобатчиси
Японияда ишлаб чиқарилган Komatsu D575A ҳисобланади.
Исроилнинг «Технион» институти мутахасислари D9R
зирҳли бульдозерини янада такомиллаштириб унинг D9Т
ҳайдовчисиз (беспилотный) вариантини яратишди. Ушбу
зирҳли ҳайдовчисиз D9Т бульдозерининг қўшимча жиҳоз-
лари минг доллар атрофида бўлиб, машинани масофада
бошқараётган ҳайдовчининг ҳавфсизлиги мутлоқ таъ-
минланади.
Исроилда яратилган бу ҳайдовчисиз зирҳли бульдо-
зер АҚШ Қуролли Кучларининг Қуруқликдаги Қўшин-
лари муҳандислик бўлинмалари томонидан Афғонистон
ва Ироқда самарали фойдаланиб келинган.