2-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Цемент хамирнинг нормал қуюқлигини аниқлаш.
Лаборатория ишининг мақсади: Цементнинг хоссаларини аниқлаш.
Асбоб–ускуналар: Вика асбоби, торози, қориштиргич.
Умумий тушунча. Цемент хамирининг нормал қуюқлигини аниқлаш, цемент сув нисбатини билдиради. Сув миқдори % да ўлчанади.
Ишни бажариш тартиби:
Цемент хамирининг нормал қуюқлиги Вика асбобида ГОСТ 310.376 га мувофиқ аниқланади. Бунинг учун асбобнинг нинаси ўрнига диаметри 10 мм ва узунлиги 50 мм келадиган металл сопча (кели) ўрнатилади. Ҳаракатланадиган стерженнинг металл сопча билан биргаликдаги массаси 300±2г ни ташкил этиши лозим. Синаш олдидан стерженнинг бемалол сурилишини, металл сопчанинг тозалигини, узак милинииг вазиятини текшириш керак халқа ва пластинкани машина мойи билан юпқа қилиб мойлаш зарур.
Текшириладиган цементдан тарозида 400 г тортиб олиниб, хўл латта билан артилган металл косага солинади, цементнинг ўртаси уйилади, хосил бўлган чуқургача нормал қуюқликда хамир қоришга етадиган миқдорда ўлчаб қуйилган сув қуйилади. Цементдан биринчи марта хамир қориб қуриш учун тахминан 110 - 112 см3 (цемент массасининг 25 - 28% и микдорида) сув олиниши керак. Сув қуйилган чуқурурчага пўлат куракча билан цемент тўлдирилади ва 30 секунддан кейин эхтиётлик билан аралаштирилади, хосил бўлган хамир куракча ёрдамида ийланади ва коса вақт-вақти билан 90° га айлантирилади. Хамир қориш ва уни ийлаш жараёни цементдаги чуқурчага сув қуйилган пайтдан хисоблаб 5 минут давом этиши лозим.
Қорилган хамирни шиша пластинка устидаги халқага бир йўла жойлаш, халқани бешолти марта силкитиш уни пластинкага босиб турган холда, пластинкани столга секинсекин уриш лозим. Цемент хамирининг ортиқчаси хўллатта билан артилгач пичоқда сидириб ташланади. Халқа пластинкаси билан бирга Вика асбобининг стержени тагига қўйилади, металл сопча халқанинг қоқ ўртасида хамирга теккизилади ва қисиш винтини бураб шу вазиятида махкамланади. Шундан кейин қисиш винти бураб бушатилади, шунда стержень билан бирга сопча хам хамирга ботади. Стержень бўшатилгач пайтдан 30 секунд ўтгач, металл сопчанинг хамирга ботиш чуқурлиги асбоб шкаласидан ёзиб олинади.
Агар сопчанинг учи шиша пластинкага 5 - 7 мм етмаган бўлса, унда хамирнинг қуюқлиги нормал хисобланади. Агар хамирга ботирилган сопча 5 - 7 мм дан баландроқда тўхтаган бўлса, тажрибани такрорлаш учун купроқ сув қўшиб хамир қоришга тўғри келади; агар металл сопча бундан пастрокда тўхтаса, синаладиган хамирга сув камроқ қушилиши лозим; хуллас, хамирнинг нормал қуюқлиги топилгунга қадар сув миқдори ўзгартирилаверади. Нормал қуюқликдаги хамир ҳосил бўлиши учун талаб қилинадиган сув миқдори (%) цементнинг массаси бўйича 0,25% гача аниқликда ҳисоблаб чиқарилиши лозим.
Цемент массаси:-……..г.
2.1- жадвал.
Тажриба номери
|
Сув микдори
|
Асбобни курсатиши
|
Пестикни ботиш чуқурлиги,мм
|
см3
|
%
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Нормал қуюқликда хамир тайёрлаш учун сарфланадиган сув миқдори:…….
2-расм. Вика асбоби (цементнинг нормал қуюқлиги аниқланади ва асбобнинг нинаси ўрнига диаметри 10 мм ва узунлиги 50 мм келадиган металл сопча (кели) ўрнатилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |