Ч а с т ь V i главный редактор


Банк капитали етарлилигига қўйилган талаблар ва унинг етарлилигини



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/101
Sana20.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#680466
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   101
Bog'liq
moluch 294 ch6

Банк капитали етарлилигига қўйилган талаблар ва унинг етарлилигини 
таъминлашда хатарли банк активлари аҳамияти
Нурходжаева Наргиза Бахрамжановна, Банк иши кафедраси магистри
Омонов Акром Абдиназарович, д. э.н., профессор
Тошкент Молия институти
Маколада тижорат банклари капитали таркиби, унинг етарлилиги бўйича Базел талаблари, хатарли банк 
активлари хакида маълумотлар келтирилган. Шунингдек базел талабларини Ўзбекистон тижорат банкла-
рида қўлланилиши, хатарли ва хатарсиз активлри салмғи орқали банкларнинг даромадини ошириш кабилар 
ёритиб ўтилган.
Калит сўзлар: 
банк, актив, капитал, Базел, капитал етарлилиги, хатарли банк активлари, марказий 
банк, қимматли қоғозлар, тратта.


482
«Молодой учёный» . № 4 (294) . Январь 2020 г.
Молодой ученый O’zbekiston
Молодой ученый O’zbekiston
Требовании к достаточности капитала банка и значение рисковых банковских 
активов в обеспечении его достаточности
Нурходжаева Наргиза Бахрамжановна, студент магистратуры;
Научный руководитель: Омонов Акром Абдиназарович, доктор экономических наук, профессор
Ташкентский финансовый институт (Узбекистан)
В статье приведены данные о структуре капитала коммерческих банков, требование базел по обеспечен-
ности, о риске банковских активов. Также освешены проблемы применение требований базеля в коммерческих 
банках Узбекистана, о повышении даходов банка по рискованных и безопасных активов.
Ключевые слова:
 банк, достаточность капитала, дополнительный капитал, международная банковская 
практика, основной капитал, совокупный капитал, эмиссионный доход, структура капитала, Узбекистан.
Б
угунги кунда тижорат банклари бажараётган барча опе-
рациялар бевосита ёки билвосита банк капиталининг 
етарлилиги ва унинг сифатига боғлиқ бўлиб, ҳар қандай 
тижорат банкининг тўловга қобиллигини ва хатарлардан 
ҳолилигини баҳолашда банк капиталининг етарлилигини 
асосий омил ҳисобланади. Тижорат банкларининг етарли 
миқдорда банк капиталига эга бўлиши, уларнинг ликвидли-
лигини таъминлаш ва фаолияти давомида дуч келадиган ха-
тарлардан зарар кўрмай чиқиб кетиш имкониятини беради.
Ўзбекистон тижорат банклари капиталининг етарли-
лигига қўйиладиган асосий талаблар «Тижорат банклари 
капиталининг етарлилигига қўйиладиган талаблар тўғри-
сида»ги Марказий банкнинг 420 — сонли Низомида бел-
гиланган. Низом бўйича тижорат банклари капиталининг 
етарлилигига қўйилган талаблар халқаро Базел қўмитаси-
нинг андозаларида кўзда тутилган талабларга мос келади 
[8]. Базел қўмитасининг андозалари, унга аъзо бўлган ўн 
иккита мамлакат
1
марказий банкларнинг вакиллари ишти-
рокида 1998 йилда ишлаб чиқарилган ва 1993 йилда ама-
лиётга жорий этилган [10].
Тижорат банклари капитали биринчи даражали капи-
тал ва иккинчи даражали капиталдан ташкил топади. Иқти-
содий адабиётларда у асосий капитал ва қўшимча капитал 
ҳам деб юритилади.
Тижорат банклари капиталининг асосий ва қўшимча ка-
питалга ажратилиши, умумий капитал таркибидаги ман-
баларни шакллантиришида ҳамда уни бошқаришда муҳим 
аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкла-
рининг асосий капитали банкнинг тўлиқ тўланган ва муома-
лага чиқарилган оддий акциялари, нокумулятив, муддатсиз 
имтиёзли акциялари, эмиссион даромад, тақсимланмаган 
фойда, консолидациялашган шўъба корхоналарга йўнал-
тирилган маблағлар ва умумий захирадан иборат.
Республикамиз тижорат банклари капитали таркибида 
эмиссион даромадлар ва консолидациялашган шўъба кор-
хоналарга йўналтирилган маблағларни шакллантириш шу 
куннинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Тижорат банклари асосий капитали таркибида эмиссион 
даромадларнинг шаклланмаганлиги, банклар оддий ва им-
тиёзли акцияларининг мамлакат фонд биржаларидаги ол-

Бельгия, Канада, франция, Германия, Италия, Япония, Люксенбург, 
Голландия, Швеция, Швецария, Буюк Британия ва АҚШ.
ди-сотдиси билан боғлиқдир. Бизга маълумки, эмиссион 
даромад тижорат банкининг оддий ва имтиёзли акциялар-
нинг молия бозорлари орқали ҳақиқатда сотилган баҳоси 
ва номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқидан вужудга 
келади. Ҳозирда маъзкур бозорнинг тўлақонли фаолият 
кўрсатмаётганлиги ва бошқа иқтисодий омилларнинг таъ-
сири натижасида тижорат банклари учун эмиссион да-
ромадни вужудга келтириш имконияти юзага келмаяпти. 
Қачонки, қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори тўлиқ 
ишга тушса, фонд биржаси том маънода фаолият кўрсатса, 
қачонки, акциялар қиймати мунтазам эълон қилиб борилса 
ва аҳолида акцияларни сотиб олишга иштиёқ туғилса, ак-
цияларнинг ўзи шунчаки оддий қағоз бўлиб қолмасдан, 
ҳақиқий қимматли қоғозга айланиб, ўз эгаларига учун 
муҳим даромад манбаи бўлсагина бунга эришиш мумкин
2
.
Тижорат банклари капитали таркибида консолидация-
лашган шўъба корхоналарига қилинган қўйилмаларнинг 
мавжуд эмаслигини, тижорат банклари амалиётида ҳозирча 
алоҳида лизинг, траст, факторинг, форфейтинг компания-
лари каби кредит муассасаларини ташкил этиш тажри-
баси қўлланилмаётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Ҳол-
буки, халқаро банк амалиётида тижорат банклари қошида 
ташкил этилган бундай муассаслар фаолиятининг самарали 
эканлиги ўз исботини топган.
Банклар қошида ташкил этилган шўъба корхоналари 
мустақил балансга эга бўлмайди, улар белгиланган хара-
жатлар сметаси асосида фаолият юритади ва уларнинг ол-
ган фойдаси банкнинг фойдасига қўшилади. Энг муҳими, 
улар фаолиятининг самарадорлигини аниқ кўрсаткичларда 
ифодалаш мумкин. Бу эса, шўъба корхоналар фаолиятининг 
самарадорлигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш им-
конини беради.
Тижорат банкларининг қўшимча капитали банкнинг 
жорий йилдаги соф фойдаси, кредит хатарларига қарши 
қилинган захира ажратмаларининг банк активлари хатарга 
тортилган суммасининг 1,25 фоизидан ошиб кетмайдиган 
миқдори, аралаш турдаги мажбуриятлар ва субординация-
лашган қарз мажбуриятларидан иборат бўлади.

Президент И. А. Каримовнинг 2003 йилда мамлакатни ижтимоий-иқти-
содий ривожлантириш якунлари ва 2004 йилда иқтисодий ислоҳот-
ларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига баҳшланган Ва-
зирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. «Халқ сўзи», 2004 йил 
10 феврал.



Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish