Ч а с т ь V i главный редактор


“Young Scientist” . # 4 (294) . January 2020 Young Scientist O’zbekiston



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/101
Sana20.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#680466
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   101
Bog'liq
moluch 294 ch6

483
“Young Scientist” . # 4 (294) . January 2020
Young Scientist O’zbekiston
Young Scientist O’zbekiston
Республикамиз тижорат банклари капитали таркибида 
субординациялашган қарз мажбуриятларини жорий қилиш 
амалиётини шакллантириш асосий вазифалардан бири 
бўлиб турибди. Тижорат банклари капитали таркибида су-
бординациялашган қарз мажбуриятларининг шакллантири-
лиши уларнинг ўрта ва узоқ муддатли кредитлар бозорини 
янада ривожлантиришига муҳим туртки бўлади. Чунки, су-
бординациялашган қарз мажбуриятлари тижорат банклари 
учун ўрта ва узоқ муддатли ресурсларнинг жалб қилишнинг 
қулай ва кам харажатли воситаси ҳисобланади. Айни вақтда, 
ўрта ва узоқ муддатли кредитлаш ҳисобидан молиялашти-
риладиган юқори рентабелли инвестиция лойиҳалари мав-
жуд бўлиб, улар банкларни ўрта ва узоқ муддатли ресурслар 
топишга мажбур қилади. Субординациялашган қарз маж-
буриятларидан ана шундай ресурсларни жалб қилиш воси-
таси сифатида фойдаланилади.
Базел қўмитаси бозор иқтисодиёти шароитида кўзда ту-
тилмаган хатарларни қоплаш мақсадида, 1997 йилдан бош-
лаб, III даражали капиталини амалиётга жорий қилди. Унга 
кўра, учинчи даражали капитал қисқа муддатли (икки йил-
дан ортиқ бўлмаслиги лозим) субординар қарзлардан ибо-
рат бўлиб, биринчи даражали капиталнинг 250 фоизидан 
ошиб кетмаслиги лозим [9].
Тижорат банклари капиталини бошқаришда улар капи-
тали таркибининг шаклланиши муҳим ўрин эгаллайди. Рес-
публикада йирик тижорат банкларидан бўлган Республика 
ТИФ Миллий банки ва «Асака» банкида акциядор капитал 
сифатида қўйилган хорижий валюталарга қилинган деваль-
вация захираси улуши юқори салмоққа эга. Девальвация 
захирасининг умумий капитал таркибидаги салмоғининг 
юқорилигини миллий валюта-сўмнинг алмашув курсининг 
ўзгариб туриши билан изоҳлаш мумкин. Халқаро банк ама-
лиётида ушбу кўрсаткич салбий ҳолат сифатида баҳоланади.
Ҳукуматимиз томонидан миллий валютамиз-сўмнинг 
жорий операциялари бўйича эркин алмашувининг таъ-
минланиши ва 2003 йилнинг 15 октябрдан халқаро валюта 
жамғармаси Битимининг 8-моддасига қўшилиши тижо-
рат банклари капиталининг чет эл валютасида шакллан-
тиришга бўлган эҳтиёжининг ўз-ўзидан йўқолишига олиб 
келиши лозим.
Молиявий барқарорлиги нуқтаи назаридан оқилона 
банк таркибининг шакллантирилиши унинг етарлигига 
ўрнатилган даражани аниқлашда ва уни бошқаришда муҳим 
аҳамиятга эга.
Тижорат банклари капиталининг етарлилигини 
аниқлашда банкларнинг хатарли активлари миқдори ва 
уларнинг сифати муҳим аҳамиятга эга. Тижорат банклари 
капиталини аниқлашда асосан иккита кўрсаткич асосий ме-
зон ҳисобланади. Биринчиси, тижорат банклари, умумий 
капиталининг етарлилик даражаси. Иккинчиси, тижорат 
банклари асосий капиталининг етарлилиги. Юқорида қайд 
этилган ҳар иккала кўрсаткич тижорат банклари капитали-
нинг хатарли активлари салмоғига нисбатан аниқланади.
Тижорат банклари капиталининг етарлилигини 
аниқлашда хатарли активлар миқдорининг амалиётга жо-
рий этилиши биринчи марта 1988 йилда Халқаро Базел 
қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди ва 1993 йилдан бош-
лаб амалиётга жорий этилди. Унга кўра, тижорат банк-
ларининг активларини тўртта, яъни: 0 фоиз, 20 фоиз, 50 
фоиз ва 100 фоиз хатар даражаларига ажратилади. Тижо-
рат банклари умумий капиталининг етарлилиги даражаси 
–0.08, асосий капиталнинг етарлилик даражаси эса 0.04 
миқдорида белгиланган.
Шуниси характерлики, республикамиз Марказий банки 
томонидан ишлаб чиқилган хатарли банк активлари услу-
биёти билан халқаро Базел қўмитаси томонидан ишлаб 
чиқарилган услубиёт ўртасида жиддий фарқлар мавжуд 
эмас. Масалан, Базел қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган 
услубиётда банкларнинг хатарсиз, яъни 0 фоиз хатарга эга 
бўлган активлари таркибига 6 та актив киритилган:
a) банкнинг айланма кассасидаги нақд пуллар;
b) банкнинг Марказий банкдаги «Ностро» вакиллик 
ҳисобварағининг қолдиғи;
c) ҳукумат ва Марказий банк томонидан 90 кунгача 
муддатга чиқарилган қимматли қоғозлар;
d) иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш ташкилотига 
аъзо бўлган мамлакатларнинг ҳукуматлари ва Мар-
казий банклари томонидан чиқарлиган қимматли 
қоғозлар;
e) иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш ташкилотига 
аъзо бўлган мамлакатларнинг ҳукуматлари ва Мар-
казий банкларига нисбатан талаблар ва бу дав-
латларнинг нақд валюталари билан таъминланган 
активлар;
f) Марказий банкда қайта ҳисобга олинадиган 
тратталар.
Республикамиз Марказий банки томонидан ишлаб 
чиқилган услубиётда Базел услубиётидан фарқланувчи 
икки жиҳат мавжуд:
1. Хукуматнинг қимматли қоғозлари хатар даража-
сига кўра фарқланмаган. Фикримизча, хукуматнинг қим-
матли қоғозлари хатар даражасига кўра фарқланиши лозим. 
Чунки, хукуматнинг узоқ муддатли қимматли қоғозларида 
даромадлиликнинг пасайиш хатари доимо сақланиб қолади.
2. Марказий банкда қайта ҳисобга олинадиган тратта-
лар ўз аксини топмаган. Бошқа хатар тоифалари бўйича се-
зиларли фарқлар мавжуд эмас.
Халқаро Базел андозалари амалиётга жорий қилингунга 
қадар халқаро банк амалиётида
31 
банк капиталининг етар-
лилигини аниқлашда ҳар хил услубиётлардан фойдаланиб 
келинди. Масалан, АҚШда банк капиталининг етарлилиги 
банк томонидан жалб қилинган депозит маблағларга нисба-
тан ўрнатилган бўлиб, унга кўра банк капитали жами де-
позит маблағларга нисбатан ўрнатилган бўлиб, унга кўра, 
банк капитали жами депозит маблағларнинг 10 фоизини 
ташкил этиши лозим эди.

Банк капиталининг етарлилигини аниқлаш бўйича Базел андозалари 
1988 йилда ишлаб чиқилди ва 1993 йилдан амалиётга жорий этилди.



Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish